Mustaqillik yillarida o’zbekiston respublikasi rivojlanishining makroiqtisodiy ko’rsatkichlari tahlili


Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар


Download 1.01 Mb.
bet3/14
Sana27.03.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1299108
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Курс ишиИқтисод наз Эгамназаров

3. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар.
Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида чуқур ўйланган ва узоқни кўзланган, босқичма-босқич ислоҳотлар ўтказилди. Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишнинг мақбул механизмларини яратиш, қишлоқ хўжалиги юритишнинг самарасиз ва қолоқ усулларидан воз кечиш, уларнинг ўрнига бугунги замон талабларига жавоб берадиган фермер хўжаликларини шакллантириш мустақилликнинг дастлабки даврларида амалга оширилган самарали ислоҳотдир.
Кейинги даврларда фермер хўжаликлари фаолиятини чуқур мониторинг қилиш, ерлардан самарали фойдаланишда йўл қўйилаётган камчиликларни ўрганиш ва таҳлил этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида амалга оширилган бир қатор ижобий ўзгаришларни ҳисобга олиш натижасида фермер хўжаликларини ер участкаларини оптималлаштириш ва самарасиз иш олиб бораётган фермер хўжаликларини тугатиш билан боғлиқ ислоҳотлар амалга оширилди. Фермер хўжаликларининг самарадорлиги ошириш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишга қаратилган кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, аграр соҳа ривожланишининг мақбул ечимлари ва йўналишлари ишлаб чиқилди.

*2020 йил учун дастлабки маълумот
2017 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид 5 та қонун, 20 дан ортиқ фармон ва қарор қабул қилинди, 2 та янги қўмита ва 3 та уюшма тузилди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилди. Қишлоқ туманларида ҳокимларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта ташкил этилди. Жорий йилда мамлакатимизда 8 миллион 377 минг тонна ғалла, 2 миллион 900 тоннадан зиёд пахта, 12 минг 450 тонна пилла, 500,8 минг тонна шоли, 22 миллион тонна мева-сабзавот, 12,3 миллион тонна гўшт ва сут маҳсулотлари етиштирилди. Бу йил биринчи марта ғалладан бўшаган қарийб 1 миллион гектар майдонга сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар экилди ва 5,5 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етиштирилди. Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали деҳқонларнинг даромадини ошириш борасида олиб бора- ётган тизимли ишларимиз ҳам аста-секин ўз самарасини бермоқда. Масалан, жорий йилда 96 минг гектар ҳосилдорлиги паст майдонларда пахта ва ғалла ўрнига 32 минг гектар ерда карам, турли сабзавот ва кўкатлар экилди ва бу майдонлардан олинган минглаб тонна маҳсулотлар экспорт қилинди. Шунингдек, 11 минг гектарда интенсив боғ ва янги токзорлар, 1 минг 500 гектарда иссиқхоналар барпо этилди. Бу борада Испания, Польша, Нидерландия, Греция, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Вьетнам ва Индонезия давлатларининг илғор тажрибасидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, мамлакатимизда биринчи марта шафран каби ноанъанавий экин экиш йўлга қўйилди, соя экиш кенгайди. Аграр секторни модернизациялаш ва ривожлантириш 56 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 132 минг тоннаси қайта ишланиб, 100 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинди. 856 миллион долларлик 724 минг тонна ҳўл мева четга сотилди. Чорвачилик тармоғини ривожлантириш дастурлари доирасида балиқ, асал етиштириладиган, парранда, эчки, қорамол боқиладиган кўплаб хўжаликлар фаолияти йўлга қўйилди. Зотдор қора- байир отларини кўпайтириш ва от спортини ривожлантириш мақсадида Қашқадарёда янги йилқичилик комплекси ташкил этилди. Тошкент вилоятида ва бошқа ҳудудларда ҳам бундай мажмуалар барпо этилмоқда. Пиллачиликда юқори ҳосил олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган, аммо деярли йўқолиб бораёт- ган анъаналар қайта тикланмоқда. Энг муҳими, қимматбаҳо хом ашё бўлган ипак етиштиришнинг мут- лақо янги тизими йўлга қўйилди. Ушбу соҳада ишларни мутлақо янги асосда йўлга қўйиш мақсадида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ташкил этилди. Бу йил мамлакатимизда биринчи марта пилладан йилига икки марта ҳосил олиш тажрибаси синовдан ўтказилди ва ижобий натижа берди. Ҳар бир вилоятда пила хом ашёсини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот олиш мақсадида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари жалб қилинмоқда. Натижада шу йилнинг ўзида ипакни қайта ишлашга ихтисослашган 10 та корхона ишга туширилди. Балиқчилик соҳасини тиклаш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилди. Унинг тизимига 3 минг 600 та балиқчилик хўжалиги киритилди. Жорий йилда 580 минг гектар табиий ва 28 минг гектар сунъий кўлларда 100 минг тоннадан ортиқ балиқ етиштирилди.

*2020 йил учун дастлабки маълумот 2

Яна бир муҳим йўналиш – асаларичилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон асала- ричилар уюшмаси ташкил этилиб, унга асал етиштирадиган 14 мингдан ортиқ тадбиркор аъзо бўлди. Ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта етиштирадиган фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан маблағ ажратиш ҳажми йилдан-йилга ор- тиб бормоқда. 2008 йилда ушбу мақсадлар учун 80 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 300 миллиард сўмни ташкил этди. Йил давомида қилинган машаққатли меҳнат, агротехник тадбирларнинг ўз муддатида ва сифат- ли ўтказилиши натижасида гектаридан ўртача 50 центнердан зиёд ҳосил олган фермерлар 1 минг 121 тани, 45 центнерлик маррани эгаллаган фермерлар 2 минг 130 тани, 40 центнерчилар 7 минг 208 тани ташкил этди. Сув тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган тадбирлар қўллаб-қувватланиб, улар- нинг ташаббускори бўлган хўжалик ва ташкилотларга қўшимча имтиёз ва преференциялар яратиб бе- рилмоқда. Натижада, бугунги кунда қарийб 240 минг гектар майдонда ана шундай технологиялар, жумладан, 28 минг гектар ерда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.3


Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳудудларни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали кадрлар тайёрлаш, соҳага халқаро таълим стандартлари ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграцияси, кадрлар тайёрлашда аграр соҳа тармоқлари билан яқин ҳамкорликни кучайтириш, илмий-тадқиқот натижаларини тарғиб ва жорий қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш талаб этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тармоқларида малакали кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш мақсадида:
Тошкент давлат аграр университети (кейинги ўринларда — Университет) ва унинг филиалларида қишлоқ хўжалиги таълими ва илм-фанини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни қўллаш, «ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билимларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш;

  • ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, фан дастурларида соҳа бўйича замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ва ресурстежамкор илғор технологиялар соҳасидаги билимларни шакллантиришга қаратилган вазифаларни акс эттириш;

  • хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировкаларини ташкил этиш;

  • илмий-тадқиқот институтлари, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш;

  • Университет ва унинг филиаллари ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича «ахборот — маслаҳат маркази — кафедра — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси» тизимини жорий этиш;

  • профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар ва талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлиги ва моддий манфаатдорлигини ошириш;

  • ўқув машғулотлари, малакавий амалиётларни ўтишда талабаларни инновацион ва янгича фикрлашга йўналтирадиган янги ўқитиш технологиялари ҳамда интерфаол услубларни, шу жумладан талабаларнинг мустақил изланишини таъминловчи механизмларни кенг жорий этиш;

  • қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқлари учун кадрлар тайёрлашнинг узвий тизимини яратиш, бириктирилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш.4

Амалга оширилган ислоҳотлар ўқув-тарбиявий жараён сифатини ошириш, уни инновацион мазмун билан тўлдириш, талабаларда мустақил равишда янги билимларни эгаллаш кўникмасини шакллантиришга имкон яратди.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling