Mustaqil ish Normal taqqoslash metodlarini tanlashning asosiy mezonlari. Reja
Download 0.88 Mb.
|
Pisxologik tadqiqotda mustaqil ishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Критерий парных выборок
- Значимость (2-сторонняя
- Меню Анализ Сравнениесредних Т-критерий для независимых выборок
- Расм 5 Боғлиқ бўлмаган танланмалар учун t –мезонни танлаш. Параметрларини танлаш ойнаси.
- Проверяемые переменные
- Группировать по
- Задатьгруппы
- Продолжить
- . Гуруҳларнинг белгиларини киритиш.
Корреляции парных выборок
Критерий парных выборок
Натижаларни кўриб чиқамиз. Биринчи жадвалдан кўриниб турибдики ўртача баҳо 8 синфдагидан кўра (3,9630) 9 синфда юқори (4,2205). Иккинчи жадвалда баҳолар орасида етарли корреляция (0,434) мавжуд, яъни 8 синфда баҳо қанча юқори бўлса 9 синфда янаям яхши бўлади. Учинчи жадвалнинг ўнг томонига қараймиз. t =-8,290, бу эмпирик (тажрибада олинган) натижа, яъни t эмпирик. Натижанинг, яъни фарқнинг ишончлилик даражаси (Значимость (2-сторонняя) -0,000. Бу дегани, мавжуд фарқ (р < 0,001) статистик аҳамиятга эга, ишончли. Боғлиқ бўлмаган танланмалар учун Стьюдентнинг t мезони. Боғлиқ бўлмаган танланмалар ҳам бирор хусусиятни икки ва ундан ортиқ гуруҳда ўрганиш натижасидир. Масалан, қизлар ва ўғил болаларнинг ақлий ривожланиш даражаси (IQ). Маълумки, қизлар ва ўғил болаларнинг ақлий ривожланиш даражаси (IQ) бир-бирига боғлиқ эмас. Шу сабабли уларни ўрганиш жараёнида олинган натижалар орасида сабаб-оқибат боғланишлари мавжуд эмас. Лекин статистика нуқтаи-назаридан улар орасида фарқ мавжуд бўлса, бу фарқ қанчалик ишончлилиги, амалий қийматга эгалиги баҳоланади. Боғлиқ бўлмаган танланмалар учун Стьюдентнинг t мезони SPSS д астурида қуйидагича ҳисобланади - «Меню Анализ Сравнениесредних Т-критерий для независимых выборок» (Расм 4) Расм 4 Боғлиқ бўлмаган танланмалар учун t –мезонни танлаш. Расм 5 Боғлиқ бўлмаган танланмалар учун t –мезонни танлаш. Параметрларини танлаш ойнаси. SPSS дастурининг бошқа амалларидагидек баҳоланиш лозим бўлган ўзгарувчини (baho2) диалог ойнасининг ўнг томонидаги қисмига (Расм 5) кўчирамиз («Проверяемые переменные»). Шунга эътибор бериш лозимки, боғлиқ бўлмаган ўзгарувчилар учун t мезони ҳисоблашда ўзгарувчиларни гуруҳини кўрсатувчи параметрлар киритилиши шарт. Гуруҳловчи параметрлар ойнанинг қуйи қисмидаги «Группировать по:» деразачасига киритилади. Биз маълумотларни (баҳоларни) жинс бўйича таҳлил қилмоқчимиз. Шунинг учун гуруҳловчи ойнага ―jins‖ ўзгарувчини кўчирамиз. Дастурнинг бу ойнасидаги ―jins‖ сўзидан кейинги қавсда 2 та сўроқ белгиси пайдо бўлади (Расм 53). SPSS дастури қайси жинс вакиллари қайси гуруҳга киришини белгилашни сўраяпти. Гуруҳларни кўрсатиш учун гуруҳларни белгилаш («Задатьгруппы») тугмачасини босамиз. Очилган диалог ойнасига биринчи ва иккинчи гуруҳни кўрсатувчи белгиларни киритамиз. Гуруҳнинг белгилари исталган символлар, сонлар бутун сон, каср сон, кетма-кет, кетма-кет бўлмаган) кўринишида бўлиши мумкин. Ишимизнинг юқоридаги бўлимларида маълумотларни жадвалга киритишда аёллар – 1 ва эр – 2 деб белгилаб олган эдик. Шу сабабли биринчи гуруҳга 1, иккинчисига 2 сонини киритамиз (Расм 6) ва «Продолжить» тугмасини босамиз. Дастур ўзгарувчиларни белгилаш ойнасига қайтиб келади (Расм5), OK тугмасини босиб ҳисоблаши ишга туширамиз. Расм 6. Гуруҳларнинг белгиларини киритиш. Бу амалнинг бажарилиш натижалари чиқарув ойнасида акс эттирилади. Критерий для независимых выборок
Натижалар таҳлили боғлиқ ўзгарувчилардаги каби амалга оширилади. Биз кўриб чиққан мисолимизда битта ўзгарувчига (baho) кирувчи маълумотлар турли жинс вакилларига тегишли бўлгани учун уларни гуруҳлаш мумкин. Баъзида иккита алоҳида, ҳатто SPSS дастури ёки Excel га алоҳида киритилган, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ўзгарувчилар орасидаги фарқни баҳолаш зарурати туғилади. Бу ҳолда таққосланадиган ўзгарувчилар битта устунга бирлаштирилади. Бирлаштиришни учун битта ўзгарувчини кўчириб янги устунга ташлаш ва унинг давомидан иккинчи ўзгарувчини ташлаш орқали амалга ошириш мумкин. Унинг ёнидаги бошқа бўш устунга ҳар бир ўзгарувчини кўрсатувчи ном (белги) қўйилади. Масалан, биринчи ўзгарувчи қийматлари тўғрисига 1, иккинчисиникига 2 қўйилади. Энди маълумотлар аралашиб кетганда ҳам уларни берилган рақам (гуруҳ) ёрдамида тартиблаштириш мумкин. Мисол тариқасида қуйидаги масалани ечамиз.
Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling