Мустақил иши тошкент 2023 Мавзу: Аудитнинг моҳияти ва ривожланиш тарихи Режа


Download 24.34 Kb.
Sana28.09.2023
Hajmi24.34 Kb.
#1688745
Bog'liq
Audit referat Yaxyobek maruza

Тошкент Молия Институти


Иқтисодиёт факултети
Иқтисодиёт йўналиши
4-курс I-82-2 гурух талабаси
Абдурахмонов Яхёбекнинг
Аудит фанидан тайёрлаган

МУСТАҚИЛ ИШИ

Тошкент 2023



Мавзу: Аудитнинг моҳияти ва ривожланиш тарихи


Режа:
1. Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши.

2. Аудиторлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва вазифалари.


Маълумки, ҳар қандай воқеа, ҳодиса, буюм қайси замонда ва маконда пайдо бўлишидан қатъий назар маълум зарурият туфайли юзага келади. Аудитга оид манбаларда таъкидланишича, уни қуйидаги шарт-шароитлар келтириб чиқарган:


ахборот етказиб берувчилар (маъмурият) билан ахборотлардан фойдаланувчилар (давлат органлари, банклар, акциядорлар, кредиторлар) манфаатларининг мос келмаслиги, натижада, улар ўртасида зиддиятли вазиятлар юзага келганида маъмурият томонидан нотўғри маълумотлар берилиши;
 нотўғри ахборотларга асосланган ҳолда хўжалик қарорла-рининг қабул қилиниши натижасида ноқулай иқтисодий аҳволга тушиб қолиниши ёки инқирозга юз тутилиши;
 иқтисодий ахборотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун зарур махсус билимларга эҳтиёж;
 ахборотлардан фойдаланувчиларда маълумотларни бевосита баҳолаш ва сифатини аниқлаш учун махсус малака, вақт ва материалларнинг етишмаслиги ва ҳ. к.
Мана шу муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган аудиторлик хизматлари шакллана бошлади. Унинг асосий вазифаси ахборотлардан фойдаланувчиларга тақдим қилинадиган ҳисоботлар тўғрисида холис фикрмулоҳазалар билдиришдир. Аудиторлар етарли билим ва тажрибага, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари ва асословчи маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлганликлари учун бу вазифани малакали даражада бажарадилар. Бундан ташқари, улар корхона маъмуриятига бўйсунмайдиган ва унинг тазйиқларидан ҳолидирлар.
Айрим манбаларга кўра бухгалтер-аудитор касби XVII асрнинг ўрталарида Европанинг акциядорлик компанияларида акциядорлар, кредиторлар ва солиқ хизмати ходимлари ўртасидаги мунозарали масалаларни ҳал қилиб бериш зарурати туфайли шакллана бошлаган. Ўша пайтларда мустақил фаолият кўрсатиб, корхонанинг ишлаб чиқариш молия фаолияти тўғрисида аниқ хулоса берадиган мутахассисларга эҳтиёж кучайган.
Натижада, 1862 йили Англияда, 1867 йили Францияда, 1937 йили эса АҚШда мажбурий аудит тўғрисидаги қонун қабул қилинган. Ҳозирги пайтда бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ўзининг ташкилий ҳуқуқий инфратузилмаларига эга бўлган аудит институтлари фаолият кўрсатмоқда.
Аудиторлик касби турли хил мамлакатларда турлича номланиб келинган. Масалан, Америкада жамоатчи-бухгалтер, Францияда бухгалтер эксперт ёки счётлар бўйича комиссар, Германияда хўжалик назоратчиси, ёки китоблар (Das Buch) назоратчиси, қатор англо-саксония мамлакатларида компаниянинг молиявий фаолиятини назорат қиладиган тафтишчи кабилар.
Аудиторлик фаолиятининг ривожланишига 1929-1933 йилларда жаҳон иқтисодий таназзули катта туртки бўлди. Бу даврда акциядорлик жамиятлари ва бошқа корхоналарнинг кўпчилиги инқирозга юз тутдилар. Натижада ҳисоботларни, хусусан, баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотларини тасдиқлаш тартибини қатъий белгилаш, уларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини мустақил аудиторлар томонидан текшириш эҳтиёжи юзага келган.
Аудит XIX аср ўрталарида Шотландияда ҳам вужудга кела бошлаган.
Инглиз темирйўлчилари, суғурта ва бошқа инвесторлар Шимолий Америкага йўл олишганида улар билан бирга йирик инглиз сармоядор (кредитор)ларининг манфаатларини ҳимоя қиладиган мустақил тафтишчиаудиторлар ҳам бирга борганлар.
1844 йилда Англияда акциядорлик компанияларининг бухгалтерия счётларини, акциядорларга бериладиган ҳисоботларни йилига камида бир марта мустақил бухгалтерлар текширувидан мажбурий ўтказилишини талаб қиладиган қонунлар чиқарилган.
Дастлаб аудиторлик вазифалари аниқ белгиланмаган бўлиб, барча инвесторлар, акциядорлар, кредиторлар аудиторларни ўзларининг ҳимоячиси сифатида қабул қилганлар.
Аудиторлар ҳақида уларни акциядорлар олдидаги масъул шахслар деб қараш 1929 йилда «Компаниялар тўғрисидаги қонун» чиқарилиши билан ўзгарди. Ушбу қонунга мувофиқ барча компаниялар ўзларининг молиявий ҳисоботларида фойда ва зарарларни мажбурий равишда кўрсатишлари белгилаб қўйилди.
Тарихий манбалардан маълумки, марказлашган давлатчиликнинг барпо бўлиши ҳамда ривожланиши натижасида мамлакатни бошқариш учун ҳисоб, назорат ва молия ишларига зарурият кучайган. Уларнинг илдизлари инсониятнинг узоқ тарихига бориб тақалади. Масалан, аудиторлик профессор П. И. Камышанов маълумотларига кўра тахминан эрамиздан олдинги 200 йилларда касб сифатида шакллана бошлаган. Бу пайтларда квесторлар яъни Рим Империяси даврида молия ва судлов ишларини олиб борувчи мансабдор шахслар жойлардаги ҳукумат бухгалтерлари устидан назорат қилиб турганлар. Квесторларнинг ҳисоботлари Римга юборилиб, имтиҳон қилувчилар томонидан эшитилган. «Аудитор» лотинчадан «эшитувчи» деган тушунча ҳам шундан келиб чиққан.
Демак, «Аудит» тушунчаси лотинча бўлиб, «auditing» - айнан таржимаси «у эшитаяпти», «эшитувчи» деган маъноларни билдиради.
Амир Темур тузукларида ҳам ҳисоб, молия ва назорат ишлари мамлакатни бошқаришда муҳим восита бўлганлиги ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд. Масалан, «Раиятдан мол-хирож олиш, мамлакатни тартибга келтириш, унинг ободончилиги, хавфсизлигини амалга оширувчи кишилар тузуги»да салтанатни бошқаришда ҳисоб ва назорат ишлари ҳақида шундай дейилган: «... ҳар ўлкага уч вазир тайинлашларини буюрдим. Булардан бири раият учун бўлиб, ундан йиғилади-ган солиқларнинг ундирилишини кузатиб, ҳисоботини олиб борсин. Олиқ-солиқ миқдори, солиқ тўловчиларнинг номларини ёзиб борсин ва раиятдан йиғилган маблағни сақласин. Иккинчи вазир сипоҳ ишларини бошқаради. Сипоҳга берилган ва берилиши лозим бўлган маблағ ҳисобини олиб борсин. Учинчи вазир эса дараксиз йўқолган кишилар, келиб-кетиб юрувчилар (саёҳатчилар ва савдогарлар), ҳар хил йўл билан йиғилиб қолган ҳосил, ақлдан озганларнинг мол-мулки, вориссиз мол-мулкни, қозилар ва шайхулисломларнинг ҳукми билан олинган жарималарни тартибга келтирсин».
«Сипоҳга ҳақ тақсимлаш тузуги»да эса ўша замонга хос назорат тизими ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилган: «Мулк қилиб берилган ҳар бир мамлакатга иккитадан вазир тайинласинлар. Бири вилоятдан йиғилган молни ёзиб, раият аҳволини текшириб турсинки, жогирдор фуқарога жабр зулм етказиб, уларнинг ҳолини хароб этмасин. У вилоятдан йиғилган бутун мол ашёларни кирим дафтарига ёзиши лозим. Иккинчи вазир эса (даромад)нинг харж этилган қисмини чиқим дафтарига ёзсин ва (йиғилган моллардан) сипоҳийларнинг маоши учун тақсим қилсин. Қайси амирга мулк берилар экан, уни уч йилгача ўз ҳолига қўйсинлар. Уч йил ўтгандан сўнг уни текшириб кўрсинлар. Агар мамлакат обод, раият рози экан, шу ҳолича қолдирсинлар. Агар аҳвол бунга терс бўлса, у вилоятни ҳолиса га ўтказиб, уч йилгача ўша жогирдорга ҳақ берилмасин».
Кейинги 25 йил мобайнида аудиторлик фаолияти 3 хил ривожланиш босқичидан ўтди:
1. Тасдиқловчи аудит – бунда асосан ҳисоб регистрлари ва ҳужжатлар текширилди.
2. Мақсадли системали аудит – бу босқичда муомала (операция)ларни назорат қилиш системасини кузатиш имконияти яратилди. 3. Таваккалчиликка асосланган аудит - системани назорат қилувчи шахслар томонидан қабул қилинган бошқарув қарорларига баҳо берилади.
Мақсадли системали аудит шаклланиши билан аудиторлар ички назорат орқали экспертиза ўтказа бошладилар. Бунинг оқиба-тида шу нарса исботландики, агар ички назорат тизими самарали ташкил қилинган бўлса, хато ва камчиликларни аниқлаш учун жиддий текширишлар ўтказишга ҳожат қолмайди.
Таваккалчиликка асосланган аудит ёппасига ёки танлов йўли билан ўтказиладиган текшириш бўлиб, у корхона фаолияти шароитидан келиб чиқади ва асосан тор доирадаги объектларни текшириш билан якунланади.
Давлат органларининг аудиторлик хизматларига муносабати турлича. Масалан, АҚШ ва Буюк Британияда аудиторлик ташкилотлари мустақил бўлиб, улар аудиторларни ўзлари тайёрлайдилар, тегишли малакавий унвонларни берадилар ва кейинчалик ҳам уларнинг ўз вазифаларини виждонан, ҳалол бажаришларини назорат қилиб турадилар. Бошқа Европа мамлакатларида аудиторлик фаолияти ҳукумат органлари томонидан ташкил қилинади.
Бозорнинг кенгайиши билан аудиторлик фирмалари кўрсатадиган хизматлар турлари ва ҳажмлари ҳам ортиб боради. Кўплаб фирмалар одатдаги бухгалтерия ҳисобига оид маслаҳатлар ва хизматлардан ташқари солиққа тортиш, бошқарув фаолияти ва ахборотларни олиш технологияси, маркетинг, моддий ишлаб чиқариш заҳираларини баҳолаш, иқтисодий режалаштириш ва истиқболни белгилаш, банк ва суғурта ишлари бўйича ҳам хизмат кўрсата бошладилар.
Бозор иқтисоди ривожланган мамлакатларда молиявий назоратнинг қуйидаги ташкилий тизимидан фойдаланилади:
1. Давлат молиявий назоратининг олий органи счётлар палатаси ёки давлат бош аудиторлик аппарати бўлиб, у бевосита парламент ёки президентга бўйсунади. Унинг асосий вазифаси давлат бюджетининг харажатлар қисмини умум назорат қилишдир.
2. Солиқ бошқармаси. Ҳукуматга ёки молия вазирига бўйсунади, давлат бюджети даромадлар қисмининг тўлдирилишини назорат қилади.
3. Вазирликлардаги назорат тафтиш бўлинмалари бюджет томонидан маблағ билан таъминланиб, давлат молиявий назоратининг олий органи ёки тегишли вазирликка бўйсунади. Асосий вазифаси бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини назорат қилади.
4. Мустақил аудиторлик молиявий назорат баланс маълумотларининг тўғрилигини, амалга оширилган муомалаларнинг қонунийлигини шартнома асосида назорат қилади. Нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларга ҳам шартнома асосида ҳисоб ва молия масалалари бўйича маслаҳат (консультация) беради.
Ривожланган мамлакатларда мустақил аудиторлик ташқи молиявий
назоратнинг асосий шакли бўлиб ҳисобланади ва у кенг профилли
тафтишчилар томонидан амалга оширилади.
Турли мамлакатларда аудитни ташкил қилиш билан боғлиқ қоидаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, уларда бир-бирига ўхшашликлар мавжуд:
 корхоналар молиявий ҳисоботларини мажбурий аудит назоратидан
ўтказиш;
 аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчилар учун маълум малакага эга бўлиши билан боғлиқ талаблар.
 аудиторликка фақат шу мамлакат фуқароларини тайинлаш.
Бу мамлакатларнинг ҳар бирида аудиторлик хизматларининг сони жуда кўп. Уларнинг фаолияти шу даражада кенг тарқалганлиги халқаро
аудиторлик ташкилотларининг шаклланишига олиб келди.
Хусусан, Дипломли жамоатчи бухгалтерлар халқаро ассоциацияси 147 та мамлакатда фаолият кўрсатадиган 4 мингдан ошиқ аудиторлик фирмаларини
бирлаштиради. Хорижий мамлакатларнинг назорат амалиётидаги ижобий
тажрибаларни ўрганиш ва ёйиш мақсадида 1953 йили БМТ қошида нодавлат
ташкилоти - Олий Назорат Органларининг Халқаро Ташкилоти
(INTOSAI) тузилган. Бу ташкилотни тузишга қуйидаги омиллар сабаб бўлган:
 жаҳон иқтисодиётида байналминаллашиш тенденцияларининг
кузатилиши;
 бизнес ва савдо-сотиқнинг ривожланиши;
 кўп миллатли корпоратив операцияларнинг кенгайиши;
 пул маблағларини самарали назорат қилишга интилиш;
 давлат назоратининг кучайтирилиши ва чет эл инвес-тицияларининг бошқарилиши.
Бухгалтер-аудиторларнинг профессионал ташкилотлари жаҳоннинг кўп мамлакатларида тузилган. Жумладан Буюк Британияда Англия ва УЭЛЬС мамлакатларида мустақил бухгалтерлар институти ташкил қилинган бўлса, АҚШда дипломли ва дипломсиз жамоатчи бухгалтерларнинг бухгалтер-аудиторлар жамияти, Германияда Аудиторлар палатаси ва Аудиторлар институти фаолият кўрсатмоқда.
Барча аудиторлик фирмалари, хизматлари ўз фаолиятларида «Халқаро аудит нормалари ва қўшимча ишлар Низоми» дан фойдаланадилар.
Халқаро аудит нормалари нормативи 29 ишдан иборат бўлиб, унга яна 4 та қўшимча ишлар нормативлари ҳам киритилган.
Ташқи аудит билан бирга кўпчилик корхоналарда ички аудит йўлга
