Мустакил иши бажарди : 9“Б”-18 мет гурух
Бактериал танлаб эритиш усули – илмий-техник ривожланишнинг замонавий йўналишлари
Download 207 Kb.
|
Комплекс МУСТАКИЛ
Бактериал танлаб эритиш усули – илмий-техник ривожланишнинг замонавий йўналишлари
Рангли ва камёб металларни бактериал танлаб эритиш фақатгина камбағал ва балансдан ташқари руда ва кон-металлургия корхоналарининг ташлама жойларигагина эмас, балки мураккаб таркибли моддалар қийин ёки жуда қийин бойитилувчи рудаларга ҳам қўллаш мақсадга мувофиқдир. Уларга мис-рухли ва полиметалл рудалар дахлдордир. Мис ва рух таркибли жуда майда заррали иккиламчи сульфидлар – ковеллин, халькозин ва бошқа минераллар, рух алдамаси ва пиритнинг активлашишига ёрдам берувчи жуда майдазарралар сульфидлари мавжудлигида мис-рух радаларини флотациялаш селективлиги (танловчанлиги) кескин бузилади ва технологик кўрсаткичлари ёмонлашади. Мис-рух рудалар айниқса мураккаб бўлиб, улар селектив флотацияда деярли ўзгармайди. Бундай руда ёки концентратларни тионли бактерияларни қўллаб гидрометаллургик усулда қайта ишлаш (руда учун) ёки чанда (концентратлар учун) танлаб эритиш усуллари айниқса самаралидир. Ҳозирги вақтда маълум Д.И.Менделеев даврий жадвалидаги 109 элементдан 60 таси микроорганизмларда йиғилиши мумкин, қолган 21 элемент (6 инерт газ ва 22 та суний олинган элементдан ташқари) кам таниқли бўлгани сабабли микробиологик ўзгаришлар соҳасига аниқ киритиб бўлмайди. Микроорганизмлар ўзгартириш соҳасидаги бирикмаларга деярли барча оғир ва ноёб металлар минераллари ташкил топган элементлар киради: мис, рух, қўрғошин, маргимуш, олтингугурт, кальций, натрий, кремний ва ҳоказо. Шуниси аниқки микроорганизмларнинг озуқа муҳити бўлган минераллар (сульфидлар, туғма металлар) уларнинг метаболизми маҳсулотлари (оксидланган минераллар, нодир металлар, силикатлар) билан ўзаро таъсирлашиши мумкин ёки танлаб эритилади, рангли металлар ва элементлар эса эритмалардан ажратиб олинади. Бактериялар мис, рух, қўрғошин, сурма, никель, висмут, молибден ва бошқа сульфидларни оксидлаши белгиланган. Изланишлар бактериялар сульфидли минералларининг оксидланишини ўн ва юз баравар, темирнинг оксидланиш тезлигини Acidithiobacillus ferrooxidans иштирокида 2 минг марта тезлаштириш мумкинлигини кўрсатади. Ҳозирги вақтда мисни уюмда танлаб эритиш Болгария, Югославия, Канада, АҚШ, Япония, Австралияда, T.ferrooxidans уранни уюмда танлаб эритиш Канада, Португалия, ЖАР ва бошқа давлатларда айниқса кенг қўлланилади. Камбағал рудалар, эски ташлама жойларидаги очилган жинслар таркибида тахминан 0,1-0,3%Cu бўлганда уюмда танлаб эритиш усулида қайта ишланганда мис таннархи бойитиш ва пирометаллургик усулда оддий саноат рудасини қайта ишлаш усулидан иқтисодий самаралироқдир. Амалиёт маълумотларига кўра тион бактериялар халькопиритнинг эришини 12, арсенопиритни 8, ковеллин ва борнитни эришини 18 баровар тезлаштиради. Бу микроорганизмлар деярли барча оғир металлар сульфидларини оксидлаши мумкин, улар талабчан автотрофлар бўлиб, минерал муҳитда олтингугурт ва темир бирикмалари тикланиб оксидланишида ажраладиган энергия ҳисобига яшашга қодир. Олингугурт айланишида иштирок этувчи микроорганизмлар ичида олтингугурт – оксидловчи бактериялар Т-ferrooxidans, T.thioporus, T.denitrificans ва сульфат тикловчи Desulfotomaculum тури бактериялари муҳим вазифани бажаради. Кимёвий оксидлаш йўли билан микробиологикни солиштирганимизда, уларнинг тўлиқ ўхшашлигини кўрамиз. Олтингугурт айланишига тааллуқли бактерияларни ўзига хос тутишни билиш уларнинг фаолиятини амалиётда онгли қўллашга ёрдам беради. Шундай қилиб, саноат рангли металл рудалари минералларининг 90%и айнан сульфидлардан иборат. Микроорганизмлар учун қулай шароит яратиш билан рангли металлар ажратиб олиш билан ечиш мумкин, бу эса металлар металлургиясида принципиал янги йўналишлар очади. Темир таркибли сульфидларни бактериал оксидлашда оксидлаш жараёнида бактериялар билан бирга олтингугуртли оксидли темир ҳам иштирок этиб, T.ferro-ns ёрдамида тўхтовсиз FeSО4 оксидланиши ҳисобига регенерацияланади (қайта тикланади), бунинг натижасида сульфидлар оксидланиши интенсивлашади (тезлашади), металларни танлаб эритиш жараёни тезлиги эса кескин ошади. Табиатда A.T.ferrooxidans фаолияти сульфидлар юзага чиқиш жойида, ёки уларга кислород билан бой сувлар кира оладиган жойда амалга ошади. Маргимуш таркибли минералларни танлаб эритишда тионли бактерияларнинг жуда муҳим роли исботланган. Мис қалайли концентратлар таркибида маргимуш 4 дан 16 % гача бўлиб, бактериал танлаб эритишдан кейин ўн ҳиссагача (%) камайди. Олтин ва бошқа металлар ажратиб олишда гетеротроф микроорганизмлар муҳим роль ўйнаб, уларнинг метаболизми маҳсулотлари металлар танлаб эритишда металлоорганик бирикмалар ҳосил қилади. Бу бактериялар минералларнинг кристаллик панжарасини бузиш ва металлар билан органик комплекс ҳосил қилишга қодир. Гетерофоб бактериялар камбағал рудалардан туғма олтинни гетерофоб бактериялар ишлаб чиқарувчи культурали эритмалар билан танлаб эритишда қўлланилади. Культурали эритма таркибида аминокислоталар ва оқсиллар бўлиб, уларни ишқорий муҳитда оксидловчи иштирокида қўлланилади. Download 207 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling