Mustaqil ish Sug’oriladigan maydonlarning gurunt suvlarining rejimi


Download 0.57 Mb.
bet1/2
Sana06.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1332947
  1   2
Bog'liq
gurunt suvlari




Bajardi:Doniqulov.S
Tekshirdi:Atakulova.M

Грунт сувлари
Грунт сувларини жойлашиш шароити ва асосий
хусусиятлари
Грунт сувлари деганда ер сатҳига нисбатан биринчи жойлашган сув ўтказмайдиган қатлам устки қисмидаги ер ости суви тушунилади (9.2-расм).

9.2-расм. Ер ости сувларини жойлашиш шароити бўйича таснифи: I-тупроқдаги сувлар, II-юзаки сувлар, III-грунт сувлари, IV-қатламлар оралиқидаги босимсиз сувлар,V-босимли (артезиан) сувлар; 1-капилляр кайма, 2-юзаки сувларни сатхи, 3-грунт сувлар сатхи, 4-қатламлараро босимсиз сувлар сатхи, 5-босимли сувларни пьезометрик сатхи, 6-бурқу қудуқидаги босим ўлчами, 7-сув ўтказувчан тоқ жинси, 8-сувни ёмон ўтказувчи ва ўтказмайдиган жинслар, 9-сувни ўтказувчи жинслар, 10-сувни ўтказмайдиган жинслар, 11-булоқ

Грунт сувлари қуйидаги хусусиятлари билан бошқа ер ости сувларидан фарқ қилади:

  1. Грунт сувлари, сув ўтказмайдиган қатлам устидаги сувли тоғ жинсларини тарқалиш ҳудуди билан, уларни қалинлиги, сув ўтказувчанлиги билан чамбарчас боғлиқ.

  2. Грунт сувларини вужудга келтирувчи асосий омиллар бўлиб, атмосфера ёғини, дарё, кўл ҳавзаларидаги сувлар, гидротехник иншоотлари (канал, сув омборлари, суғориш шахобчалари) даги сувларни ер остига сизилиб ўтиши ҳамда атмосферадаги мавжуд сув буғларини конденсацияланиши ҳисобланади.

  3. Грунт сувларининг сатҳ чуқурлиги ва сарфи йил фаслларининг ўзгариши, дарё сувларининг сарфи, суғориш шаҳобчаларида сувни оқиши вақтлари билан боғлиқ ҳолатда гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасайиб туради.





9.5-расм. Грунт сувлар оқимини уларни хавзалари билан биргаликдаги кўриниши. 1-грунт сувлар сатхи; 2-грунт сувлар оқими; 3-грунт сувлар оқимини хавзалари ўртасидаги чегара; 4-грунт сувлар хавзаси; 5-сув тўсгич


9.3-расм. Грунт сувлар оқимини схемаси. 1-грунт сувлар юзаси; 2-сувли қумлар; 3-сув ўтказмайди шаг жинслар


4. Грунт сувларининг химиявий таркиби, физик хусусиятлари йиғиладиган ёки оқиб ўтадиган тоғ жинслари таркиби билан, сув йиғилиш майдонининг геоэкологик шароитига қараб ўзгариши мумкин. Кўп ҳолларда грунт сувларининг таркиби, хосса ва хусусиятлари ер юзидаги сув ҳавзаларидаги сувларга яқин бўлади.

9.4-расм. Грунт сувлар ҳавзасининг схемаси. 1-қум; 2-грунт сувлар юзаси; 3-сувли қумлар; 4-сув ўтказмайдиган жинслар





Фанда грунт сувлари мавжуд бўлган қатламни сувли қатлам деб, грунт сувларининг сатҳидан сув ўтказмайдиган қатламгача бўлган масофа сувли қатламнинг қалинлиги деб, ер юзасидан грунт сувларининг сатҳигача бўлган масофа уларнинг сатҳ чуқурлиги деб юритилади. Грунт сувларининг устки юзаси унинг сатҳи дейилади. Агар грунт сувларининг сатҳи ер юзасига нисбатан горизонтал ҳолатда бўлса, грунт сувларининг ҳавзаси ер юзасига нисбатан маълум қияликда ётса ер ости сувлари оқиш вужудга келади (9.3-9.5-расмлар).


Грунт сувлари ўзининг вужудга келиш, ҳаракат қилиш жараёнида дарё, кўл, сув омборлари, канал сувларининг озиқлантирилиши ёки биз юқорида кўрсатиб ўтканимиздек улардан сув олиши, озиқланиши мумкин (9.6-расм). Улардан озиқланиш жараёни асосан баҳор фаслига, озиқлантириш эса ёз фаслига тўғри келади. Шундай қилиб, грунт сувлари билан ер усти (дарё) сувлари орасида доимий равишда гидравлик боғлиқлик ҳукм суради.

9.6-расм. Ер ости грунт сувларини ер усти сувлари билан боғлиқлиги (М.В.Седенкодан) а-тупроқ сувлари билан ер усти сувлари орасида боғлиқлик йўқ; б-грунт суви дарё сувидан озиқланади; в-дарё суви грунт сувидан озиқланади; г-ўнг қирғоғидаги грунт сувлари дарё сувини озиқлантирмоқда, чап қирғоқдаги грунт сувлари дарё сувини озиқлантирмоқда

Гидрогеологияда ер ости сувларини, жумладан грунт сувларининг «режими» деган ибора ишлатилади. Грунт сувларининг режими деганда табиий (геологик, геоморфологик, об-ҳаво шароити) ва техноген (одамларнинг хўжалик фаолиятлари) омиллар таъсири остида ер ости сувлари ҳаракатини, сув сарфини, сатҳини, таркибини ва хосса хусусиятларини маълум вақт мобайнида ўзгариб туриши тушунилади. Грунт сувларининг режмининг ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Чунки грунт сувларининг кўп йиллик, йиллик ва фаслий режимини ўрганмасдан, билмасдан туриб, уларни ўзгариш сабабларини,қонуниятларини билиш, ҳалқ хўжалиги объектларини ер ости сувлари билан таъминлаш масалаларини ҳал этиш асло мумкин эмас.





Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling