Mustaqil ish-3 Bajardi: Muminazarov. Sh Tekshirdi : Jalolova p qarshi-2021
Ўқитувчининг касбий хусусиятлари. Касбий фаоллик
Download 117.5 Kb.
|
Muminazarov 3....M
Ўқитувчининг касбий хусусиятлари. Касбий фаоллик
Ўқитувчи-педагогларнинг шахсий ижтимоий сифатларига азал-азалдан эътибор қаратиб келинган ва ҳар бир замон талабидан келиб чиқиб, педагогга қўйиладиган талаблар такомиллашиб, мураккаблашиб бораверган. Талабаларга билим бериш ўқитувчининг масъулиятли бурчидир, ўқитувчининг шахсияти қандай бўлиши кераклиги ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган: Талабалар билан муомалада босиқ, жиддий бўлиш; Бериладиган билимни талабалар қандай ўзлаштириб олаётганига эътибор бериш; Таълимда турли усул ва шакллардан фойдаланиш; Талабанинг хотираси, билимларни эгаллаш қобилияти, шахсий хусусиятларини билиш; Талабаларни фанга қизиқтира олиш; Талабаларга берилган билимларнинг энг муҳимини ажратиб ўқитиш; Билимларни талабаларнинг ёши, ақлий даражасига мос равишда бериш; Ғарб олимлари ўқитувчининг хусусиятлари ҳақида шундай фикр билдирганлар: ―Яхши ўқитувчи ўзининг тарбия принсипларидан ҳеч қачон қайтмайди. Ўқитувчи ўз устида доимо мустақил ишлаши лозим. Ёмон ўқитувчи ҳақиқатни айтиб қўя қолади, яхши ўқитувчи эса болаларга ҳақиқатни топишга ўргатади‖ деган. Кўп йиллар давомида олиб борилган тадқиқотлар ўқитувчи ва педагог, яъни ўзига ёш авлодни тарбиялашни касб қилиб танлаган инсон қуйидаги ижтимоий сифатларга эга бўлиши шарт эканини кўрсатди: ўқитувчи фалсафани яхши билиши шарт. Чунки фалсафа одамга абстракт фикр юритишни ўргатади. Ўқитувчи синф ёки аудиторияга кирганда, унда абстракт тафаккур суст ривожланган бўлса, ўзини йўқотиб қўяди. Синф ва аудиториядагилар диққатини ўзига қаратиб олиши учун, кишида абстракт тафаккур яхши ривожланган бўлиши керак. Ундан ташқари, фалсафа дарс пайтида кечадиган билиш жараёнини ўргатади. Билиш жараёнини, яъни гнесологияни билмаган ўқитувчи дарс ўтишда бир қатор қийинчиликларга дуч келиб, дарсни амалга ошира олмайди, оширганда ҳам нотўғри дарс ўтади. Шу билан бир қаторда, фалсафанинг асосий қонунлари инсоннинг барча амалий фаолиятида, шу жумладан, педагогик фаолиятда ҳам умумий методологик асос вазифасини ўтайди. педагог аҳоли таълим-тарбияси билан шуғулланишни ўзига касб қилиб олган экан, педагогиканинг жамият ҳаётидаги ўрнини, унинг пайдо бўлиш тарихини яхши билиши керак. Педагогика тарихини ўрганиш жараёнида киши педагогик фаолиятнинг инсон ҳаётидаги ўрнини, педагогикадаги асосий қонун-қоида ва тамойиллари ҳамда асосий тушунчаларнинг шаклланиш тарихини билиб олади. Шунингдек, педагогиканинг назарий асослари билан қуролланиш учун дидактикани яхши билиши керак. Чунки у билим бериш ва уни ҳаётда қўллашга ўргатиш жараёнини амалга оширишнинг асосий тамойилларига амал қилишликни илмий томондан асослаб беради. Педагогиканинг умумий масалаларини ёритиб берувчи Умумий педагогикани, фаннинг ўзига хосликларини ёритиб берувчи Хусусий педагогика (методика)ни мукаммал билиши лозим бўлади. ўзи ўқитадиган фандаги билимларни пухта эгаллаган бўлиши шарт. Ўқитувчи ўқитаётган предметини ва унинг назариясини чуқур билиши, уни қизиқарли қилиб ўқувчи ва талабаларга этказа олиши уларнинг шу предметга бўлган қизиқишини оширади. Бу эса ўқитувчининг обрўсини кўтаради. педагог болаларга билим беришда муайян ёшдаги болалар вужудида содир бўлаётган физиологик ва руҳий ҳодисаларни яхши билиши керак. Акс ҳолда ўзини ҳам, болаларни ҳам қийнаб, дарс олдига қўйилган мақсадига эта олмайди. Бунинг учун педагог болалар анатомияси ва физиологиясини ҳамда психология фанларидан тўлиқ билимга эга бўлиши керак. ўқитувчи болаларга ўз фанидан билим бериш жараёнида, уларни муайян жамият ва унда олиб борилаётган сиёсат билан таништириб бориш шарт. Шу сабабли ўқитувчи ва педагоглар сиёсацҳунослик билимларини пухта эгаллаб, уларни ҳаётда қўллай олишлари лозим. педагог муайян жамиятда тарихан шаклланган ижтимоий гуруҳлардан ҳам талабаларни хабардор этмоғи лозим. Бунинг учун ўқитувчи ва педагог социология билимларидан хабардор бўлиб, улардан педагогик амалиётда фойдалана олиши керак. Шу билан бир қаторда, ўқитувчи болаларга маданият тўғисида бошланғич тушунчалар бериб, уларда маданият элементларини шакллантириб бориши лозим. Бунинг учун ўқитувчининг ўзи маданияцҳунослик билимларини эгаллаган ва уларни амалиётда қўллай оладиган бўлиши керак. ёш авлодга муайян фан билимларини ўргатувчи педагог, уларни ахлоқ ва одобга ҳам ўргатиши шарт. Бу ўқитувчининг бурч ва масъулиятига киради. Бунинг учун у аввало, ўзи тарбияланган бўлиши лозим. Ўқитувчига хос бўлган фазилатларни ундаги педагогик одоб шакллантиради. Педагогик одоб бу- ўқитувчининг юксак касбий фазилатидир. У ўқитувчига саботли бўлиш, ўз ҳиссиётини идора қила олиш, болаларга педагогик таъсир ўтказиш восита ва меъёрини белгилаш, аниқлашда ёрдам берадиган фазилат ҳисобланади. Юксак педагогик одобга эга бўлган ўқитувчигина синфда мўътадил психологик муҳит ўрната олади, болалар қалбига тез йўл топа олади. таълим-тарбия билан шуғулланувчи инсон сўзсиз, эстетик тарбияланган бўлиши шарт. Эстетик тарбия маънавий тарбиянинг муҳим ва таркибий қисми эканини унутмаслик керак. эстетик диднинг пастлиги ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларига салбий таъсир кўрсатади. Download 117.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling