Музработ туман хокими А. Исмаиловга


Download 43.33 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi43.33 Kb.
#1370861
Bog'liq
Рўзибек Хидиров хокимга


Музработ туман хокими
А.Исмаиловга

Музработ тумани “Дарбанд” маҳалласида яшовчи Рахимов Шерали Нусратиллаевич томонидан

АРИЗА
Янги фермер хўжалиги ташкил этиш ва ижара шартномаси тузиш ҳақида

Музработ туман хокимлиги ҳузуридаги “Фермер хўжаликларига ер участкаларини ажратиш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман Комиссияси”нинг 2014 йил 15 декабрдаги 13/8 сонли йиғилиш баёнига кўра, мен тумандаги собиқ “Шарқ юлдузи” қишлоқ фуқаролари йиғини “Ш.Бобоев” массиви ҳудудидан туман хокимлиги заҳирасидаги 308, 410, 441-контурлардаги 54,7 гектар ер майдонида фермер хўжалиги ташкил қилиш ва ижарага олиш ҳуқуқини бериш учун ўтказилган танлов ғолиби деб топилдим.


Музработ туман хокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 907-қарори билан шу ер участкасида менинг бошчилигимдаги “Рўзибек Хидиров” номли фермер хўжалиги ташкил қилиниб, фермер хўжалигига танловга қўйилган 54,7 гектар ер участкасига нисбатан 30 йил муддатга ижарага берилди.
Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши сессиясининг 2019 йил 21 январдаги V-50/75 сонли қарори, туман хокимининг 2019 йил 24 январдаги 504-қарори билан, тумандаги фермер хўжаликларига қарашли ерларни оптималлаштириш натижаларига кўра ўтказилган танловда ғолиб бўлганлигим туфайли, фермер хўжалигимга собиқ “Шарқ юлдузи” ҚФЙ “Дарбанд” массивидаги 22, 30, 47, 62, 63-контурлардан яна 49,1 гектар ер майдони қўшимча равишда ажратилди.
Фермер хўжалиги шу вақтгача туман ва вилоят аҳолисига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган эди.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 27 июлдаги 4-1902-2102/2014 сонли ҳал қилув қарори билан менинг бошчилигимдаги “Рўзибек Хидиров” фермер хўжалиги соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилган экан. Иқтисодий иш менинг иштирокимсиз, менга хабарнома юборилмасдан кўрилганлиги, фермер хўжалигини тугатиш бошқарувчиси умуман мен билан учрашмаганлиги, тугатиш ишларини ҳам менинг иштирокимсиз қилганлиги туфайли, мен бундан бехабар қолганман. Бундан хабар топганимда эса, ҳал қилув қарорига нисбатан шикоят бериш муддатлари ўтиб кетиб, суднинг ҳал қилув қарорини қайта кўриш имкониятидан маҳрум бўлдим. Фермер хўжалигининг менга маълум қилинмаган солиқ қарзларини ҳам мен тўлиқ тўлаганимдан кейин ҳам, туман солиқ инспекцияси билан суд менинг фермер хўжалигимни қайта тикламади.
Лекин 2014 йил 15 декабрда ўтказилган танловда фермер хўжалиги эмас, менинг ўзим жисмоний шахс сифатида иштирок этиб, шу ер участкасида фермер хўжалиги ташкил қилиш ва ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритганман. Ер участкасидан “Рўзибой Хидиров” фермер хўжалиги орқали 8 йил фойдаланган бўлсам, бу ер участкасидан яна 22 йил фойдаланиш ҳуқуқим бор.
“Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 январдаги 8-сонли қарори 5-иловаси билан тасдиқланган “Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги барпо этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а сонли буйруғи билан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2005 йил 19 ноябрда 1523-сон билан рўйхатга олинган “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, танловда фақат жисмоний шахслар ва фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг бошлиқлари (улар ҳам жисмоний шахс ҳисобланади) иштирок этиб, танловда ғолиб чиққан фуқароларга ер участкаси ва фермер хўжалиги ташкил қилиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-қарорининг 8-иловаси билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг намунавий Устави”га кўра, фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ваколати фермер хўжалигининг бошлиғига берилган.
Юқоридагиларга кўра Сиздан:
Туман хокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 907-қарори билан тузилиб, туман хокимининг 2019 йил 24 январдаги 504-қарори билан ўзгартирилган (қўшимча ер берилган) ер участкасини узоқ муддатли ижара шартномасининг менинг бошчилигимда қайта ташкил этиладиган янги фермер хўжалиги билан тузилишига рухсат беришингизни сўрайман.


Танлов ғолиби Рахимов Шерали Нусратиллаевич
Download 43.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling