Мутахассислик фанларини ўҚитишга инновасион ёндашув


Download 0.55 Mb.
bet11/34
Sana15.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1484970
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34
Bog'liq
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА 2

Анъанавий методлар деганда- таълим жараёнининг марказида таълим олувчи бўлган ва таълим олувчилар нисбатан пассив иштирок этадиган методлар тушунилади.
Анъанавий таълим методларига маъруза, намойиш, тақдимот, савол-жавоб, тўрт поғонали методлар киради. Ўқув амалиёти машғулотларида ўтиладиган мавзу анча мураккаб бўлганда, «Тўрт поғонали» метод кўп ҳолларда таълим жараёнининг бирдан-бир қўлланиладиган самарали методи бўлиб қолмоқда. Қуйида маъруза ва “Тўрт поғанали” методларининг таҳлилларини бериб ўтамиз.
Маъруза-катта ҳажмдаги ўқув материалини нисбатан узоқ вақт давомида монологик баён этишдир.
Бу метод бутунлай “сўзлаш” орқали амалга ошириладиган ўқитиш методи ҳисобланади. У 80 дақиқа давом этади ва одатда таълим олувчининг иштироки учун ҳеч қандай имконият қолдирмайди.
Маърузанинг самарадорлик шартлари бўлиб, таълим воситалари, педагогик
техника ва фаол таълим усулларини қўллаш ҳисобланади.
Олдиндан кўзланган хатоликлар билан маърузанинг педагогик вазифалари –
бу янги материал мазмунини ёритиб бериш, талабаларни таклиф этилаётган маълумотни доимо назорат қилишларига қизиқтиришдир.
Маъруза – олий таълимда таълимни ташкил этишнинг асосий шакли
ҳисобланиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширишга имкон беради.
1. Йўналтирувчи – талабаларни ўқув материалининг асосий жиҳатларига эътибор қаратишга имкон бериш.
2. Ахборот – профессор-ўқитувчи маъруза вақтида муаммони, муаммо билан боғлиқ асосий далил ва хулосалар моҳиятини очиб беради.
3. Методологик – маъруза жараёнида муаммонинг фалсафий-назарий асослари баён этилади.
4. Тарбияловчи – талабаларда тинглаш, идрок этиш, мунозарада иштирок этиш маданиятини шакллантириш.
5. Ривожлантирувчи – талабаларда мантиқий фикрлаш, хулосалар чиқара олиш қобилиятини ривожлантириш имконини беради.
Маърузанинг камчиликлари:

  • таълим олувчилар пассив иштирокчи бўлиб қоладилар;

  • таълим берувчи билан таълим олувчилар бевосита мулоқотга кириша олмайдилар;

  • катта миқдордаги билимларни ўзлаштириш таълим олувчилар учун қийин кечади;

  • узоқ вақт давомида диққат билан тинглаб ўтириш таълим олувчиларни тез толиқтиради;

  • эслаб қўлиш даражаси барча таълим олувчиларда турлича бўлганлиги сабабли, гуруҳ бўйича ўзлаштириш даражаси паст бўлиб қўлиши мумкин.

Анаънавий шаклдаги маъруза машғулотларининг қуйидаги турлари мавжуд:

  • кириш маърузаси;

  • маълумотли маъруза;

  • анжуман-маъруза;

  • муаммоли-маъруза;

  • маъруза-мунозара;

  • визуал-маъруза;

  • конспектли-маъруза;

  • маслаҳатли-маъруза.

Тўрт поғонали метод” метод - амалий кўникмаларни ўзлаштириш жараёнининг тўрт поғона доирасида кечадиган методидир.
Бу метод таълим олувчиларга бир хилда такрорланадиган қўл кўникмаларини тез ва мукаммал ўрганиб олишларига ёрдам беради. “Тўрт поғонали” метод қўлланилганда, таълим олувчилар иложи борича оддий операциялар билан таништирилади, сўнг уни такрорлайдилар ва то мукаммал ўзлаштирмагунча машқ қиладилар. Ушбу метод қуйидаги босқичлардан иборат.

  • тушунтириш;

  • нима қилиш кераклигини кўрсатиб бериш;

  • кўрсатилган тарзда қайтариш;

  • машқ қилиш.

Тўрт поғонали” методнинг босқичлари қуйидагилардан иборат:
1. “Тушунтириш” босқичида муҳандис-педагог таълим олувчиларга аввал оддий операция босқичини тушунтириб беради.
2. “Нима қилиш кераклигини кўрсатиб бериш” босқичида муҳандис-педагог таълим олувчиларга топшириқни қандай бажариш кераклигини амалда кўрсатиб беради.
3. Учинчи босқичда таълим олувчилар педагог кўрсатган иш ҳаракатларини такрорлайди. Педагог таълим олувчилар бажараётган ҳаракатлар юзасидан ўз фикрини билдириб, хатоларини тўғрилаб туради.
4. “Машқ қилиш” босқичида таълим олувчиларнинг ҳатти-ҳаракати муҳандис-педагог томонидан назорат қилиб борилади. Таълим олувчилар иш амалларини мукаммал ўзлаштирганларидан сўнг, уни мустақил бажарадилар.
“Тўрт поғонали” методнинг асосий белгиси-таълим олувчиларнинг ҳаракатлари муҳандис-педагог кўрсатиб берган ҳаракатлар доираси билан чекланганлигидадир.
Тўрт поғонали" методнинг афзалликлари:

  • таълим олувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришда ёрдам беради;

  • вақтдан унумли фойдаланиш имконияти мавжуд;

  • оддий иш босқичларини ўзлаштириш даражаси юқори бўлади.

Тўрт поғонали” методнинг камчиликлари:

  • таълим олувчиларнинг ҳаракатлари таълим берувчи кўрсатиб берган ҳаракатлар доираси билан чекланиб қолади;

  • таълим олувчилар якка тартибда ўрганишга йўналтириладилар, лекин мустақил фикрлаш имконияти чегараланган бўлади;

  • иш босқичларини амалга оширишда ҳеч қандай янгича ёндошувларга йўл қўйилмайди.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling