Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Тўртинчи нашр муқаддимаси
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
Тўртинчи нашр муқаддимаси
Аллоҳга ҳамду санолар, Унинг танлаб олган бандаларига саломлар бўлсин. Аммо баъд: “Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?” китоби илк бор 1950- йилда нашр этилган эди. Ўшанда бу китобга муаллиф умид қилганидан кўра кўпроқ қизиқиш бўлганди. Бу китоб ўзининг –ғалати бўлишга яқин қолган- сарлавҳаси билан, ичидаги модда ва мазмуни билангина китобхонларни ўзига жалб қилган бир китоб бўлган. Муаллифнинг шахсияти ва машҳур эканлигининг бу ишга дахли бўлмаган. Зеро ушбу китобдан аввал муаллиф бошқа бирорта асар ёзмаган бўлган. Бу ўлкаларда одамлар уни танишмаган ҳам. Демак бу китобга фақатгина китоб ва унинг мавзуси учун тоза ва холис эътибор берилган бўлиб муаллифнинг кимлиги ва машҳурлиги бу ишда иштирок этмаган. Бу китоб эришган бундай ажойиб қизиқиш ва эҳтимомга сабаб фақатгина Аллоҳнинг марҳамати ва инояти бўлган. Ундан сўнг бу китоб ўз вақтида ёзилгани, кўнгиллардаги яширин рағбат ва ноаниқ йўналиш билан тўқнаш келгани, араб дунёсидаги кўплаб зиёлилар ва мутафаккирларнинг шуури билан мос келгани, уларнинг фикрлари, қарашлари ва ўрганишлари билан уйғунлиги сабаб бўлган. Нима бўлганда ҳам бу китоб араб юртлари ва илмий доираларда кенг тарқалди, аҳолининг турли қатламлари ва тафаккур пешволари уни ўрганиб изланишлар олиб бордилар. Мураббийлар ва устозлар ёшларга ушбу китобни мутолаа қилишга кўрсатма бердилар. Аллоҳга шукрки унинг азизлиги ва буюклиги сабаб яхши амаллар охирига етади. Қоҳирадаги таълиф, таржима ва нашр қилиш қўмитаси бу китобни чоп этди. Бу китобнинг ўзига мос чиройли кўринишда дунё юзини кўришида, илмий-адабий доиралардаги нуфузида –шубҳасиз- ана шу қўмитанинг хизмати бор. Азҳар университети жамоаси – улар орасида муаллифнинг дўстлари ҳам бор, - бу китобни қайтадан нашр этилишига қаттиқ қизиқдилар. Натижада бунга ижозат берилди. Мазкур қўмитанинг раиси марҳум профессор доктор Аҳмад Амин(бек) ҳам бунга розилик бердилар. Шундай қилиб 1951 йилда иккинчи бор чоп этилди. Унга доктор Муҳаммад Юсуф Мусо, исломий ёзувчи устоз Саййид, муаллифнинг дўсти Аҳмад Ширбосийларнинг муқаддима ёзганлари китобнинг қийматини янада оширган эди. Мен ўрта шарқ бўйлаб сафарда эканман китоб иккинчи бор нашр этилди. Шунинг учун ҳам ўзим ўйлаб юрган ва керак деб билганим баъзи қўшимчаларни қўшишга имконим бўлмади. Аллоҳ таоло учинчи бор нашр этишга муваффақ этиб янги манбалар қўлимга тушди ва менда янги фикрлар пайдо бўлди. Мен ўшаларни китобга илова қилдим. Ана шу нашр айрим сабабларга кўра 1959- йилга қадар ортга сурилган учинчи нашр ҳам қисқа фурсатда тамом бўлди. Мана буниси энди зиёдалар қўшилган тузатишлар киритилган тўртинчи нашридир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ушбу нашрни ҳам – иншаалллоҳ кейинги нашрларни ҳам - аввалгилари сингари фойдали қилишини, ушбу китобни янгича онг ва Ислом олами қаттиқ муҳтож бўлиб туриб турган янгича иймонга восита бўлишини сўрайман.*( Китобнинг инглиз тилидаги таржимаси “Islam and the world” номи билан Покистоннинг Лоҳуридаги Панжоб университети томонидан чоп этилган. Китобнинг урду тилидаги таржимасининг учинчи нашри Ҳиндистондаги Лакнау шаҳрида нашр этилган.) Албатта Аллоҳ ҳар бир ишга қодир зотдир. Абул ҳасан Али ал-Ҳасаний ал- Надавий/ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling