Mustaqillik yillarida o’zbekiston respublikasi rivojlanishining makroiqtisodiy ko’rsatkichlari tahlili
Қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш учун қарийб 700 миллион долларлик лойиҳа молиялаштирилади
Download 1.01 Mb.
|
Курс ишиИқтисод наз Эгамназаров
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
Қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш учун қарийб 700 миллион долларлик лойиҳа молиялаштирилади.6
Лойиҳани амалга ошириш даври 6 йилни (2020 – 2026-йиллар) ташкил этиб, Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш учун қарийб 700 миллион долларлик лойиҳа молиялаштирилади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу қарорга мувофиқ, мазкур лойиҳа қишлоқ хўжалиги соҳасида унумдорликни ошириш бўйича хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва бозор иқтисодиётига асосланган мева-сабзавотчилик соҳасида юқори қиймат занжирини яратиш, илмий-тадқиқот институтларининг илмий салоҳиятини ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган. Қайд этилишича, 2020 йил 20 мартда Жаҳон банкининг директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасига “Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини молиялаштириш учун умумий 30 йил муддатга 10 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 181,0 млн. AҚШ доллари миқдоридаги қарзи ва Халқаро тараққиёт уюшмасининг кўламини кенгайтириш дастурининг 100 млн. AҚШ доллари миқдорида кредити ҳамда 5 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тараққиёт уюшмасининг 219 млн. AҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредити ажратилиши маъқулланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 659,5 млн. AҚШ доллари эквивалентини, шундан Ўзбекистон Республикасининг улуши – 159,5 млн. AҚШ долларини ташкил этади. Шу жумладан, солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклидаги улуш – 124,5 млн. AҚШ доллари эквивалентини ва Лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши – 35,0 млн. AҚШ доллари эквивалентини ташкил этмоқда. Лойиҳани амалга ошириш даври 6 йилни (2020 – 2026-йиллар) ташкил этиб, Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади. Шунингдек, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Жаҳон банкидан олинган маблағлар эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайтарилади. Кредит линиясини бошқариш, Жаҳон банкининг маблағлари ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича мониторинг ва ҳисоботни юритиш функциялари Лойиҳада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларига юкланади. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва енгил саноат (текстиль, тикув-трикотаж ва тери-чарм саноати соҳалари) ни ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сектори Ўзбекистон иқтисодиётида ҳаётий муҳим ўрин тутади. 2019 йилда ушбу секторнинг мамлакат ЯИМ ҳажмидаги улуши энг йирик бўлиб, 41 фоизни ташкил этган, у шунингдек, экспортдан олинган жами даромаднинг 19 фоизини ўзида жамлаган. Бугунги кунда биргина қишлоқ хўжалигининг ўзи ЯИМнинг 28 фоизини яратмоқда. Бу соҳада бошқа исталган соҳага қараганда кўпроқ – жами ишчи кучининг 27 фоизи ёки 3,65 миллиондан ортиқ фуқаро меҳнат қилади. Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистондаги оғир ижтимоий-иқтисодий оқибатларига қарамасдан, мазкур соҳа мамлакатдаги иқтисодий ўсишнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолмоқда. Прогнозларга кўра, 2020 йилда соҳадаги ўсиш умуммиллий ЯИМнинг 0,6 фоизга ўсиши билан солиштирганда 2,8 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Шунга қарамай, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳозиргига қараганда кўпроқ ишчи ўринлари яратиш имконияти мавжуд. Ҳисоб-китобларга кўра, давлат томонидан пухта ўйлаб, тақдим этилган кўмак ва инвестициялар ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари секторида ҳар йили 700 мингдан 1,3 млн нафаргача янги ишчиларни иш билан таъминлаш мумкин. Бу бутун мамлакат бўйлаб ҳар йили меҳнат бозорларини тўлдираётган 600 минг нафар ёшларга иш ўринлари яратиш билан боғлиқ масалани ечиш учун етарлидан ортиқ кўрсаткичдир. Қишлоқ хўжалигининг қиммати бу соҳада яратилган иш ўринлари билангина чекланиб қолмайди. Бу сектордаги меҳнат билан бандлик камбағаллик ва тенгсизликни қисқартиришга бошқа ҳар қандай соҳага қараганда кучлироқ таъсир кўрсатади. 2019 йилда Ўзбекистоннинг 9,6 фоиз (3,2 млн нафар) аҳолиси бир кунда 3,2 доллар эвазига кун кўриб, камбағаллик чизиғидан паст даражада ҳаёт кечирарди, бу даромади ўртачадан паст бўлган давлатлар учун белгиланган камбағаллик даражасининг халқаро кўрсаткичи бўлиб, Ўзбекистон ҳам шундай давлатлар сирасига киради. Мамлакатда яшовчи кам таъминланган аҳолининг 80 фоизга яқини қишлоқ жойларида истиқомат қилади ва уларнинг даромадлари деярли бутунлай қишлоқ хўжалиги соҳаси билан боғлиқдир. Ҳисоб-китобларга қараганда, 2020 йилда коронавирус авж олиши сабабли камбағаллик даражаси Ўзбекистонда сўнгги йигирма йил ичида биринчи марта ўса бошлади. Турли мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ўсиш камбағалликнинг 2-3 баравар қисқаришига имкон беради. Мазкур кўрсаткич иқтисодиётнинг исталган секторига қараганда анча юқоридир. Шу тариқа, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш ўринлари камбағалликни қисқартиришга кўмаклашибгина қолмай, қишлоқ аҳолисининг турли иқтисодий жараёнларда янада фаолроқ иштирок этишлари имконини ҳам оширади. Мазкур қоида Ўзбекистон учун ҳам истисно эмас. Шундай қилиб, келтириб ўтилган мақсадларга эришиш учун мамлакат нима қилмоғи керак? Яқин вақтларгача мавжуд бўлган умумий давлат назорати ва қишлоқ хўжалиги соҳасига давлат томонидан етарли даражада инвестициялар киритилмагани оқибатида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари секторидаги потенциал иш билан бандлик сезиларли равишда камайган. Давлат буюртмалари асосида ишлаш тизими доирасида фермерлар бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланишга, етиштирган пахта ва буғдойларини давлат томонидан ўрнатилган паст нархларда сотишга мажбур эдилар. Ўз навбатида, бошқа қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш учун ерларнинг маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олмасдан ажратилганлиги ҳисобига уларнинг ҳосилдорлиги паст бўлган. Бундан ташқари, тизимли ахборот-маслаҳат хизматларининг мавжуд эмаслиги сабабли ўзбекистонлик фермерлар экспорт бозорларидаги имкониятлар, муайян маҳсулотга бўлган талаб, иқлим шароитлари, шунингдек, қишлоқ хўжалигини юритиш технологиялари ва методлари тўғрисида аниқ ва тезкор маълумотларга эга эмас эдилар. Улар, шунингдек, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналари, маҳаллий илмий-тадқиқот институтлари томонидан яратилган турли агроэкологик шароитларга мослаштирилган ва иқлим ўзгаришларига чидамли юқори сифатли уруғларни сотиб олиш билан боғлиқ қийинчиликларга ҳам дуч келар эдилар. Ушбу омиллар маҳаллий фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўз ишлаб чиқариш жараёнларини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга сармоя жалб қилишга бўлган рағбатини сўндирарди. Ўз навбатида, бу ишчи кучига бўлган талабнинг пасайишига олиб келди. Шунга қарамай, келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларида мавжуд бўлган қулай шарт-шароитлар яратилса, ушбу вазият Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат билан бандлик даражасининг ўсиши учун катта имкониятларни намоён этади. 2017 йилдан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати бир қатор соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари секторида ҳам иқтисодий ислоҳотлар ўтказиб келмоқда. Ушбу ислоҳотлар шарофати билан мазкур секторни генераторга ўзгартириш асослари яратилмоқда ва у яратиладиган иш ўринларининг сони ва сифати бўйича сектордан каттароқ бўлиб, қишлоқ жойларида яшовчи кишилар фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Ҳатто келажакда ҳам бутунлай механизациялашуви қийин бўлган мева-сабзавотчиликнинг машаққатли ва катта рақобатга эга секторидаги нисбатан юқори устуворликлари ҳисобига Ўзбекистон келгусида фойда кўриши мумкин. Қолаверса, пахта ва буғдойни давлат буюртмаси асосида етиштиришни бекор қилиш, шунингдек, замонавий энергия ва сувни тежовчи технологияларни янада кенг жорий этиш ҳисобига ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам ўз самарасини бериши тайин. Қишлоқ хўжалиги соҳасида кўплаб сифатли иш ўринларини яратиш имкониятлари бир нечта йўналишда амалга оширилиши мумкин. Қуйида келтириладиган чоралар уларнинг энг истиқболлиси бўлиб ҳисобланади: · ерларнинг маҳсулдорлигини оширишга имкон яратиб, ички ва ташқи бозорларда сотишда катта имкониятларни таъминлай оладиган нисбатан кўп меҳнат талаб қилувчи қишлоқ хўжалиги экинлари, масалан, мева ва сабзавотларни етиштириш учун қўшимча майдонлар ажратиш; · чорва учун озуқа экинлари ва сабзавотлар каби экилган йили ҳосил берувчи асосий экинлар ҳосилини йиғиб олгач, далада қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг иккиламчи экинларини етиштириш амалиётини кенгайтириш; · ишлаб чиқариш даромадини оширишгагина хизмат қилиб қолмай, интенсив боғлар ва узумзорлар, замонавий иссиқхона хўжаликлари сингари кўпроқ меҳнат сарф қилишни талаб этувчи технологияларни татбиқ қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг тегишли халқаро стандартларини жорий этиш (Global GAP). Қуйида 2030 йилга бориб фақат қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат билан бандлик даражасини ошириш имкониятларини намойиш этувчи бир нечта мисоллар келтирилган: Ҳозирги вақтда пахта ва буғдой экинлари билан банд бўлган майдонлар (2019 йилдаги 67 фоиздан 2030 йилга бориб 45 фоизгача) нисбатан кўп меҳнат талаб қилувчи мева-сабзавот экинлари етиштириш учун ажратилса, 2030 йилга бориб қишлоқ хўжалигида 26 фоиз кўпроқ иш ўринлари яратиш ёки қўшимча 915 000 нафар ишчини иш билан таъминлаш мумкин бўлади. Аксарият иш ўринлари сабзавот, мева ва реза мевалар, картошка ва узум етиштириш соҳасида яратилади. Соҳадаги механизациялашиш ҳисобга олинса, меҳнат билан бандликнинг ўсиш кўрсаткичи 2030 йилга бориб, 2019 йил билан солиштирганда, юқоридаги хатбошида келтирилганидек, 677 мингдан ортиқ киши ёки 19 фоизга ўсиши тўғрисидаги тахминлардан бир оз пастроқ бўлиши ҳам мумкин. Донли экинлар, пахта ва картошка етиштириш соҳалари механизациялаштириш учун қулай соҳалар бўлиб, вақти билан уларнинг механизациялашиш даражаси кўтарилади. Бошқа экинларни етиштиришни механизациялаштириш даражаси 2019 йил даражасида қолиши эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, мева ва сабзавотлар етиштиришнинг замонавий технологияларини татбиқ этиш ҳисобига ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида кўпроқ иш ўринлари яратиш мумкин. Интенсив боғлар ва иссиқхоналарда айниқса кўп иш ўрни яратилади. 2030 йилгача меҳнат билан бандлик прогноз қилинар экан, сабзавотларни иссиқхоналарда ёки ишлаб чиқаришнинг бошқа интенсив методлари ёрдамида етиштириш учун 10 фоиз майдондан фойдаланилса ва боғларнинг 40 фоизи интенсив боғларга айлантирилса, у ерда 155 мингтагача иш ўрни яратилишини назарда тутиш мумкин. Хулоса қилиб айтганда, 2030 йилга бориб, 2019 йил билан солиштирганда, аҳолининг умумий бандлиги 832 минг кишига ёки 24 фоизга ошиши мумкин. Қишлоқ хўжалигининг маҳсулдорлиги ва хомашё ишлаб чиқаришнинг янада оширилиши озиқ-овқат ва енгил саноат соҳаларида янгидан-янги иш ўринларини яратиш имкониятларини кенгайтиради. Масалан, 2019 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик ва тамаки маҳсулотлари (озиқ-оват саноати) ишлаб чиқаришида атиги 107 минг киши (ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари секторидаги мавжуд барча иш ўринларининг 2,6 фоизи) меҳнат қилган. Текстиль, тикув ва тери-чарм саноати (енгил саноат) соҳасида яна 2 млн 14 минг киши (ёки қишлоқ хўжалиги секторида мавжуд барча иш ўринларининг 5,1 фоизи) банд бўлган. 2030 йилга бориб, озиқ-овқат ва енгил саноат соҳаларининг асосан мева ва сабзавотлар, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш, чорва учун озуқа ишлаб чиқариш, шунингдек, тайёр текстиль ва кийим ишлаб чиқариш йўналишларида қўшимча 640 минг иш ўрни яратилиши мумкин. Ўзбекистондаги меҳнат билан бандлик статистикаси ва турли инвестиция лойиҳалари натижаларига кўра, мазкур иш ўринларининг аксариятини қишлоқ жойларда, шунингдек, кичик ва ўрта шаҳарларда яшовчи аёллар эгаллай олади, акс ҳолда, бу аёллар учун иш топиш имкони яратилмайди. Сифатли иш ўринлари яратиш хусусий секторнинг “мажбурияти” бўлиб ҳисобланади, аммо мазкур мақсадга эришиш учун давлат ёрдами талаб этилади. Ўзбекистон муҳитида давлатнинг ўрни қуйида келтирилган чора-тадбирларда (давлат сиёсати ва инвестициялар) яққол кўзга ташланади: · давлат сиёсати ва инвестициялари билан рағбатлантириб турилувчи ички ва ташқи бозордаги истеъмолчилар талабига жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари секторининг келгусидаги ўсиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш; · қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари секторида аёлларни иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш; · кичик деҳқон хўжаликлари ва бошқа кичик қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчиларнинг замонавий тизимига қўшилишини қўллаб-қувватлаш. Ушбу чора-тадбирларнинг аксарияти давлат томонидан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида амалга оширила бошланган. Бугунги кунда юқоридаги ҳужжат доирасида белгиланган чора-тадбирлар, масалан, амалга оширилиши деярли нолдан бошланувчи илмий-тадқиқот ишлари, ахборот-маслаҳат хизматлари, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ёки деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш дастурларининг сифатли амалга оширилишига алоҳида диққат қаратиш мақсадга мувофиқ.7 Бундан ташқари, қишлоқ жойларига бевосита яқин ҳудудларда жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари секторида иш ўринларини яратиш учун мамлакатнинг кичик ва ўрта шаҳарларини ривожлантиришга катта эътибор қаратиш зарур. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling