Mustaqil ish mavzu: Радиоқабул қилиш қурилмаларининг таснифланиши


Сигналларга рақамли ишлов беришни ташкил этиш усулларининг таснифланиши


Download 0.89 Mb.
bet2/3
Sana23.04.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1389731
1   2   3
Bog'liq
bunyod 1

Сигналларга рақамли ишлов беришни ташкил этиш усулларининг таснифланиши
Дастурий усул алгоритмни дастур кўринишида берилишини кўзда тутади, у командадан командага кетма-кет бир ёки бир вақтда бир неча мустақил блокларни бажаради. Дастур аниқ бир операцион блокка мос келадиган дастурлаш тилида ёзилиши керак. Персонал компьютер учун бу исталган юқори даража тиллари (Pascal, C++, Java ва бошқалар), микропроцессор жамланмаси ёки рақамли процессор учун мос ассемблер тили бўлиши мумкин.
Дастурий усулнинг авзалликларига қуйидагилар киради:

  • турли алгоритмлар ва қўлланиш соҳларида тизимнинг ўзгармас тузилмаси;

  • дастурни тузатиш ёки ўзгартириш ҳисобига тизимнинг ишлаш алгоритмини етарлича осон ўзгартиришга имкон берадиган яхши тез мослашувчанлик;

тизимни лойиҳалаш, тайёрлаш ва созлашнинг сезиларли тезлашиши, осонлашиши ва арзонлашиши, чунки асбоб ўрнига дастур ишлаб чиқилади.
Аппаратли-дастурий усул
СРИБ тизими функцияларининг қисми аппаратли бажарилишини (аналог-рақамли ва рақамли-аналог ўзгартириш, кўпайтириш, тўплашли кўпайтириш, маълумотларни қабул қилиш/узатиш ва бошқалар), функцияларнинг бошқа қисми эса дастурий бажарилишини кўзда тутади.
Аппаратли-дастурий усулда берилган дастур бўйича ишлайдиган процессорга қуйидагилар уланади:
- аналог-рақамли ўзгартиргич (АРЎ) ва рақамли-аналог ўзгартиргич (РАЎ);
- дастурлар, турли хил константалар ва функциялар жадвалларини (масалан, sin ва cos) сақлайдиган ташқи хотира модуллари. Бу уларни узоқ вақт ҳисоблашни хотирага мурожаат қилиш билан алмаштиришга имкон беради (бундай усул қўшимча қурилмада ҳисоблаш тезлигини алмашлашга жуда яхши мисол ҳисобланади, яъни қонун амал қиладики, унга мувофиқ абсолют ютуқни олиш мумкин эмас, исталган ютуқ тўловни талаб қилади).

Анъанавий аналог қабул қилгичнинг тузилиш схемаси
Рақамли қабул қилгичнинг тузилиш схемаси



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling