Мутахассислик фанларини ўҚитишга инновасион ёндашув


-БОБ. ОЛИЙ ТАъЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


Download 0.55 Mb.
bet3/34
Sana15.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1484970
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА 2

1-БОБ. ОЛИЙ ТАъЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Олий таълим муассасаларида мутахассислик фанларини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари
Маълумки олий таълим тизими талабанинг ўқиб-ўрганиш ва педагогнинг ўргатувчиликдан иборат ҳамкорлик фаолиятларини кўзда тутиб, бўлажак мутахассислар томонидан давлат таълим стандартлари даражасидаги билим, кўникма, малака ва шахсий фазилатларни ўзлаштирилишини таъминлайдиган тизимдир. Малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимида мутахассислик фанларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки мутахассисликка оид билим, кўникма ва малакалар ҳамда шахсий фазилатлар асосан мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида шаклланади. Шу жиҳатдан олиб қараганда мутахассислик фанларининг асосий қоидаси уларни ўрганишнинг шакл ва методларига нисбатан алоҳида талаб қўяди. Мутахассислик фанларини ўрганишда кўпроқ амалийлик юқори бўлганлиги сабабли ишлаб чиқариш таълими учун хос бўлган методлар ва методик усуллардан фойдаланиш ўз самарасини беради.
Давлат таълим стандарти асосида тузилган ўқув режалардаги мутахассислик фанлар ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, фан дастурларини оддийдан мураккабга қараб тузиш, ўқитишнинг самарали методларини танлаш, ўқув мақсадларини белгилаш талабаларни муайян мутахассислик бўйича билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Педагог олимлар томонидан либ борилган илмий изланишлар натижасида талабаларда мутахассисликка оид билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришда модулли ўқитиш тизими яхши самара бериши аниқланган.
Модулли ўқитишнинг афзалликларидан бири – таълим мазмунини тартибга солишдан иборат бўлиб, бунда мавжуд ахборотлардан шундайларинигина қатъийлик ва қунт билан танлаб олиш керакки, улар давлат таълим стандартлари доирасида, талабалар фаолиятини етарли даражада муваффақиятли амалга ошириш имконини бериши лозим.
Модулли технологиянинг моҳияти таълим жараёнининг модуллар асосида лойиҳалаштиришдан иборатдир (ўқув фани ва унинг бўлимлари мазмунини тартибга солиш, таълимнинг муайян босқичидан бошлаб яхлит фаолиятни мантиқан тугалланган қисмларга ажратиш). Сўнгра ажратилган ҳар бир модул бўйича шу модулнинг ўзигагина тааллуқли бўлган фаолият мазмуни ва таъсир доираси белгиланади.
Модулли ўқитиш орқали мутахассислик фани таркибидаги модуллар орасидаги узвийликни таъминлашга, ўқитишни жадалаштиришга, талабаларни ўзлаштиришини мунтазам назорат қилишга ва баҳолашга, қизиқтириш асосида амалий фаолиятга ўргатишга ва ўқув материалини босқичма-босқич ўқитиш орқали фанни самарали ўзлаштиришга эришиш мумкин.
Мутахассислик фанлари – бўлажак мутахассисларга иқтисодиётнинг аниқ соҳасида фаолият кўрсатиши учун фан, техника, ишлаб чиқариш уйғунлигини таъминлаган ҳолда дидиактик ишлов берилган билим, кўникма ва малакаларни беришни кўзда тутади. Шу жиҳатдан олиб қараганда мутахассислик фанларини ўқитишда қуйидаги дидактик тамойилларга эътибор қаратиш лозим.

  1. Таълимнинг илмийлик тамойили.

  2. Таълимнинг тарбиявийлик тамойили.

  3. Ўқитишда назария билан амалиётнинг боғлиқлиги тамойили.

  4. Кўрсатмалилик тамойили.

  5. Таълимнинг узлусизлиги ва изчиллик тамойили;

  6. Таълимнинг тушунарлилик тамойили.

  7. Онглилик ва фаоллик тамойили

  8. Талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш тамойили.

  9. Дидактик редукция тамойили.

  10. Билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришнинг пухта бўлиши тамойили.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling