MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI MOBILE ALOQA TEXNOLOGIYALARI FAKULTETI 021-18 GURUH TALABASI OLLABERGANOV BUNYODBEKNING Mobil aloqa tizimlarida radio uzatish va qabul qilish qurilmalari FANIDAN
MUSTAQIL ISH
Mavzu: Радиоқабул қилиш қурилмаларининг таснифланиши
Радиоқабуллагичларда сигналларга рақамли ишлов бериш
Рақамли технологияларнинг ривожланиши билан сигналларга рақамли ишлов беришли (СРИБ) радиоқабуллаш трактларини (ингл. SDR — software defined radio) қуришга катта эътибор берилмоқда.
Бу технология реал вақтда радиосигнални рақамлаштирш ва кейинги дастурий ёки аппаратли рақамли қурилмалар – рақамли сигналлар процессорлари, ДМИС ва бошқалар орқали ишлов бериш имкониятига асосланади.
SDR технологияси DPSK, QAM, GMSK ва бошқа рақамли модуляциялаш турлари ишлатиладиган сигналларни қабул қилиш ва демодуляциялашни амалга оширишга имкон беради.
Қабул қилинадиган сигналнинг частотаси ва спектри кенглигига боғлиқ равишда қабуллагичда рақамли ишлов бериш ҳам радиочастота бўйича, ҳам сигнал қайд этилган частотага ўтказилганидан кейин оралиқ частота бўйича ишлатилиши мумкин.
Оралиқ частота бўйича СРИБли қабуллагичлар супергетеродинли турга киради ва тўғридан-тўғри ўзгартиришли қабуллагичларга қараганда қатор авзалликларга эга:
Аналог сигналларга рақамли ишлов бериш умумлаштирилган тузилиш схемаси
СРИБ тизимининг хкир(t) кириш сигнали ПЧФ орқали АРЎга берилади. Фильтр кириш сигналининг частотасини чеклайди (ундаги шовқинлар ва ҳалақитларни чеклайди). Тизимнинг учиқ(t) чиқиш сигнали ур(n·ТД) рақамли сигналдан РАЎ ёрдамида олинади.
РАЎ сигнални сатҳ бўйича квантланган сигналга ўзгатиради. Чиқиш ПЧФда частоталар спектри чекланади ва чиқиш сигналининг юқори частотали ташкил этувчилари сўндирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |