Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси Стипендиатларининг хорижда


Download 39.83 Kb.
bet8/12
Sana04.04.2023
Hajmi39.83 Kb.
#1325557
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
TTShartnoma

6-боб. Томонларнинг жавобгарлиги

6.1. Стипендиат мазкур шартномада белгиланган мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаган тақдирда (жумладан, таълим дастури доирасида топшириладиган оралиқ ва якуний имтиҳон ва синовларни Жамғарма томонидан белгиланган талаб даражасида (яъни хорижий ҳамкор ташкилот томонидан ўрнатилган баҳолаш тизими асосида энг юқори баҳонинг 70 фоизидан кам бўлмаган даражада) ўзлаштиришмаган ҳамда Стипендиат томонидан ушбу ҳолат юзасидан етарлича асослар келтирилмаган бўлса) Жамғарма Стипендиатнинг таълим дастури бўйича таълим олишини молиялаштиришни тўхтатиш ёки тугатиш, шу билан бирга сарфланган харажатларни Стипендиат ва унинг Кафиллари томонидан қоплаб берилиши (ундириш) масаласини Васийлик кенгашига олиб чиқиши мумкин.


6.2. Шартнома мажбуриятлари Стипендиат томонидан тўлиқ ёки қисман бажарилмаган тақдирда, Стипендиат стипендиядан маҳрум қилиниши ҳамда Васийлик кенгаши томонидан унинг таълим дастури бўйича таълим олиши даврида унга сарфланган сарф-харажатларни қоплаши тўғрисида қарор қабул қилинади.
Стипендия харажатларини ҳисоблашда Стипендиатнинг хорижда таълим олиши учун хорижий валютада тўлаб берилган стипендия суммасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги алмашув курси асосида миллий валютада аниқланган миқдори асос сифатида қабул қилинади.
6.3. Стипендиатнинг Асосий кафили тўлаб берилиши лозим бўлган харажатлар миқдори ва истеъмол нархлари индексининг ўртача йиллик даражасига тенг жаримани ҳисобга олган ҳолда дастурнинг тўлиқ қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олади.
Шартнома шартлари бажарилмаганда, Жамғарма томонидан таълим дастури учун сарфланган сарф-харажатлар белгиланган тартибда Стипендиат ва унинг Кафиллари томонидан солидар тартибда қопланиши талаб қилиниши мумкин.
Стипендиат ҳамда унинг Кафиллари томонидан Жамғармага Стипендиатнинг таълим олишига юборилиши ҳамда унинг таълим олиши билан боғлиқ харажатлар ихтиёрий тўланмаган тақдирда, ушбу харажатлар амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, мажбурий ундириш чоралари кўрилади.
6.4. Жамғарма томонидан ўрнатилган тартибда талабнома ёки расмий хат киритилган кундан бошлаб 1 (бир) ой муддатда Стипендиатнинг Асосий кафили, шунингдек, унинг ўзи ва Қўшимча кафиллари сарф-харажатлар ҳамда жарима миқдорини тўлаш мажбуриятини олади.


Download 39.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling