Mustaqillik yillarida o’zbekiston respublikasi rivojlanishining makroiqtisodiy ko’rsatkichlari tahlili


- механизациялаш, автоматлаштириш ва роботлаштириш соҳасида


Download 1.01 Mb.
bet10/14
Sana27.03.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1299108
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Курс ишиИқтисод наз Эгамназаров

механизациялаш, автоматлаштириш ва роботлаштириш соҳасида:

  • қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш бўйича барча агротехник тадбирларни тўлиқ механизациялашни таъминлайдиган истиқболли агротехнологиялар ва ресурсларни тежайдиган техника воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

  • лалми ерлар ва чўл яйловларида дон, мойли ва озуқабоп экинлар етиштириш бўйича янги агротехнологиялар ва техника воситаларини яратиш ва жорий этиш йўли билан маҳсулдорлиги кам ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнларини механизациялаш, автоматлаштириш ва роботлаштиришни ривожлантириш, ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда ахборот технологияларини қўллаш;

  • хорижий ва маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган янги замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва техника воситаларини мамлакатимизнинг турли минтақалари тупроқ-иқлим шароитларида тажриба ва синовдан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги машина тизимини такомиллаштириш;

  • электр тармоғидан олисда жойлашган минтақаларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган технологик ва техник ечимларни ишлаб чиқиш ҳамда минтақалар шароитига мутаносиб энергия манбалари бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар бериш.

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш соҳасида:

  • Маҳсулотларни сақлаш, дастлабки қайта ишлаш ҳамда қадоқлашда замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лабораторияларни ташкил этиб, уларда ички ва ташқи бозорларда юқори сифат кўрсаткичларига эга, харидоргир қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етказиб бериш, хом-ашёларни сублимацион қуритиш, шок усулида тезкор музлатиш, қисқа муддатда термик ишлов бериш, экологияга ва инсон саломатлигига зарар етказмайдиган материаллардан фойдаланган ҳолда маҳсулотларини қадоқлашнинг замонавий услубларини жорий қилиш;

  • сарҳил махсулотлардан замонавий технологиялар асосида қуритилган, шарбат, консерва ва вино маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда уларни ички ва ташқи бозор конъюнктураси талабларига мослаштириш;

  • тайёр маҳсулотлар сифатини ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарига халқаро сифат менеджменти тизимларини ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро стандартларни жорий этиш;

  • қўшимча қиймат занжирини ривожлантириш мақсадида замонавий маркетинг ва агрологистика тизимларини такомиллаштириш;

  • озиқ-овқат махсулотларини жаҳон стандарти Global G.A.P. талабларига мос равишда етиштириш тизимини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш.


Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling