Мутахассислик фанларини ўҚитишга инновасион ёндашув


Таълимнинг илмийлик тамойили


Download 0.55 Mb.
bet4/34
Sana15.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1484970
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА 2

Таълимнинг илмийлик тамойили - талабаларга ўргатиш учун илмий жиҳатдан асосланган, амалда синаб кўрилган маълумотлар берилишини талаб этади. Уларни танлаб олишда фан ва техниканинг энг янги ютуқлари ва кашфиётларидан фойдаланиш керак. Илмий билимларни эгаллаш жараёнида талабаларда илмий дунёқараш,тафаккур ривожланади. Ҳар бир дарсда ўқитиладиган ўқув материалининг илмий мазмуни кенг ва чуқур бўлиши ва талабада нафақат билим, балки тафаккур ҳосил қилишни ҳамда унинг ижодий қобилиятини шакллантириши керак. Бунинг учун эса ўқитувчи ўз илмий савиясини изчил равишда ошириб бориши, замонавий педагогик технологиялар кашфиётлар ва илмий янгиликлардан хабардор бўлиши лозим. Талаба ўрганаётган билимлар, албатта, назарий тасдиқланган ва амалда синалган бўлиши керак.
Таълимнинг тарбиявийлик тамойили – ўқитиш ва тарбиялаш жараёнлари узвий бир-бирига боғлиқ бўлади. Ўқитиш билим бериш вазифаларини ҳал қилиш билан бирга талабаларга жуда катта тарбиявий таъсир ҳам кўрсатади. У талабаларнинг билиш имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, уларнинг ўқув ва меҳнат фаолиятидаги фаоллиги ва мустақиллигини, билимга қизиқишини оширишга ёрдам беради. Бироқ ўқитиш жараёнидаги тарбия стихияли равишда амалга оширилмайди. Унинг мақсади, мазмуни, ғоявий йўналиши ва талабаларга таъсир этиш самарадорлиги бир қатор шартларга боғлиқ бўлиб, улардан асосийлари: ўрганилаётган фаннинг мазмуни, ўқув машғулотларининг ташкил этилиши ва методикаси ҳамда бу машғулотларни ўтказаётган педагогнинг шахсидир. Ўқув машғулотларининг тўғри ташкил этилиши ва уларни ўтказиш методикаси талабаларга жуда катта тарбиявий таъсир кўрсатади. Машғулотларда талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга доир индивидуал ишлари ҳам, бу ишларнинг гуруҳли кўринишлари ҳам қўлланилади. Таълим тарбия жараёнининг маҳсуллигини ошириш мақсадида тарбиявий йўналишнинг устуворлигини таъминлаш асосий мезон ҳисобланади. Тарбия орқалигина инсон ўз шахсини англайди. Ўз-ўзини англаган кишигина ўз қобилиятлари ва имкониятини билган ҳолда эҳтиёжини шакллантириш заруратини вужудга келтиради.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling