Мустақиллик даври адабий танқидчилиги


ички интуициясининг самимийлиги, тафаккур тарзининг тиниқлиги, энг муҳими, истеьдоди ҳал қилувчи рол ўйнайди


Download 17.33 Kb.
bet2/4
Sana17.02.2023
Hajmi17.33 Kb.
#1205681
1   2   3   4
Bog'liq
мустақиллик даври танқидчилиги

ички интуициясининг самимийлиги, тафаккур тарзининг тиниқлиги, энг муҳими, истеьдоди ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Шуни алоҳида таькидлаш ўринлики, мунаққид “мен”ида, унинг тафаккур тизимида бошланган янгиланиш жараёни бир текис рўй бермайди.
Шаклланиш давомида ўзига хос қийинчиликлар, зиддиятлар, турли қарама-қаршиликлар танқидчининг мақолалари ва тадқиқотларида акс этиши табиий.
Бундан халос бўлиш учун мунаққид шахсиятида иродалилик, қатьият, мунтазам интизом бўлиши лозим. Ана шундагина мунаққид шахсининг мукаммаллиги таьминланади.

Эстетик тафаккури шаклланмаган, бадиий асар гўзаллигини ҳис қилмаган, унинг қадрига етмаган мунаққид танқидчиликда ўз ўрнини тополмайди. Адабий жараённинг хилма-хиллиги мунаққиднинг эстетик тафаккури бойишига ёрдам беради.


Мустақиллик Озод Шарафиддинов таьбири билан айтганда, “адабий танқидда эски қолиплар ва исканжаларни улоқтириб ташлаб, эркин ижод қилишга имкон яратди.” Бу имкониятдан қандай фойдаланиш мунаққид шахсиятига, унинг фаоллиги ва тафаккурининг кенглигига боғлиқ.
Сўнгги йиллар адабий танқидчилигига илмий таҳлилнинг янгича усуллари кириб келиб, мустаҳкам қарор топа бошлади.
Системали таҳлил усули. Ҳозирги адабий жараёнда кечаётган бадиий ҳодисаларни батартиб, маьлум муаммолар асосида мунтазам таҳлил қилиш. “Система” деганда маьлум қисмлардан ташкил топган бўлса-да, аслида яхлит бир тизимга бирлашган муаммолар занжири тушунилади.

Адабиётшунос Қ.Қаҳрамоновнинг ёзишича, “Системали таҳлил асосида анализ ва синтез ётади. Қисмни таҳлил қилиш орқали бутун ҳақида хулоса чиқариш ва бутун ҳақида фикр юритиб,


қисмнинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этиш системали таҳлилнинг асосий хусусиятларидандир.”
Бу усулнинг яхши намунаси сифатида М.Қўшжонов билан С.Мелининг
“Абдулла Орипов” деган китобини,
Й.Солижоновнинг “ХХ1 аср насри манзаралари: мавзу,муаммо ва ечим”
(“Шарқ юлдузи” ж., № 4,2011) сарлавҳали мақоласини кўрсатиш мумкин.

Download 17.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling