Mustaqillik yillarida o’zbekiston respublikasi rivojlanishining makroiqtisodiy ko’rsatkichlari tahlili


- сув хўжалиги ва мелиорация соҳасида


Download 1.01 Mb.
bet8/14
Sana27.03.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1299108
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Курс ишиИқтисод наз Эгамназаров

- сув хўжалиги ва мелиорация соҳасида:

  • қишлоқ хўжалигида экинларни томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш ва бошқа сув тежовчи технологияларни жорий қилиш;

  • мамлакатимиз минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларига мақбул томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишнинг илмий асосланган агротехникасини ишлаб чиқиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларининг мос навларини яратиш;

  • қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича мутахассис кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

  • суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш бўйича ҳалқаро ва миллий илмий лойиҳаларини амалга ошириш;

  • тупроқ эрозияси ва деградациясини олдини олиш, шамол ва гармселдан муҳофаза қилиш мақсадида биомелиоратив тадбирларни қўллаш, ихотазорлар барпо этиш ва қайта тиклаш бўйича илмий асосланган таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқиш.

- селекция, уруғчилик, агротехника ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида:

  • қишлоқ хўжалиги экинлари жаҳон коллекциясини ўрганган ҳолда ўсимликларнинг миллий генофондини сақлаш, қайта тиклаш ва бойитиш;

  • илмий-тадқиқот институтларидаги мавжуд генетик ресурслардан (маданий, ёввойи ва ярим ёввойи намуналар) тезпишар, технологик сифати юқори, турли абиотик (шўрланиш, сув танқислиги, гармсел, юқори ҳарорат ва ҳ.к.) ва биотик (касалликлар, зараркунандалар) омилларга бардошли навлар яратишда селекция жараёнида самарали фойдаланиш;

  • иссиқхоналар учун қишлоқ хўжалиги экинларининг янги нав ва дурагайларининг селекция ва уруғчилик ишларини самарали ташкил этиш, юқори ва сифатли маҳсулот етиштиришнинг ресурстежамкор, энергия тежовчи усулларини ишлаб чиқиш;

  • мавжуд анъанавий ва ноанъанавий селекция услублари билан бир қаторда “Фитотрон-дала” ҳамда “in-vitro” усулларидан самарали фойдаланиш орқали селекцион жараёнларни жадаллаштириш;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хилма-хиллигини ошириш мақсадида ноанъанавий, ички ва ташқи бозорларда эҳтиёж юқори бўлган турлари ва навлари интродукцияси, селекция ва уруғчилиги тизимини, етиштириш технологияларини такомиллаштириш ва стандартларини ишлаб чиқиш;

  • геномика ва биоинформатика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ташкил этиш;

  • уруғчилик ва уруғшунослик соҳаларида уруғлик сифатини (генетик, биохимик, физиологик, нанотехнологик ва ҳ.к.з.) таҳлилини мавжуд усуллар ёрдамида олиб боришда халқаро андозаларга мос замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лабораториялар ташкил этиш;

  • қишлоқ хўжалик экинларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан самарали ҳимоя қилишда зарарли организмларнинг пайдо бўлиши, тарқалиш муддатларини башорат қилиш, уларнинг кўпайишини олдини олиш ҳамда келтирадиган зарарини минималлаштириш;

  • чет элдан зараркунандаларнинг энтомофагларини интродукция (олиб келиш, иқлимлаштириш) қилиш ва кўпайтиришни йўлга қўйиш;

  • ўсимликларни ҳимоя қилишда янги технологияларнинг автоматлаштирилган тизимларни яратиш ҳамда маълумотларни йиғиш, сақлаш, таҳлил қилиш усулларини моделлаштирилган дастурлар таъминотини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.


Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling