Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Ҳукумат арбобларидаги жоҳилона


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Ҳукумат арбобларидаги жоҳилона 
ҳарактерлар: 
Ҳукумат арбоблари ҳатто халифалар 
ҳам дин ва ахлоқнинг етук тимсоллари 
эмас 
эдилар. 
Аксинча, 
улардан 
кўпларининг томирларида жоҳилиятнинг 
илдизи ва хусусиятлари бор эди. Шунинг 
учун ҳам улардаги маънавият ва шахсият 
омманинг ҳаётига ва жамиятга сингиб 
кетди. 
Улар 
одамларнинг 
ахлоқ-
одоблари, одатлари ва майлларида ўрнак 
бўлиб, дин ва ахлоқнинг назорати зойил 
бўлди. Ҳисба- назорат кўтарилди. Амри 
маъруф ва наҳйи мункар ишлари у 
таянадиган куч ва уни ҳимоя қиладиган 
ҳукумат бўлмагани боис ўз кучини 
йўқотди. Бундай ишлар билан ўзларида 
куч-қудрат 
ҳам 
жазо 
ҳам 
мавжуд 


бўлмаган ихтиёрий шахслар шуғулланар 
эдилар, холос. Ва ҳолаинки, уларнинг 
хилофига ундайдиган омиллар мўл-кўл 
ва кучли эди. Шундай қилиб жоҳилият 
Ислом ўлкаларида бош кўтариб қолди. 
Одамлар 
дабдаба 
ва 
роҳатга, 
кўнгилхушлик ва ўйин-кулгуга берилиб 
кетдилар. Лаззатлар ва шаҳватлар ичига 
шўнғиб 
жуда 
ҳам 
ахлоқсиз 
бўлиб 
кетдилар. “Ал-Ағоний” китоби ҳамда 
Жоҳизнинг “Ал-Ҳаяваан” китобига бир 
назар солсангиз ўша пайтда лаҳвга 
қанчалик рағбат бўлганлигини, ўйин-
кулги ва лаззатларга интилишганини, 
ҳаёти дунёга ва удаги қулайликларга 
очкўзликларини билиб олсангиз бўлади. 
Ана шу ҳаёт тарзи ва ана шу тубан ахлоқ 
билан, ўйин-кулгуга шунчалик берилган 
бўла туриб ҳеч бир уммат Исломнинг 
вазифасини 
адо 
этишга, 
дунёда 
анбиёларнинг ўринбосарлари мақомида 
бўлишга, 
одамларга 
Аллоҳни 
ва 
охиратни эслатишга ҳамда тақво ва 
диёнатга даъват этишга, ўз ахлоқлари 


билан одамларга ўрнак бўлишга қодир 
бўлмайди. Йўқ, ҳатто узоқ вақт ҳуррият 
ва ҳаётнинг завқини сура олмайди ҳам: 
Илгари 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling