Mustaqillik yillarida o’zbekiston respublikasi rivojlanishining makroiqtisodiy ko’rsatkichlari tahlili


Аграр ислоҳотларнинг амалиётга жорий этилганлиги


Download 1.01 Mb.
bet4/14
Sana27.03.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1299108
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Курс ишиИқтисод наз Эгамназаров

4. Аграр ислоҳотларнинг амалиётга жорий этилганлиги.
Ҳаракатлар стратегиясида таъкидланган аграр ислоҳотларнинг шу қисқа муддат ичида амалиётга жорий этилганлигини кўпгина жабҳаларда кўришимиз мумкин.
Масалан, Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки ўртасидаги мамлакат қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун йўналтириладиган умумий қиймати 500 миллион долларлик қарз битимини Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Жаҳон банки томонидан Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Лилия Бурунчук имзолаганликлари ҳам бунга яққол мисол бўла олади.
Тадбирда ЖБнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ҳамда Банк ва тегишли идораларнинг бошқа вакиллари иштирок этдилар.
Лойиҳа Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан тегишли равишда 276 миллион ва 224 миллион доллар миқдорида молиялаштирилади.
Ўзбекистон иқтисодиётидаги муҳим соҳалардан бири ҳисобланган қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улуши 28, мамлакат умумий экспортидаги улуши 10, ушбу секторда банд (3,6 миллион) кишилар улуши эса жами меҳнатга лаёқатли аҳолининг 27 фоизини ташкил этади. Мазкур тармоқ кейинги йилларда хусусий сектор ривожланиши драйверларидан бирига айланиб, юқори иқтисодий ўсиш суръатини намойиш этиб келмоқда.
2017 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзгаришлар Ўзбекистон ҳукумати кенг ислоҳотлар дастурининг муҳим қисмига айланди. Бу жараёнда қишлоқ хўжалигидаги пахта ва буғдой улушини камайтириш ва юқори қўшимча қийматга эга, жумладан, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада меҳнат унумдорлигини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, тармоқни янада модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш режалаштирилган. Кредит шартномаларини имзолаш маросимида С.Умурзоқов қайд этиб ўтганидек, "Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар қишлоқ жойларида кўпроқ ҳақ тўланадиган иш ўринлари яратилишига, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкамланишга ва Ўзбекистон фермерлари ва агросаноат корхоналари экспорт даромади ўсишига имкон беради. Айни мақсадларга эришиш учун ҳукумат Жаҳон банки ва бошқа халқаро шериклар билан яқин ҳамкорлик қилади. Банк томонидан молиялаштирилаётган янги лойиҳа қишлоқ хўжалигини бозор ва рақобатбардош тармоққа айлантиришга ҳисса қўшади, шунингдек, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларимизга давлат хизматлари тақдим этилишини сезиларли даражада яхшилайди".
Ушбу лойиҳа туфайли Ўзбекистоннинг барча минтақаларидаги фермерлар ва агро корхоналар вакиллари учун замонавий технологиялар, техник маслаҳат, ишлаб чиқариш, агрологистика, фитосанитариянинг турли босқичларида қўллаб-қувватлаш хизматларидан, шунингдек, савдо ҳажмини ошириш учун зарур ахборот манбаларидан фойдаланиш имконияти яратилади. Натижада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳияти ўсиши ҳисобига уларнинг ички ва халқаро бозорларда иштироки кенгаяди.
Шунингдек, лойиҳада маҳаллий тижорат банклари иштироки туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчилар интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ҳамда маҳсулотни сақлаш, қадоқлаш ва қайта ишлаш қувватларини яратиш ҳамда энергетик ва сувни тежайдиган технологиялар, қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олишни назарда тутган ҳолда экспортга йўналтирилган қўшимча қиймат занжири ҳалқаларини кўпайтириш учун улардан фойдаланиш истиқболи билан узоқ муддатли кредит ресурсларини жалб қилиш имконига эга бўладилар.
Лойиҳа Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтларини модернизация қилиш, амалий тадқиқотларни ўтказиш ва тармоққа илғор ишланмаларни жорий этишга ёрдам беради. Тегишли тадбирлар уруғчиликни ривожлантириш, ер ва сув ресурсларини бошқариш, муайян ҳудудларга мўлжалланган агроэкологик иқлимга чидамли технологияларни жорий этиш, қолаверса, Ўзбекистондаги ўсимликларнинг ноёб генетик материалларини сақлаш масалаларига қаратилади.
"Жаҳон банки хусусий сектор улушини ошириш ва тармоқда давлат иштирокини камайтиришга йўналтирилган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясини амалга оширишга ёрдам беришдан мамнун", деди Марко Мантованелли. "Бу йил Ўзбекистонда COVID-19 пандемияси туфайли инқирозга учраган бошқа соҳалардан фарқли ўлароқ, қишлоқ хўжалиги ўсиш намойиш этиши керак. Бу озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан доимий мавжуд талаб билан боғлиқ. Тармоқ мамлакат иқтисодиётини тиклаш локомотивларидан бирига айланиши мумкин. Бугунгидек қийин кунларда янги лойиҳа минглаб фермерлар ва агрокорхоналар вакилларига ишлаб чиқариш ҳажми ва ўз маҳсулотлари экспортини оширишда ёрдам беради.
Таъкидлаш керак, "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш" йилида ҳужжатларни имзолаш электрон шаклда амалга оширилмоқда. Мазкур келишув Жаҳон банкининг минтақада ушбу форматда имзоланган биринчи ҳужжатига айланди.
2017 йил Ўзбекистонда ислоҳотлар бошланиши билан Жаҳон банкининг мамлакатимизга молиявий ва техник кўмаги кўлами сезиларли даражада кенгайди. Ташкилотнинг умумий қиймати 4,4 миллиард долларга тенг 23 та лойиҳадан иборат Ўзбекистон бўйича дастури бугунги кунда тузилманинг Туркиядан кейин Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик дастури ҳисобланади. Банк ҳукуматга турли соҳаларда, жумладан, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим тизимини, сув таъминоти, энергетика, транспорт, ижтимоий ҳимоя, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, коронавирус пандемиясининг соғлиқни сақлаш тизимига, иқтисодиёт ва аҳоли фаровонлигига салбий таъсирини юмшатиш бўйича инқирозга қарши дастурни амалга оширишда сезиларли ёрдам кўрсатмоқда.
Маълумот учун: Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) Жаҳон банкининг асосий кредит берувчи муассасаси бўлиб, айни пайт 189 аъзо давлатга тегишли глобал ривожланиш ташкилоти ҳисобланади. Дунёдаги энг йирик ривожланиш банки сифатида, ХТТБ Жаҳон банки гуруҳи миссиясини кредитлар, кафолатлар, таваккалчиликларни бошқариш бўйича маҳсулотлар ва маслаҳат хизматларини тақдим этиш орқали қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, ХТТБ минтақавий ва глобал муаммоларга жавоб чораларини мувофиқлаштиради.
Халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ) Жаҳон банки таркибида 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, тузилма фаолияти иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, тенгсизликни камайтириш ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш дастурларини амалга ошириш учун кредит ва грантлар тақдим этиш орқали камбағаллик кўламини камайтиришга йўналтирилган.5
Тармоқни ривожлантириш учун жорий йилнинг июль ҳолатида 1 128 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 7,4 минг фермер хўжалигида кўп тармоқлилик йўлга қўйилди. Қишлоқ хўжалигида 23 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати. Тармоқни ривожлантириш учун жорий йилнинг июль ҳолатида 1 128 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 7,4 минг фермер хўжалигида кўп тармоқлилик йўлга қўйилди. Бунинг ортидан 23,7 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Қисқа фурсатда кўп тармоқли фермер хўжаликлари 6,6 минг гектар интенсив боғ, 3,2 минг гектар токзор ва 362 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этди.

Шунингдек, 64 та фермер хўжалиги мева-сабзавот, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш, 135 та хўжаликда нон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, 76 та фермер хўжаликлари совуткич омборхоналари барпо этди. Кўп тармоқли фермер хўжаликларининг 21 мингдан ортиғи яъни 37 фоизи онлайн реестрга киритилган. Бу борада Бухоро, Андижон, Хоразм ва Сурхондарёда самарали ишлар ташкил этилган. Аммо, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида бу борада оқсашлар кузатилмоқда.


Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling