Муста=ил ызбекистон республикаси оила ты\рисидаги =онунларининг ривожланиши


Download 68.5 Kb.
bet1/4
Sana20.11.2023
Hajmi68.5 Kb.
#1789929
TuriКодекс
  1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси


Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси
Режа:



  1. Ўзбекистонда оила қонунчилигининг ривожланиши;

  2. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг тузилиши;

  3. Оила қонунчилигининг предмети;

  4. Оила қуришнинг моҳияти.



Ўзбекистонда оила қонунчилигининг ривожланиши
Ўзбекистон Республикасининг давлат Мустақиллиги асослари тўғрисидаги қонуннинг 15-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги жорий этилди.
“Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида” 1992 йил 2 июлда қабул қилинган Қонун бунинг ажойиб далилидир. Бу қонунни халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг етакчи экспертлари баҳоладилар. Республикамиз мустақиллиги шарофати билан аста-секин қонунчиликда, шу билан бир қаторда оила ва никоҳ қонунчиликларида ҳам ўзгаришлар вужудга кела бошлади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси 9 бўлим, 45 –та моддадан иборат бўлиб мустақил давлатимизнинг фуқароларининг ҳуқуқий ҳолатларини, фуқароликнинг вужудга келиши, тугатилиши, фуқароликка қабул қилиниш асослари ва бошқа бир-қанча масалалрни қонунлаштирган.
1991 йил 14 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида республика Никоҳ ва оила кодекси 77-модда билан тўлдирилиб, унга мувофиқ боланинг исми, ота исми ва фамилияси, ота-онанинг хоҳишига кўра ҳамда миллий-тарихий анъаналарни ҳисобга олган ҳолда, бир ёки бир неча сўзлар билан ёзилиши мумкин эди. Мустақилликка эришгач оила қонунчилиги янада ривожланди.


Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг тузилиши

1992 йил қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида “Оила” га махсус боб ажратилган, илгариги Конституцияларда эса никоҳ ва оилага оид қоидалар ҳар хил бобларда берилган эди.


1998 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини тасдиқлади. Бу кодекс 8 бўлим, 30 боб ва 238 та моддадан иборат.
Оила кодексининг биринчи бўлими умумий қоидаларни ўз ичига олган. Иккинчи бўлими “Никоҳ” деб аталаб, унда никоҳ тузиш тартиби, эр-хотин, қариндошлар, фарзандларнинг шаҳсий ва мулкий ҳуқуқлари, мажбуриятлари, никоҳни тугатилиш тартиблари ўз ифодасани топган. Учинчи бобда қон-қариндошлик ва болаларнинг насл-насабини белгилаш тартиблари кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси оила тўғрисидаги қонунчилигида илк бор қариндошларнинг ҳуқуқий асослари ушбу кодексда ўз ўрнини эгаллаган.
Тўртинчи бобда ота-она ҳамда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган. Бешинчи боб оила аъзоларининг ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари белгиланган. Олтинчи бўлимда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари кўрсатилган. Еттинчи бўлимда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этилишининг ҳуқуқий асослари ўз ифодасани топган. Саккизинчи бобда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги оилавий муносабатларни тартибга солиш асослари белгиланган.



Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling