Мустақил таълимни ташкил қилиш


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana16.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1518768
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
mustaqil talimni tashkil qilish metodikasi

инструкторлар ўз касби бўйича бир-неча йиллик тажрибага эга бўлган ва 
«Инструкторликка лаёқатлик имтиҳони» деб номланган имтиҳондан ўтган 
ишчи-мутахассислар, гуруҳ раҳбарлари, саноат ва ҳунарманчилик усталари


23 
ўрта даражадаги менеджерлардир. Бу имтиҳон Саноатчилар Палатаси ёки 
Савдо Палатаси томонидан ўтказилади, унда инструкторнинг касбий ва 
меҳнат-педагогик яроқлиги текширилади. Имтиҳонни муваффақиятли 
топширганлиги ҳақида сертификатга эга бўлган инструкторларгина 
ўқувчиларни ўқитиш хуқуқига эгалар. 
Фирма ўқувчиларни ўқитиш хуқуқига фақат шунда эга бўладики, 
қачонки шу фирманинг бирорта ҳодими бу сертификатга, яъни ўқитиш 
хуқуқига эга бўлганда. Агар фирма ўқувчиларни ўқитишга қарор қилса, унда 
у танланган шахсни инструкларни тайёрлаш курсига юборади. Бундай 
курслар одатда якшанба кунлари ёки Ҳафта ўртасида 2 кун кечқурун Савдо 
ёки Саноат Палатари томонидан ўтказилади ва тахминан 120 соатга 
мўлжалланган бўлади. 
Курс мазмунлари Германия Федератив Республикаси Касб-ҳунар 
таълими Федерал Институти (БиББ) томонидан тавсия қилинади ва 
«Инструкторликка яроқлиқ бўйича низом» (АЭВО) шаклида жорий этилади



24 
3. 
Мутахассислик фанини ўқитиш жараёнида талаблар билимини 
назорат қилиш ва баҳолаш. 
 
 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 
2005 йил 30 сентябрдаги 217-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Олий 
таълим муассаларида талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизими 
тўғрисида»ги муваққат Низомида кўрсатилганидек, талабанинг фан 
бўйича ўзлаштиришини баҳолаш мунтазам равишда олиб борилади ва 
қуйидаги турлар орқали (иловага мувофиқ) амалга оширилади: 
• Жорий баҳолаш (Ж.Б.);
• Оралиқ баҳолаш (О.Б.);
• Якуний баҳолаш (Я.Б.). 
Рейтинг тизими бўйича талабаларнинг семестр давомидаги хар бир 
фандан ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда баҳоланади. У 100 
баллик баҳолаш турлари бўйича қуйидагича тақсимланади: 
Я.Б.-15 балл, қолган 85 балл эса ўзаро мувофиқлаштирилган 
ҳолда Ж.Б. - 42 ва О.Б. - 43 балл қилиб тақсимланади. 
«Амалий аудит» фанидан талаба билимини баҳолаш қуйидаги 
тартибда ўтказилади (1-илова):
Ж.Б.да фаннинг ҳар бир мавзуси бўйича талабанинг билими ва амалий 
кўникмаларини аниқлаб бориш назарда тутилади ва у семинар 
машғулотларида узлуксиз амалга оширилади.
О.Б.да фаннинг бир неча мавзуларини қамраб олган қисми бўйича 
назарий машғулотлар ўтиб бўлинганидан сўнг, талабанинг назарий 
билимлари баҳоланади, яъни унинг муайян саволга жавоб бериши ёки 
муаммони ечишдаги маҳорати ва қобилияти аниқланади. О.Б. маъруза 
дарслари бўйича амалга оширилади. «Амалий аудит» фани бўйича О.Б 
(ОБ-1, ОБ-2) икки марта (институт бўйича тасдиқланган ўқув жараёни 
графикларидаги даврларда) ўтказилади. 
Бирор баҳолаш турини (ЖБ, ОБ) ўзлаштира олмаган талабага қайта 
ўзлаштириш учун муҳлат одатда навбатдаги шу назорат туригача 
белгиланади. Сўнги ЖБ, ОБ турини қайта ўзлаштириш учун муҳлат ЯБгача 
белгиланади. 
ЖБга ажратилган умумий балл ва ОБга ажратилган умумий баллдан 
саралаш балини тўплаган талабага ЯБга иштирок этиш ҳуқуқи берилади. 
Мазкур фан бўйича Я.Б. оғзаки ёки тест усулларининг бирида 
ўтказилади. Семестр бошида талабалар эътиборига Фан бўйича саволлар 
рўйхати етказилиши шарт. Унда талабанинг фанни ўзлаштириши 1-15 
баллгача бўлган мезон асосида баҳоланади (2-илова).
Талабанинг балларда ифодаланган ўзлаштириши қуйидаги мезонларга 
асосан аниқланади: 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling