Мустақиллик даври адабий танқидчилиги
Download 17.33 Kb.
|
мустақиллик даври танқидчилиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қиёсий-типологик таҳлил усули.
- Структурал таҳлил усули.
Биографик усул. Бундай усулда яратилган асарларда ёзувчининг таржимаи ҳоли ва шахси биринчи ўринда туради. Тадқиқотчи обьект қилиб олган ижодкорнинг ҳаёти ва ижодий йўлини батафсил баён қилади, асарларининг ёзилиш тарихи, мундарижаси тўла баён қилинади.Шу орқали саньаткорнинг ижодий лабораториясига чуқурроқ кириб боради, замондошларидан фарқли томонларини, ўз даврида ва кейинги тараққиёт босқичларида тутган ўрнини илмий таҳлиллар асосида исботлаб беради. Ҳозирги пайтда биографик усулнинг янги шакллари пайдо бўлди. Жадид адабиётининг улкан намояндалари Беҳбудий, Авлоний, Фитрат, Сидқий-Хондайлиқий, Қодирий, Чўлпонлар ҳақидаги биографик усулда яратилган тадқиқотлар қаторига Н.Каримовнинг “Чўлпон”, “Мақсуд Шайхзода”лар ҳаёти ва ижодини ҳам илмий, ҳам бадиий усулда тасвирлаб берган маьрифий романлари, “Тоҳир Малик сабоқлари”, “Ўткир Ҳошимов сабоқлари”, “Абдулла Орипов сабоқлари” номи билан чиқаётган туркум рисолалар биографик усул қамровини кенгайтирмоқда. Биографик усулда фақат ёзувчи биографияси ва ижодий йўли эмас, балки алоҳида асарлар биографияси ҳам ўрганилиши мумкин. Қиёсий-типологик таҳлил усули. Бундай усулда бир асар билан иккинчи асар, бир ёзувчи билан бошқа бир адиб, бир халқ адабиёти билан иккинчи халқ адабиётида рўй берган адабий ҳодисаларнинг ўхшаш ёки фарқли томонлари, афзаллиги, туб илдизлари ўзаро таққослаш асосида ўрганилади.Бу жиҳатдан ф.ф.д. А.Қосимовнинг француз–ўзбек – қирғиз адабиёти материаллари, романларини жаҳон адабиёти намуналари билан қиёсан ўрганиши ибратлидир. М.Шарафиддинованинг Ў.Ҳошимов ва О.Мухторлар қаламига мансуб “Икки эшик ораси”, “Минг бир қиёфа” Структурал таҳлил усули. Сўнгги йилларда Ғарбий Европа адабиётшунослигидан кириб келган бу таҳлил методида бадиий асарнинг бутун қурилиши қамраб олинади.А.Расуловнинг “Структура ва структурализм” С.Мелининг “Структурализм ва структур таҳлил” Ҳ.Болтабоевнинг “Теранлик”, Й.Солижоновнинг “Бошсиз одамнинг такомиллашуви” З.Исомиддиновнинг “Тарас Бульба: ошкор ва пинҳон қиёфа” Каби мақолалар мисол бўлади. Download 17.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling