OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI BUXORO PSIXOLOGIYA VA XORIJIY TILLAR INSTITUTI «IQTISODIYOT» kafedrasi
“Ish yuritish va xodimlarni boshqarish” fanidan “AXBOROT XATI VA DA’VO XATI” mavzusidagi
Mustaqil ishi
2022-2023
Guruh : S1-22 IQT
Tuzdi : Hojiyeva Oydin Izzatullayevna
Режа:
Хатлар
Ахборот хати
Даво хати
ХАТЛАР
Муассасалар орасида хизмат алоқаларини амалга оширувчи асосий ҳужжатдир. Хат орқали бажариладиган масалалар кўлами кенг бўлиб, бундай ёзишмалар воситасида турли кўрсатмалар, сўровлар, жавоблар, тушунтиришлар, хабарлар, таклифлар, илтимослар, кафолатлар берилади ёки қабул қилинади. Мазмун жиҳатдан турлича бўлган бундай ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда хизмат хатлари деб юритилади. Хизмат хатлари хусусиятларига кўра ўзаро фарқланади. Хатларни бажарадиган вазифасига қараб қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
жавоб хатни талаб қилувчи хатлар (даъво хатлар, сўров хатлар, илтимос хатлар).
жавоб хатни талаб қилмайдиган хатлар (илова хат, тасдиқ хат, эслатма хат, ахборот хат, кафолат хат ва бошқалар).
Ахборот хат
Бундай хатлардан кўзланган мақсад – маълум ташкилот ёки шахсни амалга оширилаётган тадбирдан хабардор қилишдир.
Ахборот хатларнинг ҳажми оддий маълумотнома кўринишида бўлиб, бир жумладан то бир неча саҳифагача бўлиши мумкин. Баъзан ахборот хатлардан айрим ташкилотлар ўз фаолиятини тарғиб қилиш мақсадида ҳам фойдаланади
Ушбу хатларга референт ёки котибнинг имзоси етарли. Бирок; хатда баён қилинаётган воқеа ёки тадбирнинг аҳамиятига караб, хат тегишли мансабдор шахс томонидан имзоланиши хам мумкин. 1-2-иловаларда шундай хатлардан намуналар келтирилди.
Ахборот хат намуналари
1-илова
ДАРСЛИКЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ХАҚИДА
«Ўқитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйи ўқувчилар учун ўзбек тилида қуйидаги дарсликларни нашрдан чикарганлигини Сизга маълум қилади:
«Жахон тарихи» - 7-синф учун
«Жахон тарихи» - 10-синф учун
«Биология» - 10-синф учун.
К- Абдуллаева. «Ёзишни ўрганамиз».
Ушбу дарслик ва китобларни етказиб бериш учун тегишли нусхада буюртмалар қабул қилинади.
Улгуржи харидорларга дарсликларни сотиб олишда чегирма берилади.
|
2-илова
УзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти 2018 йил октябрь ойида «Хужжатлар тили ва услуби» мавзуида илмий- амалий семинар утказишни режалаштирмоқда.
Семинардан кўзланган мақсад - вазифавий услубларнинг назарий ва амалий томонларига бағишланган масалаларни муҳокама қилиш. Семинар хужжатшуносларга, иш юритувчиларга, фуқаролик ҳолати ҳужжатларини расмийлаштирувчиларга, шунингдек, тилшуносларга мўлжалланган бўлиб, унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
ҳужжатлар тилини тартибга солиш ва иш юритиш атамаларини бирхиллаштириш;
иш юритиш атамаларини тартибга солишнинг янги ахборот технологиялари шароитидаги самарадорлиги;
ҳужжатларни таснифлаш ва ҳужжатлар тизими;
ҳужжат тайёрлаш ва расмийлаштиришнинг умумий қоидалари;
ҳужжатларнинг Давлат ягона нусхасини яратиш.
Сизни илмий-амалий семинарда ўз маърузангиз билан қатнашишга таклиф этамиз. Маърузаларни махсус тўплам шаклида 2018 йилда нашр қилиш режалаштирилган.
Илмий-амалий семинарда иштирок этиш ва маъруза мавзуи ҳақида 2018.01.09 гача қуйидаги манзилга мурожаат қилишингизни сўраймиз.
100060, Тошкент шаҳри Шаҳрисабз тор кўчаси, 5-уй
ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Маълумот учун телефон: 71 233-71-44.
Институт директори: Н. Махмудов
|
Do'stlaringiz bilan baham: |