қўйилган бўлиб, улар ишлаб чиқариш харажатларининг даражаси,
рентабеллик, тежамкорлик, мақбул режимга риоя қилиш ва кўрсатиладиган хизматларнинг юқори сифатлилиги устидан назорат қиладилар.
Фирмаларнинг, шу жумладан аудиторлик фирмаларининг ҳам бозорда мустаҳкам ўрин топишида уларнинг маҳсулот (иш, хизмат)ларининг сифати муҳим аҳамиятга эга. Ички аудит транснационал фирмалар ишлаб чиқариш-молия фаолиятининг муҳим омилидир. Масалан, «Истмэн Кодак» олий сифатли спорт моллари сотиш ва хизмат кўрсатиш бўйича жаҳонда етакчи ўрин эгаллайди. Унда ички аудитнинг ташкил қилинганига 60 йилдан ошган.
Унинг учун масъулият Рочестер (Нью-Йорк штати) даги умумий аудит бўлимига юкланган.
Ҳар бир корхона ва ҳар бир тадбиркор улар хўжалик юритадиган соҳада
амалга ошириладиган муомалаларни аудиторлик текширувидан ўтказиш зарурати билан тўқнашадилар. Аммо аудит нима эканлигини ҳали кўпчилик тушуниб етган эмас.
Аудит мамлакатимиздаги хўжалик фаолиятини назорат ва иқтисодий
таҳлил қилишнинг нисбатан янги йўналишидир. Агар Јарб мамлакатларида аудит 150 йилдан буён маълум бўлса, Ўзбекистонда эса, мустақил фаолият соҳаси сифатида хўжалик юритишда давлат монополиясидан воз кечиш ва бозор иқтисодига ўтиш натижасида шакллана бошлади. Шунинг учун аудиторлик фаолияти ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш зарурдир. Таъкидлаш жоизки, олдин ҳам мамлакатимиздаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда хўжалик фаолиятини назорат ва тафтиш қилиш амалга оширилган. Аммо, назорат ва тафтиш билан аудит тушунчалари бир-бирларига яқин бўлса ҳам, уларни битта нарса деб тушуниш тўғри эмас.
Аудиторлик бизнинг тушунчамиздаги хўжалик фаолиятининг таҳлили, ҳужжатли тўлиқ тафтиш, баланс счётларини текшириш ёки айтайлик, суд-бухгалтерлик экспертизаси эмаслигига қарамасдан, аудиторлар ўз хизмат вазифаларини амалга ошириш чоғида юқорида санаб утилган ишлар тартиби ва ҳисоб ҳамда назорат-таҳлилий амалиётнинг бошқа соҳала-ридан фойдаланадилар.
Аудит тушунчаси назорат ва тафтиш тушунчаларига қараганда кенгроқ,
чунки у нафақат молиявий кўрсаткичлар тўғрилигини текширишни, балки харажатларни мақбуллашти-риш ва қонуний асосда фойдани кўпайтириш
мақсадида хўжалик фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни
ўз ичига олади. Аудитни бизнесни ўзига хос экспертиза қилиш деб
таърифлаш мумкин. Бунда бухгалтерия ҳисоби ва ички хўжалик назорати
шартнома асосида амалга оширилиб, молия-хўжалик муомалаларининг
қонунчиликка мувофиқлиги текширилади (яъни ҳисобот кўрсаткичларининг
ҳаққонийлиги назорат қилинади). Шунингдек, ноўрин харажатларга йўл
қўймаслик мақсадида эксперт консультацияси ўтказилади. Бизнес бўйича эксперт вазифаларини бажариш учун аудитор кенг билим, маҳорат ва тажрибага эга бўлиши лозим.
Бизнинг мустақил мамлакатимизда аудитнинг дунёга келиши ва
аудиторлик фирмаларининг барпо этилиши асосан, акциядорлик жамиятлари,
қўшма корхоналар ва тижорат банкларининг ташкил этилиши билан боғлиқ
бўлиб, уларнинг ҳисоботлари аудитор хулосасиз расмий мақомга эга бўла
олмайди.

Ҳар қандай тушунча, айниқса илмий атама ўзининг моҳиятини ифодаловчи таърифига эга бўлиши лозим.


Аудиторлик фаолиятининг таърифи ўзининг тарихий тараққиёт йўлида турли манбаларда турлича баён қилинган. Масалан, профессор М. М. Тўлахўжаеванинг «Ўзбекистон Республикасида Молиявий назорат тизими»
номли китобида аудитга қуйидагича таъриф берилган:
«аудит – бу мустақил малакали мутахассислар томонидан корхонанинг молиявий ҳисоботини ёки у билан боғлиқ молиявий ахборотни ушбу ҳисобот ёки ахборотнинг қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлик даражаси тўғриси-да хулоса чиқариш мақсадида тадқиқ этилишидир».
Аудиторлик фаолияти ва аудиторлик касбининг таърифи Ўзбекистон
Республикасининг янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги
қонунида қуйидагича келтирилган:
Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва ушбу қонун-нинг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади.
Биринчи таърифда аудитнинг тафсилоти кенг баён этилган бўлса, сўнгисида аудиторлик фаолияти текширув ўтказиш жараёни бўлишидан ташқари профессионал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолияти эканлиги ҳам таъкидланган.
Ўзбекистонда давлат ҳоқимияти ва бошқаруви органларига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш қонун билан тақиқланган.
Аудитор – аудитор малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.
Агар аудитор аудиторлик ташкилотининг штатида турган бўлса ёки аудиторлик ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, у аудиторлик текшируви ўтказишга жалб этилиши мумкин.
Аудитор аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги ҳамда бошқа ҳатти-ҳаракат-лари оқибатида аудиторлик ташкилотига зарар етказганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилоти олдида жавобгар бўлади .
Шунингдек, Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ «аудитор ёрдамчиси аудитор малака сертификатига эга бўлмаган ва аудиторлик ҳисоботида, аудиторлик хулосасида, аудиторнинг эксперт хулосасида ҳамда аудиторлик текширувини ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа расмий ҳужжатда имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлмаган тарзда аудиторнинг топшириғига биноан аудиторлик текширувида иштирок этаётган жисмоний шахсдир».Аудитор аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги ҳамда бошқа ҳатти-ҳаракат-лари оқибатида аудиторлик ташкилотига зарар етказганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилоти олдида жавобгар бўлади.
Шунингдек, Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ «аудитор ёрдамчиси аудитор малака сертификатига эга бўлмаган ва аудиторлик ҳисоботида, аудиторлик хулосасида, аудиторнинг эксперт хулосасида ҳамда аудиторлик текширувини ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа расмий ҳужжатда имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлмаган тарзда аудиторнинг топшириғига биноан аудиторлик текширувида иштирок этаётган жисмоний шахсдир».
Аудитор ёрдамчисининг меҳнат шартлари қонун ҳужжат-ларида қайд
этилган тартибда тузилган меҳнат шартномаси билан белгиланади.
Аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган маълумотларни ошкор этмаслик мажбурияти аудиторнинг ёрдамчисига нисбатан тадбиқ этилади.
Аудиторнинг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт аудитор малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қўшилади.
Ўзбекистонда аудиторлик фаолияти мустақил юридик шахс ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Қонунга кўра аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир.
Таъкидлаш жоизки, бухгалтерия ҳисоботлари бухгалтерия аппарати, бошқа иқтисодий хизматлар ва корхона бўлимлари, ҳамда ишлаб чиқариш бўлинмаларидаги кўп сонли ходимларнинг узоқ давом этган ва машаққатли меҳнатлари натижаси ҳисобланади. Ҳисоб ахборотлари ва улар асосида тузиладиган ҳисоботларнинг ишончлилиги ва сифати дастлабки ҳисобнинг қандай ташкил этилганлигига, ҳужжатлаштириш интизомининг қанчалик мустаҳкамлигига ва умуман корхона ҳисоб сиёсатининг қай даражада малакали тузилганлигига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Бухгалтерлик амалиётини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, айрим корхоналарда бухгалтерлар малакаси етишмаслиги оқибатида дастлабки ҳужжатларга ишлов бериш, гуруҳлаш ва бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри (ёки бутунлай) акс эттирмасдан (асосан пул ва ҳисоб-китоб муомалалари), уларни девонхона папкаларида сақлаб қўйиш билан чекланилади. На-тижада, ҳисоботларни тузишда кўплаб чалкашликлар, ноаниқ-ликлар, жорий ҳисоб маълумотлари ва ҳисобот кўрсаткичла-ридаги номувофиқликлар юзага келади. Агар бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш ва юритишга талаб даражасида эътибор қилинганида, бундай чалкашликлар пайдо бўлмас эди.
Шунинг учун бухгалтерлик ҳисобининг қай даражада ташкил этилганлиги ва юритилаётганлигини, бухгалтерларнинг малакаси ва интизомини, дастлабки ҳужжатларга ишлов берилиш сифати ва корхона молия-хўжалик фаолияти ҳамда унинг натижаларини акс эттирувчи бухгалтерлик ёзувларининг тўғрилигини аниқламасдан, юқорида қайд этилган асосий вазифани ҳал этиш мумкин эмас.
Аудиторлик текширувлари ишлаб чиқаришни режалаштириш ва ташкил этиш, корхонадаги тартиб, меҳнат ва технологик интизомни, товар-моддий заҳираларнинг омборлар ва бошқа сақлаш жойларидаги ҳисоби, мулкларнинг сақланиши, ҳисоб-китоблар ҳолати ва корхона молия-хўжалик фаолияти ҳамда унинг натижаларига сезиларли таъсир кўрсатадиган бошқа кўплаб ҳолатларни қамраб олади. Шунинг учун аудиторлик ҳисоботида корхона молия-хўжалик фаолияти ва унинг натижаларига бевосита таъсир-кўрсатадиган, ҳамда ҳисоб маълумотлари ва ҳисобот кўрсаткичлари ишончлилигини пасайтиришига олиб келадиган, меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги катта камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар берилиши лозим.
Шунингдек, Ўзбекистондаги аудиторлик фаолияти олдида турган муҳим вазифалардан бири – хорижлик ҳамкорлар тан оладиган аудиторлик хулосаси бериш қобилиятига эга, сертармоқ ва профессионал даражадаги умуммиллий аудиторлик компаниялари ташкил этиш ҳисобланади.


Download 24.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling