Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси Стипендиатларининг хорижда


-боб. Шартномани бекор қилиш шартлари


Download 39.83 Kb.
bet9/12
Sana04.04.2023
Hajmi39.83 Kb.
#1325557
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
TTShartnoma

7-боб. Шартномани бекор қилиш шартлари

7.1. Мазкур шартнома Стипендиат томонидан шартноманинг 3.4.-бандида белгиланган шартлар ва мажбуриятлар бажарилмаганда Жамғарманинг ташаббуси билан шартноманинг бошқа Томонларини хабардор қилган ҳолда шартнома муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.


7.2. Стипендиат томонидан шартнома шартлари бузилган деб топилган тақдирда Стипендиатнинг Асосий кафили Жамғарма томонидан сарфланган барча сарф-харажатларни қоплайди ҳамда белгиланган харажатлар ва жарима қоплаб берилган кундан бошлаб шартнома бекор қилинади.
7.3. Таълим дастури харажатлари Жамғарма томонидан тўлаб берилмаган ёки ушбу шартноманинг 8-бобида кўзда тутилган қоидалар натижасида Стипендиат моддий зарарни тўлашдан озод этилса, Васийлик кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни ичида шартнома бекор қилинган ҳисобланади.

8-боб. Форс-мажор ҳолатлари

8.1. Шартнома шартлари томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик, эпидемия, карантин ва бошқалар), ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар) ёки Стипендиат шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳолатлар (Стипендиат ўлими, ногиронлик ёки узоқ муддатли даволанишни талаб қиладиган оғир касаллик) сабабли юзага келган шароитларда томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳодисалар форс-мажор ҳолатлари деб эътироф этилади ҳамда томонлар жавобгарликдан озод қилинади.


8.2. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни давомида ҳар бир Томон шу ҳолатлар юзага келганлиги тўғрисидаги расмий маълумотни Жамғармага киритиши зарур. Форс-мажор ҳолати деб эътироф этилиши мумкин бўлган ҳолат Васийлик кенгашида тегишли муҳокамадан ўтгандан сўнг форс-мажор ҳолати деб эътироф этилади.
8.3. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилиши муддатлари форс-мажор ҳолатлар ёки улар оқибатларининг давом этиш муддатига мутаносиб равишда узайтирилади. Агарда бу ҳолатлар 3 (уч) ойдан кўп давом этса, ҳар бир Томон судга мурожаат қилмасдан, бошқа Томонларни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда шартномани вақтинча тўхтатиб туриши мумкин.
Тарафлар шартнома бўйича мажбуриятларини реал бажариш имконияти вужудга келиши билан шартноманинг давом этиши тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга ошади.


Download 39.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling