Mustaqil ishi Mavzu: Qadimgi manba “Avesto” dagi falsafiy qarashlarining mohiyati oraliq nazorat toshkent-2023 Мундарижа Кириш Қадимги Шарқ ва Ғарб фалсафаси. Қадимги Марказий Осиёдафалсафий қарашлар. Ўрта асрлар Европа фалсафий тафаккури
Download 132.29 Kb.
|
Falsafa Abdullayev Obid
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳаммад ал-Хоразмий
Ал-Киндий
Абу Юсуф ибн Исҳоқ ал-Киндий (800-879) йирик файласуф бўлиб, Шарқ арастучилиги деб аталган оқимнинг бошлаб берувчиси эди. Ал-Киндий турли билим соҳаларига –геометрия, астрономия, оптика, метеорология, табобат, мусиқа ва философияга бағишланган 150га яқин асар ёзган. У фалсафа мавзусини бошқа хусусий фанлар мавзусидан фарқ қилар эди. «Хусусий нарса, - деб ёзган эди Киндий, - фалсафа мавзусини ташкил этмайди. У ўзининг мавзуси сифатида фақат умумий ва асосий, туб масалаларнигина қамраб олади»1. Киндий ақидасича, ҳар қандай ашё бир-бири билан ўзаро боғланган беш қисмни, яъни модда, шакл, ҳаракат, макон ва замоннинг мавжудлигини тақозо қилади. Мутакаллимларга қарши ўлароқ, Киндий табиатда сабабий боғланишларнинг мустаҳкамлигини қайд этади, Худо билан дунёнинг ўзаро муносабатини эса, сабаб ва оқибат сифатида қараб чиқади. Калом илмига қарши у ўзининг илмий билишнинг уч босқичи ҳақидаги таълимотини кўндаланг қўядики, унга биноан биринчи босқич бўлган мантиқ ва риёзиётдан, иккинчи босқич бўлган табиатшунослик орқали учинчи босқич бўлган фалсафий муаммоларга чиқиб борилади. Ал-Киндий Арасту фалсафасига алоҳида эътибор қаратиб, қадимги давр тафаккури меросига катта ҳурмат билан муносбаатда бўлди. У «Арасту рисолаларининг миқдори ва фалсафани ўзлаштириш учун нималар зарурлиги ҳақида китоб» ёзиб, унда кимки, ўзини фалсафага бағишлаган бўлса, Стагирит (Арасту) фалсафасини ўрганмоғи зарурлигини исботлаб берди. У Қуръонга ишонмовчилик билан қараб, уни танқид қилди. Илк мусулмончилик эътиқодидагилар назарида у бидъатчи эди. Жаҳолатпарастлик даврида унинг китоблари йўқ қилинди. Муҳаммад ал-Хоразмий Муҳаммад ал-Хоразмий (780-850) IX асрнинг энг йирик энциклопедик олими бўлиб, Хоразмда туғилган. У риёзиёт, астрономия, жугрофия соҳаларида тадқиқотлар олиб бориб, илмий экспедицияларда иштирок этган. Олим сифатида ал-Маъмун, Мутасим ва Ал-Восиқ каби халифалар саройида ижод қилди. Шарқнинг биринчи Академияси бўлган Бағдоддаги «Байтул ҳикма» - «Донишмандлик уйи»да Ал-Хоразмий раҳбарлиги остида Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фарғоний, Аҳмад ибн Абдулла ал-Марвазий, Холид Марварудий, Аббос Жавҳарий каби ўша замоннинг энг йирик олимлари хизмат қилдилар. Хоразмий қаламига «Астраномик жадваллар», «Ҳинд ҳисоби ҳақида рисола», «Қуёш соатлари ҳақида рисола», «Мусиқа бўйича рисола» ва бошқа асарлар мансубдир. Хоразмийнинг асосий кашфиёти алгоритмни кашф этиши бўлиб, у барча математик тенгламаларни ечишнинг умумий воситасидир. Ал-жабр, яъни алгебранинг кашф этилиши бир-бирига қарама-қарши муносабатда турган икки миқдор: «маълум» ва «номаълум» нинг диалектик таҳлил қилиш натижасидир. Ҳар қандай тенглама бу бир-бирини инкор қилувчи тушунчаларнинг диалектик бирлигидир. Қарама-қаршиликнинг бирлиги, маълум ва номаълум, - бу масаладир. Ушбу қарама-қаршиликни ечиш – масалани ечишдир. Тенгламалар Хоразмийгача ҳам маълум эди. Аммо у ҳар сафар, турлича, якка ҳолда, айрим йўл билан ечилар эди. Хоразмийнинг хизмати шунда эдики, у турли хусусий тенгламалар таҳлили асосида умумий кўринишни вужудга келтирди. «Алгоритм» сўзи ал-Хоразмий исмининг лотинча талаффузидир. Асосий пойдеворини Хоразмий қўйган алгоритмлар назарияси бугунги кунда замонавий математика, информатика ва кибернетиканинг энг муҳим қисмидир. Download 132.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling