O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
Muhammad Al-Xorazmiy nomidagi Toshkent Axborot Texnologiyalari Universiteti
Qarshi filiali
KI-12-19-Guruh talabasi Muminazarov Shohjaxon
Pedagogika va Psixologiya fanidan
MUSTAQIL ISH-3
Bajardi:Muminazarov .Sh
Tekshirdi :Jalolova P
Qarshi-2021
MAVZU:Жамоадаги психологик муҳит
Режа:
Психологик муҳитни аниқлаш факторлари.
Ҳизмат жойидаги носоғлом ижтимоий - психологик муҳитни юзага келтирувчи сабаблар.
Касбий муҳитдаги муаммолар ечими.
Касбий фаолиятдаги психологик муҳитни чет эл олимлари томонидан ўрганилиши.
Ўқитувчининг касбий хусусиятлари. Касбий фаоллик
Психологик муҳитни аниқлаш факторлари
Ишчи гуруҳ аъзоларини бир- бири билан ўзаро алоқа шарт- шароитлари гуруҳ биргаликдаги фаолияти муваффақияти ва иш жараёнидан ва унинг натижаларидан қониқишига таъсир қилади.
Ҳусусан, унга ишчилар ишлайдиган санитар- гигиеник шароитлар: температура режими, намлик, ёруглик, хонанинг кенглиги, қулай иш жойининг мавжудлиги ва бошқалар.
Гуруҳдаги ўзаро алоқалар характери ва ундаги ҳукм сурадиган кайфият катта аҳамиятга эга. Гуруҳдаги психологик ҳолатни белгилаш учун «ижтимоий - психологик муҳит», «психологик атмосфера», «ташкилот муҳити», «микроклимат» ва бошқа тушунчалар ишлатилади.
Ўз келиб чиқишига кўра бу тушунчалар метафоралардир. Ўсимликларни гуллаб –яшнайдиган табиий-муҳит билан солиштириш мумкин. Бир муҳитда улар гуллаб-яшнаса, иккинчи муҳитда улар сўлиши мумкин.
Ҳудди шундай фикрни ижтимоий –психологик муҳит ҳақида гапириш мумкин: маълум бир шароитда гуруҳ аъзолари ўз имкониятларини тўлиқ ишга солиб, фаолият кўрсаца, иккинчи муҳитда одам ўзини ноқулай сезиб, гуруҳни ташлаб кетишни истайдилар, уларнинг шахсий ўсиши секинлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |