Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи ила


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи ила.... 
Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё 
нималарни йўқотди? 
Мусулмонларнинг аввал таназзулга юз тутиб 
кейин кучсизлашганларидан халойиқларга 
раҳбарлик қилишни қўлдан бой бериб 
қўйганлари охирда эса ҳаёт ва амал майдонидан 
четга чиқиб қолишлари бошқа миллат ва 
халқларнинг таназзулга учраши, ҳукумат ва 
давлатларнинг инқирозга юз тутиши, шоҳлар ва 
фотиҳларнинг мағлуб бўлиши, ғолиб 
жангчиларнинг ортга чекиниши, маданиятлар ва 
сиёсатларнинг кучга тўлгандан кейин куч- 
қудратини йўқотиши каби тарихда учраб 
такрорланиб турадиган ҳодисалар сингари эмас. 


Зеро бунақа воқеалар ҳар бир халқнинг 
тарихида жуда кўп марта содир бўлган. Бутун 
инсониятнинг тарихида бу сингари ишлар 
беҳисоб! Бироқ мусулмонларнинг таназзулга юз 
тутишлари тарихда беназир бўлган ғалати 
ҳодисадир. Ваҳоланки тарихда ҳар бир ғалати 
ҳодисанинг ўхшаш ва ўхшашлари бор. 
Бу ҳодиса ўз давлати ва шаҳарларини қўлдан 
бой берган оилалар ва хонадонлар у ёқда турсин 
фақатгина арабларга тааллуқли бўлмаган, 
Исломга эътиқод қиладиган миллат ва элатларга 
ҳам тааллуқли бўлмаган. Балки бу 
умумбашарий мусибат бўлиб тарих ундан кўра 
бахтсизроқ ва ундан кўра умумроғини кўрмаган. 
Агар олам бу фалокатнинг ҳақиқатини англаб 
етганида эди, агар йўқотган нарсасининг 
миқдори ва қанчалик мусибатлигини билиб 
ўзидан муросасозлик пардасини юлиб 
ташлаганида эди ана шу мусибат бошига тушган 
бахтсиз кунни мотам ва қайғу куни, йиғи ва кўз 
ёши куни қилиб белгилаган бўларди. Дунёдаги 
миллат ва элатлар бир бирларига ҳамдардлик 
билдирган бўлардилар. Миллат мотам либосини 
кийган бўларди. Лекин ўша иш 


(мусулмонларнинг таназзули) бир кунда 
охирига етказилмасдан бир неча асрлар 
босқичма-босқич олиб борилди. Олам ҳозирги 
вақтга қадар бу ҳодисанинг тўғри хулосасини 
чиқарган эмас, уни тўғри баҳолаган эмас. Унинг 
бадбахтлиги ва маҳрумлигини ўлчаш учун тўғри 
миқёс унда йўқ. 
Бу дунё бир замонлар бир қанча шаҳар ва 
ўлкаларни забт этиб башариятнинг қайсидир 
синфини ўзига қул қилиб роҳат фароғатга 
эришиб дунёга эгалик қилиб турган (қайсидир) 
давлатнинг инқирозга учрашидан ҳеч нарсани 
йўқотмаган.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling