Мустақил ўзбекистонда уч босқичли жисмоний тарбия ва спорт тизимининг вужудга келиш тарихи


Download 46.98 Kb.
bet4/8
Sana16.06.2023
Hajmi46.98 Kb.
#1488590
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОНДА УЧ БОСҚИЧЛИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТИЗИМИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ ТАРИХИ

4. Вилоят босқичи. Март ойида (баҳорги таътилда) 8-11 синф ўқувчилари, болалар ва ўсмирлар спорт, махсус спорт мактабларининг спортчиларидан ташкил топган туман терма жамоалари ўртасида вилоят финал мусобақалари ўтказилади.
8-11 синф ўқувчиларининг вилоят даражасидаги мусобақалар босқичини белгилашда қуйидагилар хисобга олинди:
Туманларда фаолият кўрсатаётган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, махсус болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг фаолияти самарадорлиги аниқланиши;
Туман даражасида болалар спортининг ҳақиқий ахволи ва холатининг кўрилиши, унга асосан тегишли хулосалар қилиниши ва амалий чора тадбирлар ишлаб чиқилиши;
Вилоят даражасидаги мусобақалар орқали энг кучли туман жамоасининг аниқланиши ва беллшувларда кучли, махоратли хамда истиқболли ёш спортчиларнинг сараланиши;
Вилоят терма жамоасининг шакллантирилиши.
Мазкур босқичдаги мусобақалар вилоят ва туман марказлари хамда туман таълим муассасаларининг талабга жавоб берадиган спорт базаларида ўтказилади.
5. Мамлакат босқичи. Апрель май ойларида 8-11 синф ўқувчилари хамда вилоят болалар-ўсмирлар ва махсус спорт мактаблари спортчиларидан тузилган вилоят терма жамоалари ўртасида финал мусобақалари ўтказилади.
Мамлакат даражасидаи финал мусобақалари тартибини ишлаб чиқишда ушбу тамойилларга асосланиш мақсадга мувофиқ деб хисобланди:
Мусобақаларнинг комплекс равишда зтказилиши;
Мусобақаларни “худуд ва гурух мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш” Низомига биноан ташкил қилиниши;
Биринчи ва иккинчи йилларда ўтказиладиган Республика финал босқичи мусобақалари жамоаларининг махоратини ошишига туртки бўлиши ва уларнинг ҳақиқий техника даражасини аниқлашга қаратилиши;
Битирув имтихонларига таъсир қилмаслиги;
Республика финали мусобақаларининг ғолибларига Олий ўқув муассасаларига имтиёзли кириш хуқуқини фақат учинчи йилда берилиши;
Юқори махоратли ёш спортчиларнинг Республика финалига чиқиши ва беллашувлар натижасида кашф этилган нуфузли спортчиларнинг мамлакат терма жамоаларига номзод ва аъзо сифатида қабул қилиниши;
Спорт жамоаларини комплекс мусобақа ўтадиган жойларга бориб келишида масофани хисобга олган холда худудларнинг белгиланиши ва бу орқали сарф харажатларнинг тежалиши.
Умид нихоллари” мусобақалари финал босқичини биринчи йили ўтказиш тартиби
“Умид нихоллари” мусобақалари финал босқичи Низом асосида, комплекс равишда тўртта худудда ўтказилади. Худудлар вилоят жамоаларининг махорат ва имконият даражаси асосида белгиланади.

  1. Биринчи худуд – Самарқанд, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятлари.

  2. Иккинчи удуд – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари.

  3. Учинчи худуд- Тошкент шахри,Тошкент вилояти, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари.

  4. Тўртинчи ҳудуд- Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари.

Худуд таркибидаги тўртта вилоятларда мусобақалар ўтказилади ва уларнинг натижаларига асосан қатнашувчиларнинг эгалаган ўрни белгиланади, ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади.
Умид нихоллари” мусобақалари финал босқичларини иккинчи йили ўтказиш тартиби
Иккинчи йилда бўлиб ўтадиган “Умид нихоллари” мусобақаларининг босқичлари биринчи йилда ўтказилган мактаб, худуд, туман ва вилоят босқичларининг тартиби асосида амалга оширилади.
Фақат иккинчи йилда мамлакат даражасидаги финал мусобақаларни ўтказиш тартиби биринчи йилдаги тартибдан фарқ қилади.
Биринчи йилда мамлакат финал мусобақалари 4 худудда ўтказилган бўлса, иккинчи йилда эса ушбу мусобақалар икки гурухда апрель ва май ойларида ўтказилади.
Биринчи йилдаги худуд мусобақаларида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган вилоят жамоалари биринчи гурух даврасида, учинчи, тўртинчи ўринни эгаллаган вилоят жамоалари эса иккинчи гурухда ўзаро беллашадилар.
Гурух таркибида ўтказилган мусобақаларнинг натижаларига асосан ҳар битта вилоят жамоасининг эгаллаган ўрни белгиланади. Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. Биринчи гурухда мутлоқ ғолиб бўлган жамоа, учинчи йилда Респудика финал босқичида иккита жамоа бўлиб қатнашиш хуқуқига эга бўлади.
Умид ниҳоллари” мусобақа босқичларини учинчи йил ўтказиш тартиби
Учинчи йилда бўлиб ўтадиган “Умид ниҳоллари” мусобақалариниг босқичлари иккинчи йилда ўтказиладиган мактаб, ҳудуд, туман ва вилоят босқичлари тартиби асосида амалга оширилади.
Учинчи йилда мамлакат даражасидаги мусобақалар финали бир гуруҳда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган режада белгиланган вилоятда апрель- май ойларида ўтказилади.
1, 2, 3- ўринни эгаллаган вилоят терма жамоалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси ва Республика Ташкилий қумитасининг дипломлари билан тақдирланади. Шахсий ва жамоа мусобақаларида 1, 2 ва 3- ўринларни эгаллаганлар олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланади.

Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг ташкилий асослари


“Баркамол авлод” мусобақалари тартибини белгилашда қуйидагилар инобатга олиди:
Ўқувчи- ёшларнинг мактад ва спорт мактабларида тўплаган жисмоний тарбия ва спортга оид билим ҳамда тажрибаларини академик лицей ва касб- ҳунар коллежларида ривожлантирилиши;

Download 46.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling