Муста=ил ызбекистон республикаси оила ты\рисидаги =онунларининг ривожланиши
Download 68.5 Kb.
|
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси
Оила қонунчилигининг предмети
Ҳар бир фаннинг ўз предмети бўлганидек Оила қонунчилиги ҳам уз предметига эга. Оила хуқуқи муносабатига кирадиган унинг предмети Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 5-моддасида берилган. Унга кўра оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари никоҳ тузиш, никоҳнинг тугатилиши ва уни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартибини белгилайди. Оила аъзолари: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) ўртасидаги, оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларларида назарда тутилган ҳолларда ва доирада эса қариндошлар ҳамда ўзга шахслар ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий муносабатларни, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага олиш каби масалаларни тартибга солади. Оила қонунчилиги оила ҳуқуқи предметини ташкил қиладиган муносабатларни ифодалашда икки мезон, ўлчовдан фойдаланган. Биринчидан, қонун оила ҳуқуқи билан тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабат иштирокчилари доирасини белгилайди: булар оила аъзолари, оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва доирада бошқа қариндошлар ва шаҳслар. Аммо бу кўрсатилган мезон-ўлчовлар етарли ҳисобланмайди. Оила аъзолари ўртасида ўзининг юридик табиатига кўра жуда кўп ва ҳар хил муносабатлар вужудга келиши мумкин. Бу муносабатлар маъмурий ҳуқуқий, меҳнат ҳуқуқий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлар бўлиши мумкин. Бу муносабатлар қонун биринчи мезон-ўлчовидан фойдаланиш билан бир вақтда иккинчи мезон-ўлчови ҳам белгиланган, яъни оила ҳуқуқи қонунчилиги фақат оила аъзолари ўртасида вужудга келадиган шахсий номулкий ва мулкий характердаги муносабатларнигина тартибга солади. Аммо оила ҳуқуқи предметини белгилаш учун бу мезон етарли ҳисобланмайди. Масалан, бир оилада яшаб турган опа-сингил, ака-укалар ўртасидаги қарз шартномаси тузилишида оила аъзолари ўртасида мулкий муносабатлар вужудга келади. Бу ҳуқуқий муносабатлар оила қонунчилиги билан эмас, балки фуқаролик қонунчилигининг шартнома муносабатларини тартибга солиш асосида ҳал қилинади. Оила ҳуқуқининг предметига қариндошларнинг бир-бирига нисбатан муносабатлари, масалан, қуда- андачилик, уларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам киради. Оила ҳуқуқининг предметига яна оила аъзоларининг иштирок этиши билан вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар ҳам киради. Уларнинг ўртасидаги никоҳ, қариндошлик, фарзандликка олиш, ҳомийлик ва васийлик муносабатлари ҳам оила ҳуқуқи билан тартибга солинади. Масалан, Оила кодексининг 73-моддаси болани тарбиялаш, унга таълим беришга бўлган ҳуқуқи ота-онанинг бошқа шахслар ўртасида вужудга келадиган мутлоқ муносабатдан, яъни ҳеч ким томонидан болага берилаётган тарбияга аралашмаслик, унга халақит бермаслик каби шахсий ҳуқуқини амалга оширишга ижозат беради. Download 68.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling