Mustaqillik yillarida o’zbekiston respublikasi rivojlanishining makroiqtisodiy ko’rsatkichlari tahlili
Илм-фан, таълим, инновацион фаолият ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш
Download 1.01 Mb.
|
Курс ишиИқтисод наз Эгамназаров
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Халқаро илмий техник фаолиятни ривожлантириш
5. Илм-фан, таълим, инновацион фаолият ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш
Қишлоқ хўжалигида малакали кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот, тажриба-синов ишларини амалга ошириш ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган кооперация ва интеграция алоқаларини ривожлантириш талаб этилмоқда. Ушбу йўналишнинг истиқболли мақсадлари қуйидагилардан иборат: таянч докторантура ва докторантура ихтисосликлари рўйхатини танқидий таҳлил қилган ҳолда соҳа учун хозирги пайтда, яқин истиқбол ва келажакда долзарб бўлган устувор йўналишлар бўйича илмий ходимлар тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш; соҳавий олий таълим муассасалари таълим йўналишларига бириктирилган илмий-тадқиқот муассасаларининг ҳамкорлик фаолиятини тизимли ташкил этиш, таълим жараёнига илм-фан ютуқлари, инновацион технологиялар, илғор хорижий ва маҳаллий тажрибани жорий қилган холда таълим сифатини ошириш, талабалар ва магистрантларда илмий-инновацион фаолиятга қизиқишни қўллаб-қувватлаш; қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни қўллаш, «ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture), био ва нано ҳамда рақамлаштирилган технологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билимларга ва кўникмаларга эга юқори салоҳиятли кадрлар тайёрлаш; 6. Халқаро илмий техник фаолиятни ривожлантириш Илмий-тадқиқот институтларида хорижнинг соҳа ривожланган давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда долзарб муаммоларни ечимига қаратилган қўшма мегалойиҳаларни амалга ошириш, илм-фан соҳасига хорижий инвестицияларни жалб этиш тизимини тубдан такомиллаштириш талаб этилмоқда. Ушбу йўналишнинг истиқболли мақсадлари қуйидагилардан иборат: илмий инновацион фаолиятга етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларда самарали фаолият юритаётган, қисқа муддатларда илмий салоҳиятни ошириш, янги технологиялар ва илмий хажмдор маҳсулотларни яратишга қодир ватандош олимларни жалб қилиш; жаҳон стандартлари даражасидаги компетенцияга эга бўлган илмий ходимлар салмоғини ошириш; Агросаноат мажмуаси ва қишлоқ худудларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича фаолият юритадиган халқаро даражада эътироф этилган илмий мактаблар яратиш; хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларининг филиаллари ва ҳамкорликдаги марказларини ташкил этиш; хорижий давлатларнинг етакчи илмий марказлари билан ҳамкорликда Mega Science лойиҳаларини амалга оширишни ташкил этиш; илмий-тадқиқот муассасалари томонидан яратилган интеллектуал мулкни халқаро миқёсда ҳимоя қилиш; халқаро хаб ва стартап лойиҳаларини амалга ошириш бўйича инновацион марказ, технопарк ва замонавий лабораторияларни ташкил этиш; илмий кутубхона мутахассисларини замонавий фан ютуқлари ҳамда хорижий тажрибалар билан танишиш мақсадида қишлоқ хўжалиги йўналишидаги кутубхоналар билан халқаро алоқани кучайтириш, ягона интеграциялашган тизимини ривожлантириш. Ушбу концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижаларни айтиб ўтиш ҳам зарур. Чунки бу билан биз унинг асл моҳиятини ҳам тушуниб етамиз. Аграр илм-фанини ривожлантиришда замонавий билимларни киритиш, усуллар, услублар, механизмларни ўзлаштириш олиб келувчи фундаментал ва амалий тадқиқотларни мутаносиб равишда амалга ошириш натижасида илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали инновацион ишланмалар салмоғи ошиб боради. Экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи махсулотлар етиштириш имконини берувчи экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари, замонавий қишлоқ хўжалигини юритишнинг самарали механизмлари ва шакллари яратилади. Қишлоқ хўжалиги ва ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби долзарб йўналишларда илмий изланишлар кўлами кенгаяди. Экин майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланади ва қишлоқ хўжалигида ер фондидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари натижалари амалиётга кенг жорий этилиб, уларни илмий маҳсулот сифатида тижоратлаштириш даражаси ошади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи илмий ва олий таълим муассасалари ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналари ўртасида илмий-техника соҳасида кооперация муносабатлари ўрнатилади, ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланади, малакали илмий кадрлар тайёрланади, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграцияси таъминланади. Ҳамкорликдаги долзарб муаммоларни ечимига қаратилган қўшма мегалойиҳалар амалга оширилади ҳамда илм-фан соҳасига хорижий инвестициялар жалб этиш кўлами ошади. Жаҳон стандартлари даражасидаги компетенцияга эга бўлган илмий ходимлар салмоғи ошади. Агросаноат мажмуаси ва қишлоқ худудларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича фаолият юритадиган халқаро даражада эътироф этилган илмий мактаблар яратилади.8 ХУЛОСА Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, республикамиз иқтисодиѐтининг муҳим тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш ҳамда тармоқнинг жаҳон озиқ-овқат бозорларига интеграциялашуви борасида амалга оширилаѐтган чора-тадбирлар тармоқни барқарор суръатлар билан ривожлантиришга, унинг рақобатбардошлигини таъминлашга ҳамда аграр ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатиб ўтилган аграр ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши бу соҳанинг қисқа муддат ичида жадал ривожланишини таъминлайди. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш натижасида бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилади ҳамда соҳа самарадорлиги ошиши таъминланади. Қишлоқ хўжалиги илм-фанида рақамлаштириш соҳасини шакллантириш, бозор тамойилларига мос илмий тадқиқот ишларини жадаллаштириш, илм-фан ютуқлари, замонавий ресурстежовчи, инновацион ва илғор агротехнологияларни жорий этиш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади. Биринчи Президентимиз И.Каримов айтганларидек: “Қишлоқда турмуш даражасини юксалтиришга, қишлоқлари-миз қиёфасини ўзгартиришга қаратилган узоқ муддатли ва бир-бири билан чамбарчас боғлиқ кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузил-масини ривожлан-тиришни жадаллаштириш, мулкдорнинг, тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг мақоми, ўрни ва аҳамиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, фермер хўжаликлари ривожини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир”. Шунинг учун ҳам жамиятдаги барча қатламларининг фаравон ҳаётини таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштириш, ташқи ва ички сиёсатни барқарорлаштириш учун биз энг аввало қишлоқ ҳўжалигига эътибор қаратишимиз зарур. Бунда бизга тараққиёт стратегияси дастури амал бўлиши даркор. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling