Mustaqillik yillarida o’zbekiston respublikasi rivojlanishining makroiqtisodiy ko’rsatkichlari tahlili


Келажакда қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши зарур бу́лган режалар


Download 1.01 Mb.
bet6/14
Sana27.03.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1299108
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Курс ишиИқтисод наз Эгамназаров

5. Келажакда қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши зарур бу́лган режалар.
Қишлоқ хўжалиги илм-фани ва технологияларни ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси билан келажакда қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши зарур бу́лган режаларни тўла ифодалаш мумкин.  Унда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун керак бўлган барча чора тадбирлар ўз аксини топган.
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги тармоғини барқарор ривожлантиришда бозор механизмларини шакллантириш ва мустахкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш, зарурий инфратузилма объектларини ташкил қилиш ҳамда етиштирилган уруғлик, кўчат ва маҳсулотларни сотиш тизимини такомиллаштириш каби масалалар қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланмоқда.
Шу билан бир қаторда, республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини барқарор таъминлаш, ички истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш, импорт ҳажмини қисқартириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш қишлоқ хўжалиги салоҳиятини юксалтиришда устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Дунёда экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж ҳамда уларнинг нархлари муттасил ошиб бораётганлиги селекция, уруғчилик ва агротехника ишларини такомиллаштириш, мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини барқарор равишда ошириш, уларнинг турларини кўпайтириш, аҳолининг белгиланган меъёр даражасида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтиришни тақозо қилмоқда.
Миллий ва жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, илғор тажрибалари, инновацион ғоялари ва технологиялари асосида, шунингдек, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида ушбу Концепция ишлаб чиқилди. Ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш, замонавий технологияларни ишлаб чиқиш, янги навларни яратиш, уруғчилик ва кўчатчиликни тизимли ривожлантириш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, ҳудудларни маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштириш каби концептуал йўналишларга эга қишлоқ хўжалиги илм-фани ва технологияларни ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Концепцияси (кейинги ўринларда Концепция) республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда соҳага илм-фан ютуқларини кенг жорий этишда муҳим стратегик аҳамиятга эга.

Юқорида кўрсатилган асосий йўналишларни бирма-бир шарҳлаб чиқадиган бўлсак уларни тўлароқ таҳлил қилиш имкониятига эга бўламиз.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling