84.Мураккаб бухгалтерия проводка(ўтказма)си нима?
Маълум бир операциянинг суммаси бир счетнинг дебети, бошқа бир қанча счетларнинг кредитида ёки аксинча, бир счетнинг кредити ва бир нечта счетларнинг дебетида акс эттирилиши
Маълум бир хўжалик операциясининг фақат бир счетнинг дебети ва бошқа бир счетнинг кредитида акс эттирилиши
Иккиёклама ёзув воситасида счетлар ўртасидаги пайдо бўлган ўзаро алоқа Ҳар бир хўжалик операциясининг суммаси счетларда акс эттирилиши
85.Субъектнинг ходимларига нақд пул маблағларини бериш қайси счетда ҳисобга олинади?
5010
5110
5510
5020
86.Актив счетларда қолдиқлар қайси томонда акс эттирилади?
Дебет томонда
Кредит томонда
Дебет ёки кредит томонда
Актив счетларда қолдиқ акс эттирилмайди
87.Калькуляция - бу:
Маҳсулот (иш, хизматлар) таннарҳини аниқлаш
ТМЗ қолдиғини аниқлаш
Дебет ва кредит оборотларни аниқлаш
Сотилган маҳсулотнинг таннархини аниқлаш
88.Калькуляция счётлари қайси мақсад учун қўлланилади?
Ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар таннархини аниқлаш
Маҳсулот сотишдан бўлган ялпи фойдани аниқлаш
Меҳнат ҳақи сарфини аниқлаш
Маъмурий харажатларини аниқлаш
89.Бухгалтерия ҳисобида баҳолаш - …..
хўжалик маблағлари, мажбуриятлар ва хўжалик жараёнларини пул ўлчов бирлигида акс эттириш усулидир
маблағ ва улар ташкил топиш манбалари ҳам миқдор, ҳам хажм жихатдан акс эттириш усулидир
хўжалик маблағлари, мажбуриятлар ва хўжалик жараёнларини меҳнат ўлчов бирлигида акс эттириш усулидир
хўжалик маблағлари, мажбуриятлар ва хўжалик жараёнларини натура ўлчов бирлигида акс эттириш усулидир
90.Баҳолашнинг реаллиги нима?
Хўжалик маблағларига киритилган меҳнат сарфларининг ҳақиқий миқдорини пул кўрсаткичида акс эттиришдир
Корхона бухгалтериясини баҳолаш
Хўжалик юритувчи субектлар ҳақида маълумотларни баҳолаш
Хўжалик маблағларини баҳолаш
Do'stlaringiz bilan baham: |