Mustaqil ishisi
Download 289.25 Kb.
|
Mahsulotlar haqidagi ma’lumotlarni standartlashtirish va kodlash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳсулот сифати ва сифат бошқаруви
- Сифат халқаси модели
Andijon Mashinasozlik instituti Elektr energetikasi yõnalishi S 71-21 guruh talabasi Junaydullayev Dilshodning Metrologiya va standartlashtirish fanidan MUSTAQIL ISHISI МАҲСУЛОТЛАР ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ СТАНДАРТЛАШТИРИШ ВА КОДЛАШ Режа. 1. Маҳсулот сифати ва сифат бошқару-ви. 2. Маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни стандартлаштириш ва кодлаш. Маҳсулот сифати ва сифат бошқаруви Белгиланган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларининг номенклатурасини танлаш, бу кўрсаткичларининг қийматларини аниқлаш ва уларни асос бўлувчи қийматлар билан таққослашни ўз ичига олувчи ишларнинг йиғиндиси маҳсулот сифатининг даражасини баҳолаш деб аталади. Маҳсулот сифатининг даражасини баҳолаш учун маҳсулотлар иккита туркумга бўлинади: фойдаланишда сарфланадиган маҳсулот; ўз ресурсини сарфлайдиган маҳсулот. Маҳсулот сифатининг кўрсаткичлар номенкулатурасини танлаб олишни асослаш қуйидагиларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади: маҳсулотни ишлатилишидаги шароитларини ва вазифасини; истеъмолчилар талабларининг таҳлилини; маҳсулот сифатининг тавсифланувчи таркибини ва тузилишини; сифат кўрсаткичларига бўлган асосий талабларни. Маҳсулот сифатига таъсир этувчи омилларни тўрт тоифага бўлиш мумкин: техникавий; ташкилий; иқтисодий; ижтимоий. Техникавий омилларга ускуналарнинг жиҳозланиш, асбобларнинг ҳамда назорат воситаларининг, техникавий ҳужжатларнинг ҳолати; дастлабки материаллар, яримфабрикат-ларнинг сифати ва шунга ўхшашлар киради. Иқтисодий омилларга меҳнатга пул тўлаш шакллари, ойлик маошнинг миқдори; юқори сифатли маҳсулотни ва ишни моддий рағбатлантириш; маҳсулотнинг яроқсизлиги учун ойлик маошидан ушлаб қолиш; унинг сифат даражаси; таннархи; маҳсулотнинг баҳоси ва шунга ўхшашлар киради. Сифат халқаси модели Маркетинг, маҳсулотнинг бозоргирлигини ўрганиш, изланиш олиб бориш Лойиҳалаш ва техник талабларни ишлаб чиқиш Моддий техник таъминот Технологик жараённи тайёрлаш ва ишлаб чиқиш Маҳсулотни ишлаб чиқариш Маҳсулотни синаш ва назорат қилиш Маҳсулотни қадоқлаш (упаковка) ва сақлаш Маҳсулотни тақсимлаш ва сотиш Монтаж ва эксплуатация қилиш Хизмат қилишда техник ёрдам кўрсатиш Чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш. андозалар, сифат кўрсаткичларига эга бўлган намуналарга йўналтирилган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва бошқа ишларни бажариш; меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; стандартларга риоя қилинишида ўз-ўзини назорат қилишини амалга ошириш; маҳсулот сифатининг даражасини истиқболлаш ва меъёрлаш; маҳсулот сифатини режаланган даражасига эришиш, турли усулларни тайёрлаш чораларини жорий қилиш, синаш ва назоратга йўналтирилган конструкторлик ва технологик тадбирларни ишлаб чиқиш; бизда ва хорижда чиқарилаётган шу хилдаги маҳсулот сифати ҳақидаги ахборотни таҳлил қилиш; маҳсулот сифатининг кўрсаткичларини ва шунингдек сифат даражасини баҳолашни таснифлаш ва аниқлаш. Download 289.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling