Корхона таъминотчи олдидаги 1000000 сумлик қарзини ҳисоб-китоб счётидан пул кўчириш йўли билан узди:
Дебет 6010 Кредит 5110
Дебет 6990 Кредит 5110
Дебет 4010 Кредит 5110
Дебет 6410 Кредит 5110
Қуйидагиларнинг қайси бири иш ҳақи бўйича тўланган авансни акс эттиради?
Дебет 4210 Кредит 5010
Дебет 6720 Кредит 5010
Дебет 6710 Кредит 5010
Дебет 4220 Кредит 5010
Қуйидаги мураккаб ўтқазма нечта оддий ўтқазмадан иборат? Дебет 5010 Кредит 5110, 4010, 4810, 9020
Тўртта
Иккита
Битта
Учта
Хўжалик операцияси суммаси иккиёқлама ёзувда қандай акс эттирилади?
бир счётнинг дебетида ва иккинчи счётнинг кредитида
бир счётнинг дебетида ва бир балансдан ташқари счётнинг кредитида
бир счётнинг дебети ва иккинчи счётнинг ҳам дебетида
бир счётнинг кредити ва иккинчи счётнинг ҳам кредитида
Бухгалтерия проводкаси (ёзуви) деганда нимани тушунасиз?
муомалаларнинг мазмунига қараб дебетланувчи ва кредитланувчи счётларни аниқлаш
муомалаларнинг мазмунига қараб иккита кредитланувчи счётларни аниқлаш
муомалалар мазмунига қараб иккита дебетланувчи счётларни аниқлаш
муомалалар мазмунига қараб иккита дебетланувчи ва иккита кредитланувчи счётларни аниқлаш
Синтетик счётлар қандай маълумотларни беради?
пул ўлчовидаги маълумотларни
натура ўлчовидаги маълумотларни
меҳнат ўлчовидаги маълумотларни
хўжалик маблағлари ва муомалалари ҳақида умумлаштирилган кўрсаткичларни
Аналитик счётларда нималар акс эттирилади?
синтетик счёт маълумотларини батафсил кўрсатиб беради ва унда умумий кўринишда акс эттирилган маблағларнинг таркибий қисмларини кўрсатади
фақат натура кўрсаткичида акс эттирилади
бир неча аналитик счётлар маълумотлари бир неча синтетик счётлар маълумотларига тенглигини кўрсатади
аналитик счётларда маълумотлар фақат сумма кўрсаткичида акс эттирилади
Счётлар режасини қандай таърифлайсиз ва у қандай мақсадлар учун мослаштирилган?
тизимга келтирилган счётлар рўйхати бўлиб, у молиявий ҳисоботларни тузишга мослаштирилган
счётлар таърифи бўлиб статистика ҳисоботини тузишга мослаштирилган
счётлар рўйхати ва у бошқарув ҳисоботини тузишга мослаштирилган
Счётлар рўйхати бўлиб у статистик ва бошқарув ҳисоботини тузишга мослаштирилган
Do'stlaringiz bilan baham: |