Мустақил иш тузилмаси
Download 24.53 Kb.
|
Mustaqil ishga talab 7 7
МУСТАҚИЛ ИШ ТУЗИЛМАСИ 2.1. Мустақил иш куйидаги қисмлардан ташкил топиши лозим: титул варағи; мундарижа; кириш; мавзуни ёритилиш қисми (3 бобдан иборат бўлиши мумкин); хулоса; фойдаланилган адабиётлар рўйхати; илова (агар лозим бўлса). 2.2. Титул варақа мустақил ишнинг биринчи бети ҳисобланиб, қатъий равишда тасдиқланган қоида бўйича тўлдирилади (титул варағининг намунаси 1 иловада келтирилган); титул варағидан сўнг мундарижа жойлаштирилади. 2.3. Мундарижа - мустақил ишнинг қисм, бўлим ва параграфларининг рўйхати. Мустақил ишнинг бўлим ва параграфларининг номларини қисқартирилган ҳолда ёки тасдиқланган қоидадан бошқа кўринишда бериш мумкин эмас. 2.4. Кириш қисмида қуйидагилар ўз аксини топиши лозим: ўрганилаётган мавзунинг аҳамияти; мавзунинг долзарблиги (агар янги технологияларга тегишли бўлса); мавзуни ўрганишдан максад; 2.5.Бўлимда қуйидагилар ўз аксини топиши лозим: ўрганилаётган мавзунинг мазмуни, унинг жамиятдаги ўрни, вазифаси, қўлланиш усуллари, тузилиш таркиби ва хоказолар; ушбу соҳа муаммоларининг таҳлили ва ривожлантириш истиқболлари; АКТ соҳасига нисбатан масаланинг умумий қўйилиши ва ечимга талаблар; мавжуд ечимлар шарҳи, уларнинг устунликлари ва камчиликлари, қўйилган талабларга мослиги; масалани кўйиш ва соҳани талабларини ҳамда мавжуд ечимларни камчиликларини ҳисобга олган ҳолда мазкур ишга талабларни аниқлаш; 2.6. Мустақил ишда бажарилган ишларнинг хулосаси «Хулоса» деган бўлимда келтирилади. Ҳар бир хулоса асосланган бўлиб, қўйилган масалани бажарилганлик даражаси ҳамда келгусида ривожлантириш истиқболлари кўрсатиб ўтилиши лозим. Фақатгина жиддий таҳлил килинган ва текширилган натижалар асосида хулоса чиқариш тавсия этилади. Хулосалар қисқа ва аниқ бўлиши лозим. 2.7. Адабиётлар рўйхатига муаллиф фойдаланган барча манбалар киритилади. Фанлар бўйича мустақил ишни бажариш ва расмийлаштиришга намуна иловада келтирилган. Мустақил иш матни А4 форматдагти варақда, ўлчамлари чапдан 3.0 см, ўнгдан 1.5 см, юқоридан ва пастдан 2.0 см, Times New Roman шрифтида 14 ўлчамда, 1.5 интервалда терилиши лозим. Download 24.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling