Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси Стипендиатларининг хорижда
-боб. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Download 39.83 Kb.
|
TTShartnoma
3-боб. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Жамғарманинг ҳуқуқлари. 3.1.1. Стипендиатдан ўрнатилган тартибда таълим дастурлари талабларига, қабул қилувчи давлат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хорижий ҳамкор ташкилотнинг ички локал ҳужжатлари ва қоидаларига қатъий риоя этишини талаб қилиш. 3.1.2. Стипендиатдан таълим дастурининг ўзлаштирилиши, таълим, тадқиқот ёки амалиёт дастурига мувофиқ амалга оширган ишлари натижалари, молиявий харажатлари, шунингдек мазкур шартноманинг бошқа мажбуриятлари ижроси бўйича маълумотларни талаб қилиб олиш. 3.1.3. Стипендиатнинг хорижда таълим дастурлари натижасида олган илғор билимлари, малакаси ва кўникмаси асосида республика вазирлик, идора ва ташкилотларида, таълим ва тадқиқот тизими муассасаларида самарали фойдаланиш натижалари бўйича (ўқув-услубий ва амалий-инновацион ишлар олиб бориш, илмий мақолалар чоп этиш, амалий-таҳлилий ва оммавий-маърифий ишларда фаол иштирок этиш) маълумот талаб қилиш. 3.1.4. Стипендиат томонидан мазкур шартнома шартларининг бузилиши ҳолатлари ҳақида Иш берувчи ва Кафилларни хабардор қилиш. 3.1.5. Стипендиат томонидан қуйидаги ҳолларда шартнома шартлари бажарилмаганда, уни Жамғарма Васийлик кенгаши муҳокамасига олиб чиқиш: - ўз ихтиёри билан таълим олишни давом эттирмаслик истагини билдирганда; - ўқув дастурини ўзлаштирмаётган ёки ўқишда шартномада кўрсатилган даражадан паст натижа кўрсатганда; - хорижий ҳамкор ташкилотнинг ички тартиб-қоидаларини бузганда; - қабул қилувчи давлатнинг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бузганда; - ўқишдан четлаштирилганда; - мазкур шартноманинг бирон-бир шартини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда; - ушбу шартномада кўзда тутилмаган бошқа ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатларни амалга оширганда. 3.1.6. Мазкур шартнома шартлари Стипендиат томонидан бажарилмаётган ёки лозим даражада бажарилмаётган бўлса, Стипендиатдан ва/ёки унинг Кафилларидан биргаликда асосий тўлаб берилиши лозим бўлган харажатлар миқдори билан бирга ўтган йиллар давомида истеъмол нархлари индексининг ўртача йиллик даражасига тенг жаримани ҳисобга олган ҳолда таълим дастурининг тўлиқ қийматини тўлаб беришини талаб қилиш. 3.1.7. Таълим дастурлари учун сарфланган харажатлар билан боғлиқ молиявий зарарни Стипендиатнинг биринчи навбатда Асосий кафили ихтиёрий равишда қоплашдан бош тортганда, улардан ўқиши учун сарфланган харажатлар билан боғлиқ моддий зарарни (Асосий кафил, Стипендиат ва Қўшимча кафиллардан) ундириш ҳақида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Тошкент шаҳридаги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш. Download 39.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling