www.muslimaat.uz | Мусулмон уйга 40 ўгит
26
Бу таҳажжуд намози вақтида бўлиши мумкинки, дуолар ижобат
бўладиган пайтда киши ўзи билмаган ҳолда ўз зарарига дуо қилиши
мумкин. Худди шундай бу ҳадис фарз намозларига ҳам тегишлидир, бу
пайтда кишига қисқа фурсатли уйқудан сўнг намозни ўқиш учун етарлича
вақт борлиги далда беради. (Фатхул Бори, Шарҳ Китабул Вуду, Бобул
Вуду минан Навм)
Гапириб турган (ёки ухлаётган) киши кетидан намоз ўқимаслик
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам буни ман қилиб: “Ухлаётган ёки
гапираётган киши кетидан намоз ўқиманг”,-деганлар. (Абу Довуд
ривояти,694; Саҳиҳул Жомеъ, 375, ҳасан ҳадис деб айтган)
Бунинг сабаби гапириб турган киши ўз гаплари билан, ухлаётган киши
эса ўз кўриниши билан намозхонни чалғитади.
Хаттобий (раҳ.а.) айтадилар: “Гапираётган киши орқасида намоз ўқишни
Имом Шофеи ва Аҳмад ибн Ханбал макруҳ ҳисоблаганлар, чунки унинг
гаплари намозхонни намозидан чалғитиши мумкин”. (Авнул Мабуд, 2/388)
Ухлаётган кишининг орқасида намоз ўқиш масаласига келсак, бир қатор
уламолар бунинг далилларини заиф деб ҳисоблаганлар (жумладан Абу
Довуд Сунанда, Китубус Солатда, Тафрий Абвабил Витрда, Бобуд
Дуода, Ибн Ҳажара Фатҳул Баоийда, Шарҳ Бабис Сола халфун Наимда,
Китабус Солатда)
Имом Бухорий (раҳ.) ўз саҳиҳларининг Шарҳ Бабис Сола халфун Наимда
Оиша онамиздан ҳадис келтирадилар: “Набий соллоллоҳу алайҳи
васаллам намоз ўқирдилар, мен эсам у кишининг олдиларида тўшакда
ётар эдим...” (Саҳиҳул Бухорий, Китобус Сала)
Мужоҳид, Товус ва Молик ухлаб ётган кишига қараб намоз ўқишни
макруҳ деб ҳисоблашган, чунки ётган киши ўз ҳалати билан намозхонни
чалғитади.
Агар бундай хавф бўлмаганда ухлаётган кишининг орқасидан намоз ўқиш
макруҳ бўлмаган бўлар эди. Валлоҳу аълам.
Do'stlaringiz bilan baham: