Ижтимоий –психологик муҳит деганда одатда қуйидагилар назарда тутилади:
Гуруҳ ижтимоий – психологик характеристикалари йиғиндиси;
Жамоадаги асосий ҳукм сурувчи психологик кайфият;
Жамоадаги ўзаро алоқалар характери;
Жамоа ҳолати йигма характеристикаси.
Жамоадаги соглом ижтимоий –психологик муҳит ўзаро мулоқатдан мамнунлик, бир-бирига ишонч, ҳимояланганлик, хавфсизлик, қулайлик, ўзаро бир- бирини қўллаб қувватлаш, муносабатлардаги илиқлик, бир- бирини еқтириш, очиқ фикр билдириш, қатъийятлик, тетиклик, ижод қилиш, интеллектуал ва касбий ўсиш, ташкилот равнақига ўз ҳиссасини қўшиш, ҳатоликлар келиб чиқишидан қўрқмаслик ҳислари билан характерланади. Жамоадаги носоглом ижтимоий –психологик муҳит зерикиш, руҳан тушкунлик, тез аччиқланишлик, зерикиш, тез қизшиш ва гуруҳдаги мажорали муносабатлар, ишонмаслик, янглиши еки ҳатолик келиб чиқиши ва оқибатда жазоланишдан қўрқиш, бир-бирини тушунмаслик, душманлик, шубҳалилик, ягона ишга қаттиқ уринмаслик, жамоа ва ташкилот равнақига ўз ҳиссасини қўшиш истаги йуклиги, умуман олганда, қониқмаслик ҳислари билан характерланади.
Гуруҳдаги муҳит ҳақида бевосита ҳукм чиқариш мумкин бўлган аломатлар мавжуд:
ишчиларини тез-тез ишдан бўшашаи;
•меҳнат унумдорлиги;
•ишга келмаслик еки кечикишлар сони;
•ишчилар ва мижозлардан тушган шикоят ва даъволар сони;
ишларни муддатид ёки кечикиб бажариш;
ускуналар билан эҳтиеткорсиз ёки бепарволик билан ишлаш;
ишдаги танафуслар тезлиги.
Қуйида таклиф қилинган саволлар жамоадаги муҳитни баҳолашга ёрдам беради:
сизга ишингиз ёқадми?
сиз ишингизни алмаштирни ҳоҳлайсизи?
агар сизга ҳозир иш қидиришни таклиф қилишса, сиз танловни ўз ишингизни танлармидингиз?
•сизни иш жойингиз шароити қониқтирадми?
•сизни ишингиз қизиқарли ва турли туманми?
сизни ишдаги жиҳоз ва ускуналар билан таъминланганлик қониқтирадими?
сизни иш ҳақи қаноатлантирадими?
Do'stlaringiz bilan baham: |