Mustaqil ish-3 Bajardi: Muminazarov. Sh Tekshirdi : Jalolova p qarshi-2021
Ўқитувчининг касбий қизиқиши ва ўз ўзини баҳолаш
Download 117.5 Kb.
|
Muminazarov 3....M
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар
Ўқитувчининг касбий қизиқиши ва ўз ўзини баҳолаш.
Ўқитувчининг касбий шаклланиши олий ўқув юрти даргоҳида касбий таълим олиш жараёнида бошланади. Касбий таълим йўналишининг ўқуврежа ва фанлар бўйича дастурларида бўлажак ўқитувчиларга шу касбнинг сир-асрорларини ўргатиш, илмий билимлар бериш, ўқитувчи касби ҳақида маълумот бериш ва кўникма ҳосил қилиш назарда тутилади. Таълим жараёнида фанлар бўйича амалга ошириладиган семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари назарий билимларни мустаҳкамлашга ҳамда уларни кўникмага айлантиришгагина эмас, балки уларни амалий иш жараёнида қўллашга ҳам имкон беради. Бундай машғулотлар танлаган касби тўғри эканига ишонч ҳиссини уйғотади. Ёш ўқитувчиларга тажрибали ўқитувчиларни бириктириб қўйиш, уларнинг дарсларини кузатиш, услубий ишларга жалб этиш коллеж раҳбариятининг асосий вазифаларидан бири. Ўқитувчи ўз касбини секин-аста ўзлаштириб бориши билан бирга ота-оналар ўртасида педагогик билимларни тарғиб этади. Шу йўл орқали ҳам касбий шаклланиши такомиллашиб боради. XULOSA
Ўқитувчилик касбини ва педагогик маҳоратни эгаллаш, ўқитувчилар жамоасига киришиб, унда ўз ўрнини топиб кета олиш ёш ўқитувчининг ўзига боғлиқ. Жамоанинг ёрдамидан юз ўгирмаслик, қийинчиликларга дуч келганда руҳан тушмай, ўз хатоларини кўра билиш ва уни бартараф этиш учун ҳаракат қилиш унинг ўқитувчи бўлиб шаклланишидан дарак беради. Шу билан бирга, ўқитувчининг касбий шаклланиши ўз-ўзини тарбиялаб боришга, ўз устида тинмай ишлашга ва ўз вақтида малакасини ошириб боришга узвий боғлиқ. Буларнинг ҳаммаси касбий фазилатларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ўқитувчида педагогик маҳоратни шакллантириш учун аввало педагогик ишни илмий асосда ташкил қилиш лозим. Бунинг учун ўқитувчининг истак ва қизиқишларини ҳисобга олиш, унинг интилиши ва бошқа ташқи омилларини бир–бирига уйғунлаштириб, касби ва шахсининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фаоллигини оширишни назарда тутиш керак Адабиётлар:Келвин СеиферТ ва Росемарй Суттон. Эдуcатионал Психологии 2009 Келвин Сеиферт.10-16 пагес. 5.Бордавская Н.В., Реан А.А. Педагогика.-М.: Питер, 2004. Профессионалная педагогика.Учебник для студентов.–М.: Педагогика, 2002. Нишонова С. Комил инсонни тарбияси:ўрта махсус, касб-ҳунар та‗лими муассасалари учун қўлланма. -Т.: Истиқлол. 2003 Ғуломов С.С. ва бошқалар. Ахборот тизимлари ва технологиялари. Т.: ―Шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, 2000. Эгамбердиев Э., Хўжамқулов Ҳ. Кичикбизнес ва тадбиркорлик. – Т.: Манавият, 2003. Download 117.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling