Mustaqil ishi 2022-2023 Guruh : S1-22 iqt tuzdi : Hojiyeva Oydin Izzatullayevna


Download 100.62 Kb.
bet2/2
Sana05.05.2023
Hajmi100.62 Kb.
#1430918
1   2
Bog'liq
Иш юритиш фанидан мускил иш

Даъво хати
Маълум бир муассасанинг бошқа бир идора ёки транспорт ташкилотларига нисбатан талаб ва эътирозлари баён қилинган хатлар – даъво хатлари ёки даъвономалар деб юритилади.
Даъво хатлари товар етказиб бериш, қурилиш ишлари, ижара, юк ташиш ва шу каби бир қанча ишлар бўйича тузилган шартномалар бажарилмай қолганда, ўз қонуний ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилади.
Даъво хатларида, асосан, шартнома (битим)га кўра ўз зиммасига олган мажбуриятини бузган томон етказган зарарни қоплаш талаб қилинади.
Даъво хатларининг асосий зарурий қисмлари қуйидагилардан иборат:
Даъво қилувчи муассаса номи ва манзили.
Хатнинг ёзилиш санаси ва тартиб рақами.
Даъвони қабул килувчи муассаса номи ва манзили.
Даъво баҳоси (қиймати).
Хат матни.
Иловалар рўйхати (саҳифалар сони кўрсатилган ҳолда).
Мансабдор шахс(лар)нинг имзоси.
Одатда, даъво хатлари уч нусхада тайёрланади. Хатнинг 1 нусхаси айбдорга, 2-нусхаси даъвогарнинг ўзига қолдирилади. Айбдор муассаса даъво хатида кўрсатилган талабларни бажаришдан бош тортган тақдирда, хатнинг 3-нусхаси даъво аризасига қўшиб, судга ёки ҳакамликка топширилади.
Даъво хатларида даъвогар талабини асослайдиган хамда тасдиклайдиган далиллар, кўрсатмалар ва экспертиза дало- латномаси, қабул қилиш далолатномаси, савдо далолатномалари ва ҳоказолар хатга илова қилиниб, уларнинг рўйхати кўрсатилиши керак (3-4-иловаларга каранг).
Даъво хатларига қуйидагилар илова қилинади:
Товар-транспорт юкхати (темир йўл юкхати, аэро­флот юкхати, автотранспорт юкхати ва бошқалар).
Савдо далолатномалари (юк қисман йўқолганда ва бузилганда).
Юкнинг ташиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида патта (юк бутунлай йўқолганда).
Жўнатилган мол (товар)нинг рўйхати ва баҳоси кўрсатилган ҳужжат, тўлов талабномаси, нарядлар, маҳсулотни жўнатиш учун берилган ҳужжат.
Даъво ҳисоб-китобининг суммаси (бундай ҳисоб-китоблар агар матннинг ўзида курсатилмаган бўлсагина илова этилади).
Даъвогарнинг фикрига кўра даъвонинг ҳақлигини тасдиқлай оладиган ҳужжатлар.
Даъво хати намунаси
3-илова

УзР
Навоий вилоят улгуржи ва чакана савдо бошқаруви


Навоий туманлараро улгуржи чакана савдо базаси
104170, Навоий шахри Темирйўл кўчаси, 4.
тел. 8-14-76, хисобраками 0007210
2016 йил 26 февраль № 24 07-46
«Узбекенгилсаноат» акциадорлик компанияси 100612, Тошкент ш.
Уста Ширин кучаси, 21.
810 000 сўмлик камомад товарлар
баҳосини ундириш ҳакида
2016 йил 5 январда Сизлар томондан 10428 рақамли ҳисоб орқали юборилган трикотаж буюмларни олдик. Юк Тошкентдан Навоий станциясига 2016.10.01. да 462481 рақамли темир йул юкхати бўйича 6004821 рақамли темир йўл контейнерида, юк жўнатувчининг тамғаси бузилмаган ҳолда етиб келди.
2016.10.01. да трикотаж буюмларни қабул қилиб олиш жараёнида ҳар бирининг баҳоси 87 000 сўм бўлган спорт костюмидан (артикули 4621) ўн дона етишмаслиги аниқланди. Камомад жами – 870 000 сўмни, савдо чегирмасини (10%) ҳисобга олмаганда, 810 000 сўмни ташкил этади.
Камомад жамоат ташкилотининг вакили Т. Рахимов иштирокида амалдаги 197-ракамли гувоҳномага асосланиб, 10 январда тузилган далолатномада қайд этилди.
Жорий йилнинг 10 январида ушбу камомад ҳақида Сизни хабардор қилиш мақсадида, шунингдек, трикотаж буюмларни қа­бул қилишда иштирок этиш учун ўз вакилларингизни юборишни сўраб, Сизга жўнатган телеграммамиз жавобсиз колди.
Кўрсатилган товар учун Сизнинг ҳисобварағингизда қайд этилган сумма тўлиқ тўланганлиги муносабати билан Сиздан 10 кун муддат ичида бизнинг ҳисобракамимизга 810 000 сум пул ўтказишингизни сўраймиз.
Илова: 1. Камомад ҳақидаги далолатнома (2 бет, 1 нусха).
2. Жамият ташкилоти вакили гувоҳномасининг нусхаси (1 бет, 1 нусха).
База директори (имзо) Р.И.Салимов
Даъво хат и шакли
4-илова
Товар етказиб бериш кечиктирилганлиги учун жарима тулаш ҳакида
ДАЪВО
_____________даги _________ рақамли шартномага биноан
(сана)
Сиз ________________га баҳоси _______________бўлган
(ташкилот, фирма номи) (сум сўз билан)
дона етказиб беришингиз керак эди.
(товар номи)
Бироқ кўрсатилган шартноманинг шартлари бузилган ҳолда товар кун кечикиб етказиб берилди (шу кунгача етказиб берилмади).
Шартноманинг бандига мувофиқ, фирма муддатида етказиб берилмаган ___________ сўмлик товар баҳосидан _____%
миқдорда Сизнинг ҳисобингизга ____________сўм жарима ёзди.
Кўрсатилган жарима суммасини 30 кунлик муддатда бизнинг ҳисобрақамимизга ўтказишингизни сўрайман.
Мазкур сумма белгиланган муддатда тўланмаса, иш хўжалик судига оширилади.

Фирма директори И.О.Фозилов


(имзо)

Иш юритиш фанидан тест


1.Шошилинч хабарнинг матнини белгиланган жойга телефон оркали етказиш..
A)Телефонограмма
Б)Телеграмма
С)Мессаге
2. Мухим хабарнинг телеграф оркали берилган нихоятда киска шакли..
A)Телефонограмма
Б)Телеграмма
С)Мессаге
3. Бирор-бир тантанали тадбирга таклиф этиш учун кулла- надиган ёзма ахборот..
A) Таклифнома
Б)Тавсифнома
С) Телеграмма
4.Кўпчиликни ёки маълум гуруҳдаги шахсларни якин орада (келгусида) бўладиган бирон-бир тадбир - мажлис, учрашув, суҳбат, шунингдек, ишга, ўкишга қабул қилиш ва бошқалар ҳақида хабардор қилиш учун кўлланувчи ёзма ахборот..
A)Эьлон
Б)Ишончнома
С)Ариза
5.Маълум бир шахс томонидан ўз шахсий хаёти ва фаолия- ти ҳақида баён қилинган ёзув..
А)тавсифнома
Б)Тавсиянома
С)Таржимаи ҳол
6.Муайян муассаса ёки айрим шахс ўз номидан иш кўриш учун иккинчи бир шахсга ишонч билдирадиган ёзма ваколатли ҳужжат...
А) Ишончнома
Б)Тавсиянома
С)Ариза
7.Муайян муассасага ёки мансабдор шахе номига бирор илтимос, таклиф ёки шикоят мазмунида ёзиладиган расмий хужжат...
А) Ишончнома
Б)Тавсиянома
С)Ариза
Download 100.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling