Мустақил ўзбекистонда уч босқичли жисмоний тарбия ва спорт тизимининг вужудга келиш тарихи
Худуд босқичини амалга ошириш қуйидагича белгиланади
Download 46.98 Kb.
|
МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОНДА УЧ БОСҚИЧЛИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТИЗИМИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мураббий кадрлар ва спорт йўриқчилари билан таъминланмаганлиги;
- 3. Туман босқичи.
Худуд босқичини амалга ошириш қуйидагича белгиланади:
Мактаб босқичи даражасида болалар спортининг хақиқий холатини таъхлили ва унинг асосида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши; Мактаб, мактабдан ташқари жисмоний тарбия ва спорт турлари бўйича мусобақаларнинг биринчи-мактаб босқичини узлуксиз равишда ўтказилишини, сараланиб чиққан ёшлар харакати ва махорати бўйича мазкур мактаб даражасида амалга оширилаётган ишларнинг йўлга қўйилиши; Спорт секцияларидаги спорт турлари, ўқувчиларнинг кундалик оммавий мусобақаларда тўплаган тажриба ва махоратларининг кўрилиши; Мактаб рахбарияти, жисмоний тарбия ўқитувчиларига, спорт секцияларининг хақиқий фаолиятига мехнат қилаётган мутахассисларга баҳо бериш мумкинлиги; Худуд даражасида энг кучли мактаб жамоасини, махоратли ва истиқболли ёш спортчиларнинг аниқланиши ва худуд терма жамоалари тузилишида инобатга олиниши. Ноябрь ойида (кузги таътилда) мактабларнинг 1-4 синф терма жамоалари учун худуд финал ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақаларда худудлар ҳолиблари аниқланади ва шу билан 1-4 синф мактаб терма жамоаларининг финал ўйинлари якунланади. Уларнинг натижаларига биноан ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. 1-4 синф ўқувчиларининг мусобақалар босқичи ушбу тарзда белгиланиши қуйидагилар инобатга олинади; Бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний тарбия ва спортга бўлган кўникма ва спорт турларининг фақат илк асосини билишлари ва жиссмоний харакатга ўйин тарзи орқали бирламчи қизиқишларининг шакилланиши; Мусобақаларда жамоа бўлиб қатнашиб бир мақсад сари бирлашиш тажрибасининг йўқлиги; Мураббий кадрлар ва спорт йўриқчилари билан таъминланмаганлиги; Махорат даражаси етишмагани, бошқа худудга бориб мусобақалаштш салохияти тўлиқ шакилланмагани; Беллашувларнинг оммавий тарзда туман даражасига олиб чиқилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги, ташкилий жихатдан хамдан иқтисодий жихатдан самарасизлиги. 3. Туман босқичи. Январ ойида (қишки таътилда) мактабларнинг 5-9 синф ўқувчиларидан ташкил топган худуд терма жамоалари ўртасида туман финал беллашувлари ўтказилади. Худудлар аро мусобақалар босқичида туманда жойлашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг спортчилари қатнашади. Мусобақалар якунига асосан туман чемпиони аниқланади, ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. Ушбу босқичда мактаблар 5-9 синф ўқувчиларининг худуд терма жамоалари ўртасидаги финал ўйинлари якунланади. 5-9 синф ўқувчиларининг мусобақалар босқичини ушбу тарзда ўтказилишини белгилашда: Худудларда жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида спорт турлари билан шуғулланаётган ёшларни мусобақаларда кўрсатаётган натижалари асосида у ерда олиб борилаётган ўқув ва амалий машғулотларни сифати хамда спорт базасининг ҳақиқий ахволи кўрилиши; Жамоалар сафида қатнашаётган ўқувчиларни спорт мусобақаларида эришган натижалари асосида жойларда ушбу ёшлар билан шуғулланаётган жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мураббийларининг билими ва ишига мунлсабати аниқланиши; Мактаб, мактабдан ташқари жойларда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга мосланган спорт баъзасига баҳо берилиши; Жисмоний тарбия ва спортга бўлган ёндашувни илмий ва амалий ёки мақсадсизлигининг кўрилиши; Худуд босқичи даражасида болалар спортининг ҳақиқий аҳволи ва холати асосида тегишли чора тадбирлар ишлаб чиқилиши; Туман даражасида энг кучли худуд жамоаси, мағоратли ва истиқболли ёш спортчилар аниқланиши ва туман терма жамоаларига номзод сифатида белгиланиши назарда тутилган. Туман босқичи ўйинларида 8-9 синф ўқувчилари орасидан юқори натижа кўрсата олганлар, 10-11 синф ўқувчилари терма жамоалари таркибида худудлараро мусобақаларда қатнашиш хуқуқига эга бўладилар. Январь - март ойларида 8-11 синф ўқувчилари хамда махсус болалар ва ўсмирлар мактаблари спортчиларидан ташкил топган худуд терма жамоалар ўртасида беллашувлар ўтказилади. Мусобақалар якунига асосан туман чемпиони аниқланади, ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. Download 46.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling