Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Рим империяси даврида Мисрдаги диний ва


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

 
Рим империяси даврида Мисрдаги диний ва 
иқтисодий вазият: 
Нил дарёси ва қўшимча мўл кўлликнинг бахтли 
соҳиби бўлган Миср ҳақида гапирадиган бўлсак 
еттинчи асрнинг насронийликда ва Рим 
империясидаги энг бадбахт шаҳарларидан бири 


эди. Насронийликдан топган фойдаси 
Масиҳнинг табиати, ана шу табиатнинг 
ортидаги фалсафа ҳамда илоҳий фалсафа 
хусусида мунозаралар ва ихтилофлардан бошқа 
нарса бўлмаган. Еттинчи асрда бу ихтилофлар 
энг ёмон кўриниш олди ва одамларнинг ақлий 
ва амалий қувватини заиф ҳолга келтириб 
қўйди. Иккинчи тарафдан эришган нарсаси эса 
дин борасида қаттиқ таъқибга учраш, сиёсат 
борасида кучли истибдод бўлиб унинг йўлида 
ўн йил бир неча йиллардан буён диний тафтиш 
даврида Оврўпо халқлари тортган аччиқ 
азобларни тортди. Ана шу нарсалар Мисрни 
ҳаётдаги барча орзулардан, дин ва 
маънавиятнинг ҳар қандай шарафли 
вазифаларидан тўсиб қўйди. Шундай қилиб 
Миср Римнинг мустамлакаси бўлишига қарамай 
на сиёсий эркинликдан баҳра олди ва Насроний 
бўлишига қарамай на диний- мафкуравий 
эркинликдан баҳра олди.
Доктор Гюстав Ле Бон ўзининг “Араблар 
маданияти” номли китобида шундай ёзади: 
“Дарҳақиқат Миср Насронийликни қабул 
қилишга мажбур қилингандир. Бироқ у ана шу 


иш сабабли фақатгина арабларнинг фатҳ 
қилиши билан қутила олган таназзулнинг сўнги 
нуқтасига қадар тушиб кетди. Ўша пайтларда 
кўплаб диний қарама- қаршиликларнинг 
аренаси бўлиб қолган Миср умидсизлик ва оғир 
аҳволни бошидан кечирар эди. Мисрликлар ана 
ўша қарама-қаршиликларни деб бир бирларини 
ўлдирар ва бир бирларига лаънатлар ўқир 
эдилар. Диний бўлинишлар еб битирган ва 
ҳокимларнинг мустабидликлари ҳолдан 
тойдирган Миср ўзининг хўжайини бўлган 
Римга нисбатан қаттиқ нафрат қилар, 
Константинополнинг золим императорларининг 
чангалидан озод бўлиш фурсатини кутиб ётар 
эди”. (Араблар маданияти. Одил Зуайтир араб 
тилига ўгирган. Тўртинчи фасл). 
Доктор C. Батлер ўзининг “Арабларнинг 
Мисрни забт этишлари” номли китобида 
шундай ёзади: 
“Шу нарса ҳақиқатки еттинчи асрда дин 
масалалари Мисрда одамлар учун сиёсий 
масалалардан кўра кўпроқ аҳамиятли эди. Бир 
биридан фарқ қилгувчи секталар ҳукуматни 
бошқариш масалаларига асосланмаган эди. 


Балки барча келишмовчиликлар эътиқод ва 
диёнат ишлари устида бўлар эди. Одамлар динга 
эзгу амаллар қилиш учун инсонларга ёрдами 
тегадиган нарсаларнинг манбаи сифатида 
қарамасдилар. Аксинча дин уларнинг назарида 
муайян асосларга эътиқод қилишдан бошқа 
нарса эмас эди. 
Одамларнинг барча ихтилофлари ва қўпол 
мунозаралари эътиқод қилинадиган масалалар 
ўртасидаги нозик фарқлардан иборат сохта 
хаёллар устида бўлар эди. Аҳамиятсиз ишларни, 
диннинг асосларидаги фарқлар, табиатдан 
ташқаридаги англаб етиш аҳамиятсиз ва идрок 
қилиш машаққатли бўлган фалсафани деб ўз 
ҳаётларини хатарга қўяр эдилар”. (Арабларнинг 
Мисрни забт этишлари).
Бундан ташқари Рим Мисрнинг ресурсларини 
тугатиш ва унинг “қонини сўриб олиш” мақсади 
билан уни “соғиладиган қўй” қилиб олган эди. 
Алферд шундай ёзади: 
“Румликлар Мисрликлар устидан жизя ва бошқа 
кўплаб солиқлар солиб қўйган эди... Шу нарса 
шубҳасизки румликлар солган солиқлар 
тоқатдан ташқари бўлиб одамлар орасида 


адолатсиз жорий қилинган эди”. (Юқоридаги 
манба). 
“Муаррихлар учун дунё тарихи” китобининг 
муаллифлари шундай ёзадилар: 
“Шубҳасиз Миср Византия империясининг 
иқтисодиётига ўз ҳосили ва ишлаб чиқарган 
маҳсулотларининг каттагина қисмини қўшиб 
берар эди. Мисрлик деҳқонлар табақаси -ҳар 
қандай сиёсий қувват ва нуфуздан маҳрум 
бўлиш билан бирга- Рим империясига 
солиқлардан ташқари ер ижараси сингари 
ўлпонлар тўлашга мажбур эдилар. Ана шу 
даврда Мисрнинг бойликлари тугаб камайиб 
борар эди”.
Ана шу тарзда Миср диний таъқиб, сиёсий 
истибдод ва иқтисодий эксплуатация сингари 
ишлар билан машғул бўлиб унинг тиниқ ҳаёти 
лойқа бўлган ва ҳар қандай қадр қимматдан 
мосуво қолган эди. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling