Мустақиллик даври адабий танқидчилиги
Адабий герменевтика усули
Download 17.33 Kb.
|
мустақиллик даври танқидчилиги
Адабий герменевтика усули. Ўзбек адабий танқидчилигига ХХ1 аср бошларида кириб келган “герменевтика” атамаси асли грекча сўз бўлиб, “талқин этиш, тушунтириш” деган маьноларни билдиради. Герменевтика усулида бадиий асар матни таҳлил обьекти ҳисобланади.Бадиий асар матни ҳақиқий саньат намунасидир. Матн йўқ жойда тушуниш ҳам, тушунтириш ҳам, талқин ва таҳлил қилиш ҳам бўлмайди. Мутахассис асарнинг мазмуни ва моҳиятини, ундаги гўзаллик қирраларини ўқувчига матн асосида тушунтириб беради. Мунаққид учун талқин обьекти бадиий асар матнидир. Сўнгги йилларда адабий танқидчиликка кўплаб янгича усулларнинг кириб келиши унинг таҳлил доирасини янада кенгайтирди. Адабий танқид истеьдодли мунаққидлар билан бойиди.Қ.Йўлдош, Д.Қуронов, С.Мелиев, Э.Очилов, Б.Карим, Р.Раҳмат сингари нисбатан ёш мунаққидлар жуда фаоллашди.уҳими, улар ўз тадқиқотларида жаҳон адабиётшунослигининг энг янги таҳлил усулларини қўллаш билан ўзбек адабий танқидчилигини бойитмоқдалар. Шунингдек, адабий танқиднинг маьлум соҳалари бўйича айрим мутахассисларнинг ихтисослашуви ҳам эьтиборга лойиқдир. Айниқса, ўзбек романи поэтикаси бўйича ф.ф.д.лари А.Раҳимов, Д.Қуронов, Й.Солижоновлар олиб бораётган тадқиқотлар характерлидир. Аммо улар бир-бирини такрорламаган ва бир-бирига халақит бермаган ҳолда ўзбек романчилиги тараққиётининг ўзига хос қирраларини тадқиқ этаётганлиги муҳимдир. хусусан, А.Раҳимов замонавий ўзбек романларига мурожаат қилар экан, унинг сюжет ва композицияси масалаларини тадқиқ этишга уринади. Й.Солижонов эса уларга бадиий нутқ поэтикаси муаммолари нуқтаи назаридан ёндашади. Д.Қуронов роман макроструктурасидаги ўзига хос поэтик гўзалликни Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романи мисолида таҳлил қилиб беради. Профессор Ҳ.Болтабоев эса сўнгги ўн йилликда структурал поэтика муаммолари билан ғоят самарали шуғулланмоқда.Олим ташаббуси билан магистратура ўқув режасига структурал метод бўйича алоҳида предмет киритилди. Бу фан бўйича намунали дастур, маьруза матнини ҳам биринчи бўлиб, Ҳ.Болтабоев тайёрлади. Ўзи мақолалар ёзиб,бу поэтик таҳлилнинг ҳам назарий,ҳам амалий асосларини яратишга муносиб ҳисса қўшди. Ҳозир структурал поэтика таҳлилида кўпчилик илмий тадқиқотлар яратмоқда. Ўзбек драматургиясининг поэтикаси ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигида мукаммал ўрганилмаган соҳа эди. Гарчи бу борада И.Султон, Ҳ.Абдусаматов, Б.Имомов, Б.Ғуломов, Х.Ҳакимова, Ш.Ризаев сингари олимлар баьзи тадқиқотлар яратган бўлсалар-да, айнан поэтика талабларига жавоб бера олмасди. Download 17.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling