Mustaqil ishi Mavzu: Qadimgi manba “Avesto” dagi falsafiy qarashlarining mohiyati oraliq nazorat toshkent-2023 Мундарижа Кириш Қадимги Шарқ ва Ғарб фалсафаси. Қадимги Марказий Осиёдафалсафий қарашлар. Ўрта асрлар Европа фалсафий тафаккури


Фаробийнинг фалсафий ва жамиятшуносликка доир қарашлари


Download 132.29 Kb.
bet9/12
Sana24.03.2023
Hajmi132.29 Kb.
#1291174
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Falsafa Abdullayev Obid

Фаробийнинг фалсафий ва жамиятшуносликка доир қарашлари
Ўзининг энциклопедик (ҳамма томонлама) билимлари шарофати билан «Шарқ Арастуси» ва «Иккинчи муаллим» (Арастудан кейин) унвонларига сазовор бўлган Абу Наср ибн Муҳаммад Форобий (873-950) буюк файласуф эди. Форобий 873 йилда Фороб шаҳрида (Арис дарёсининг Сирдарёга қуйиладиган жойи) туғилди. Фанларни ўзлаштира бориб, Форобий Шошда (Тошкент), Самарқанд, Бухоро, Бағдодда бўлди, Эронга сафар қилди. Ўз ҳаётининг охирги йилларини Форобий Ҳалаб ва Дамашқда ўтказди ва ўша ерда 950 йили вафот этди. Унинг 160 жилддан кўпроқ асарларининг барчасини икки гуруҳга бўлиш мумкин: қадимги юнон олимлари рисолаларига шарҳ шаклида ёзилган асарлар, ва асл нусхадаги тадкиқотлар.
Билиш назарияси. Табиат қабул қилувчидан (субъект) олдин келади, «ҳис-туйғу орқали қабул қилинадиган нарса, уни идрок қилишдан олдин келганидек, билиб олинадиган нарса, унга тааллуқли билимдан олдин мавжуд бўлади»2. Форобий табиатни билиш жараёнининг чексизлигини қайд этиб, уни билмасликдан билиш томон кўтарилиши, оқибатдан сабабга, ҳодисадан моҳиятга, ораздан (акциденция) жавҳар (субстанция) томон боради, деб ҳисоблайди. Форобий билишнинг икки босқичини – ҳиссий ва фикрийни бир-биридан фарқлаб кўрсатади. Ҳиссий билимнинг ўрнига тўхталиб, Форобий инсонни ташқи дунё билан боғлайдиган беш хил сезгининг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратади. Форобий сезгининг ҳар бир турини уни муайян ҳис қилувчи бадан аъзоси билан боғлиқ равишда кўриб чиқади. Форобий фикрича, ҳар қандай сезги баданнинг ҳис қилувчи аъзоларига ҳеч кимга боғлиқ бўлмаган (объектив) ҳолда мавжуд бўлган нарсаларнинг муайян хусусиятларининг ташқи жисмоний таъсири натижасидир. Форобий хотира, тасаввур ва хаёлга ҳис қилиш ва фикрлаш орасидаги ўрталик жойни ажратиб, уларни билишнинг ҳиссий босқичлари билан боғлайди. Унинг фикрича, уларнинг жисмоний аъзолари миянинг олдинги қисмида жойлашган. Аммо инсон учун хос хусусият айрим олинган алоҳида ҳайвонларда ҳам учрайдиган сезги ва зеҳн эмас, балки ақлдир. Ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, «инсон ақл ва сезгилар орқали билим касб этади»3. «Ақлий куч» ташқи буюмларнинг фикрий қиёфасини беради. Ҳис-туйғудан фарқли ўлароқ, тафаккур ашёларни фикрлаш жараёнида билиб боради, яъни нарсаларнинг ҳиссий сифатларидан чалғиб, ундаги энг умумий ва моҳият жиҳатдан муҳимларини топиб боради. Бундан ташқари, ақлга, ҳис-туйғудан фарқли ўлароқ, тушуниш хосдир4. Мавҳум илмий тушунчалар, жумладан, риёзиётга доирлари ҳам, қанчалик ташқи дунёдан ажралган бўлиб кўринишларидан қатъий назар, муайян мавжуд бўлган жисмларнинг хусусиятларини акс эттирадилар. Билимнинг икки шаклининг усул ва хусусияти – ҳиссий ва ақлий – уларни икки хилда баён қилишни белгилайди: сезиш сифатларидан фикрий моҳиятларга, яъни муайянликдан мажҳулликка ва жисмларнинг фикрий томонларидан уларнинг ҳиссий сифатларига, яъни мажҳулликдан муайянликка.
Форобий ақлий билишда бир қатор босқичларни фарқлайдики, бу нарса унинг билинаётган нарсаларнинг моҳиятига чуқур кириб борганлигидан гувоҳлик беради. Бу – муайян нарсадан четлашиб, ундаги умумий нарсани ажратиб олиш, сўнгра эса ана шу умумий нарса ёрдамида – муайян нарсанинг моҳиятига чуқурроқ кириб боришида намоён бўлади. Охир оқибатда ақл, барча ердаги моддий нарсалрни билиб олгандан кейин, осмоний жисмларни билишга ўтади ва дунёвий, коинотдагилар билан қўшилиб ва қоришиб кетиб, ушбу дунёвий ақлнинг таъсирида ақлий билим амалга ошади.
Инсонни дунёни билиб олишида фаол ақл (ал-ақл ал-фаол) иштирок этади. У ҳис-туйғу маълумотларини тафаккур учун етказади. Тафаккур чуқур ва ҳар томонлама билимга олиб боради. Пировардида, у дунё тўғрисидаги барча билимлар билан бойиб, абадийликка олиб келади. Фаол ақл инсон билан биринчи сабаб ўртасида воситачи сифатида хизмат қилади. Биринчи сабаб унинг ўзига ҳам тааллуқлидир. Фаол ақл баданда жойлашган руҳ билан боғланган, ва шундай қилиб, илоҳий ҳаётнинг хусусияти инсонга ўтадики, унинг билимлари ақлий куч тимсолида абадийликка қадам қўяди.
Мантиқ. Форобий мантиқий тизим куллиётнинг асосчиси бўлиб, у туфайли алоҳида унвон бўлган «ал-Мантиқий» лақабини олган. У Арастунинг мантик соҳасидаги барча асарларига шарҳлар ёзган. Бундан ташқари, унинг ўзи ҳам мантиқ бўйича кўплаб асарларнинг муаллифидир.
Форобий мантиқда илмий билимнинг усулини кўрди. Мантиқ фикрий жараённинг тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлаш учун хизмат қилади ва категориялар, яъни ақл билан тушуниладиган моҳиятлар билан иш кўради. «Мантиқ, - деб ёзади Форобий, - қачонки фалсафанинг у ёки бу қисмларида қўлланилса, моҳият жиҳатидан қурол бўлиб, унинг ёрдамида назарий санъат нимани қамраб олган бўлса, ўшаларнинг барчаси ҳақида ишончли билимларга эриштиради»5. Форобий мантиқий истилоҳларни (атамаларни) ишлаб чиқишга ҳам катта ҳисса қўшди. У мантик билан грамматика, мантиқий фикр ва унинг нутқий ифодаси ўртасида алоқа топишга ҳаракат қилди. Масалан, мантиқ объектини белгилаб, у қуйидагиларни кўрсатади: 1) Истеъдодга эга бўлиш ва унинг ёрдамида инсон тушунчалар орқали фикрлайди, фан ва санъатни эгаллайди; 2) инсон руҳида пайдо бўлган ва ички нутқ деб аталувчи категориялар; 3) ақлда пайдо бўлган ифода – буни ташқи нутқ деб атайдилар. Форобийнинг мантиқ билан грамматиканинг ўзаро алоқаси ҳақидаги талқини ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолган.
Форобий тушунчалар, ҳукмлар ва хулосалар каби мантиқий шаклларни қараб чиқишга катта эътибор берган. Тушунчанинг мантиқий тузилишини текшириб, Форобий муфассал равишда тушунчаларнинг тур ва хилдаги муносабатлари, бўлинишлари ва турли кўринишдаги тавсиф ва белгилари ҳамда илмий тушунчаларнинг хос хусусиятлари – уларнинг оддий тушунчалардан фарқи, уларнинг тилдаги ифодаси, яъни илмий истилоҳлар масаласига тўхтаб ўтади. Ҳукмларни тадқиқ қилиб, Форобий ҳажм ва мазмундан келиб чиқиб, субъект (эга) ва предикат (кесим)нинг ўзаро муносабатларини қараб чиқади. Форобийнинг ҳукмларни уларда предикатлар сифатида чиқадиган предикабилларга боғлиқ равишда ажратишга уриниши алоҳида эътиборга сазовордир.
Жамият ва ахлоқ. Форобий ўрта аср мутафаккирларидан биринчи бўлиб жамият ҳақидаги бир бутун таълимотни ишлаб чиқди. Унинг бу хизмати жаҳон илмий адабиётида ҳамма томонидан қабул қилинган. Форобий ўз асарларида сезиларли даражада бир қатор масалаларни ёритиб берган:

  1. Ижтимоий фанларнинг мавзу ва вазифалари.

  2. Ижтимоий бирлашмаларнинг келиб чиқиши, таркиби ва кўринишлари.

  3. Шаҳар-давлат, унинг вазифалари ва бошқарув шакллари.

  4. Жамиятда инсоннинг ўрни ва мажбурияти, таълим-тарбия масалалари.

  5. Давлат уюшмасининг вазифалари ва пировард мақсади, умумий бахт-саодатга эришишнинг йўллари ва воситалари.

Ижтимоий ҳаёт ҳақидаги фанлар жумласига Форобий шаҳар-давлат ёки сиёсий фанни (ал-маданийя), ҳуқуқшунослик (фиқҳ) ва мусулмон илоҳиётини (калом) киритди. Ахлоқ ва таълим-тарбия ҳақидаги фан (педагогика) сиёсий фанларнинг бир қисмини ташкил этиб, умумий бахт-саодатга эришиш йўлларини кўрсатиб бериши лозим. Ахлоқ фани (этика) – бу жамият аъзоларининг ҳатти-ҳаракатлари ҳақидаги билим бўлса, сиёсий фан – умуман барча жамият аъзоларининг феъл-атвори ва ҳатти-ҳаракатларини бошқариш ҳақидаги билимдир. Форобий фикрича, давлатни бошқариш икки хил бўлади: давлат аҳолисини ҳақиқий ёки хаёлий бахт-саодатга етаклаб олиб борувчи. Бошқариш санъати идора қилишнинг назариясини ҳам, амалиётини ҳам назарда тутади. Уларни бирга қўшиб олиб бориш, айрим олинган ҳар бир муайян ҳолатда, давлатни тўғри бошқариш имкониятини беради.
Кишиларнинг жамиятга бирлашиши урушлар ва куч ишлатиш натижасида ҳамда одамларнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга бўлган интилишлари туфайли келиб чиқади. У кишиларнинг мавжудлиги ва камолот топиши учун зарурдир6. Жамият турли халқлардан ташкил топади. Халқларнинг ўзига хос феъл-атворлари ва хислатларини Форобий у ёки бу халқ яшаётган жўғрофий шароит хусусиятлари билан боғлиқ равишда тушунтиради. Форобий шаҳар-давлатларни фозил ёки орзудаги ва жоҳилга бўлади. Орзудагиси – бу шундай шаҳарки, у аҳолисининг ўзаро ҳамкорлиги асосида мавжуддир. Шаҳар-давлатнинг ички ва ташқи вазифалари бор. Ташқи вазифаси – бу шаҳар мудофаасини ташкил қилиш ва уни ташқи ҳужумлардан сақлаш. Ички вазифаси – унинг аҳолисининг бахт-саодатини таъминлаш. Форобий бошқарувнинг уч шаклини кўрсатиб ўтади: якка ҳокимлик, оз сонли кишилар гуруҳининг бошқаруви, халқ томонидан сайланган энг лойиқ шахснинг ҳокимияти7. Бунда Форобий учун ҳал қилувчи нарса, бошқарув шаклларининг ўзигина эмас, балки унинг соғлом ақлга тўғри келиши ёки келмаслигидир.
Камолотнинг юқори чўққисига эришган жамиятларда касб-ҳунарни озодона танлаш имконияти бор. Бу ерда яккаҳокимлик йўқ бўлиб, ҳақиқий озодлик ва тенгҳуқуқлик ҳукмронлик қилади. Бундай шаҳарларнинг аҳолиси ўз бошлиғини сайлайди, аммо уни ҳар қачон ҳокимиятдан маҳрум қилиши ҳам мумкин. Бундай шаҳарларнинг бошлиқлари ўз фаолиятларида адолатлилик, тенг ҳуқуқлик ва умумий фаровонлик қоидасидан келиб чиқадилар8. Бошлиқ – бу ўзига хос муаллим бўлиб, ўз ўқувчиларини билим олишга ва бахт-саодатга эришиш йўлларини ўзлаштиришга ўргатади. Аммо барча талабларни бир кишида мужассамлаштириш қийин, шунинг учун гуруҳ томонидан бўладиган бошқарувни ташкил этиш мумкин. Бундай ҳолатда жамиятнинг ҳар бир аъзоси ушбу хусусиятлардан бирортасини мужассамлаштирмоғи лозим бўлади.


Download 132.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling