Н. Ф. Замяткин matrix metod сизга хорижий тилни
сўзларни баланд овозда ва аниқ айтишни
Download 1.23 Mb. Pdf ko'rish
|
Zamyatkin - Sizga xorijiy tilni o\'rgatib bo\'lmaydi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Унутманг - ҳафталар!
сўзларни баланд овозда ва аниқ айтишни
такрор-такрор ўрганиш билан эришасиз. Ижобий натижага эриишш учун битта диалог ѐки матнни неча марта ишнглаш ва такрорлаш керак? Дастлабки босқичда битта диалогни «ҳазм қилиш» учун ҳафталар сарф бўлади. Унутманг - ҳафталар! Бу босқичда шошмашошарлик фақат мағлубият келтиради. Бир диалогни эшитаѐтганимда такрор тинглаш учун магнитофондан диалогнинг бош қисмини қидириш мени жуда чарчатади, вақтимни олади. Бундай ҳолда нима қилишим керак? Бу соф техник муаммо ҳисобланади. Битта дискка бир диалогни такрор-такрор ѐздириб олсангиз муаммо ҳал бўлади. Фақат диалог орасидаги пауза икки сониядан ортиб кетмаслиги керак. Диалог ичида эса умуман пауза бўлмагани маъқул. Диалогларни матнга кўз югуртирган ҳолда тинглаш шартми? Дастлабки кунларда бундай қилмаганингиз яхши. Эшитиш аъзоларингиз ѐт оҳангларга кўникиб олгач, албатта шу усулни қўллаш лозим. Машгулот мобайнида уйқу босиши дангасаликдан дарак эмасми? Йўқ. Утган сабокларда шарҳлаганимиздай, бу табиий ҳолат. Уйқучанликни бартараф қилиш учун қонда адреналин миқдорини кўпайтириш керак. Матнларни бирор-бир ҳаракат билан машғул ҳолда тингланг. Матнлардаги жумла ва ибораларни, гапларни айни ҳолича сўзлашув тилида қўллаб бўладими? Бундай ўйламаслик керак. Тўғри, уларни сўзлашув тилида қўллайсиз, аммо айнан сухандонлар қўллаган услубда эмас. Сиз магнитофон ҳам, тўтиқуш ҳам эмассиз. Бир жумлани она тилингизга ўгириб, сухандон талаффуз қилгандай айтиб кўринг-а, фарқни дарров англайсиз. Нутқ - бу санъат. Сўзлашаѐтганда албатта нималарнидир яратасиз. Матрицани қанча вақтда тўлиқ якунлаш мумкин деб ўйлайсиз? Олти-саккиз ойларда. Аммо аниқ муддатни айтиш қийин. Ҳаммаси фақат ўзингизга боғлиқ. Бунинг учун бир йил ѐки ундан ортиқроқ вақт сарф этишингиз ҳам мумкин. Муҳими ҳеч нарсани эътибордан қочирмасангиз бўлгани. Бир ѐки бир нечта тилни ўрганиш кишидан ўта зеҳнли ва ақлли бўлшни талаб этадими? Асло ундай эмас. Миямни шундай хаѐллар чулғай бошласа, мен ўз қобилиятларим ва меҳнатсеварлигим борасидаги ѐқимли фикрлар билан ўзимга куч бағишлайман. Исталган муваффақият учун ўзингизни тақдир-лашдан чарчаманг. Бу муваффақиятлар ўзгалар назарида арзимасдай туюлиши ҳам мумкин. Аммо сиз ўз-ўзингизга жуда ҳам ақлли эканингизни уқтиришдан тортинманг (атрофдагиларга буни маълум қилиш сираям шарт эмас!). Матрицадан бутунлай воз кечган ҳолда, бошқа йўллар билан (тинимсиз меҳнат ҳисобига бўлса ҳам) тилни мукаммал ўрганиш мумкинми? Йўқ. - Лекин ҳарқалай бошка тўгри йўл ҳам бўлшии керак-ку... -Йўқ! Аммо мен китоб дўконида чет тилини чамаси икки ойларда тезкор усуллар билан ўргатишга асосланган кимматбаҳо қўлланмани кўрдим. Шундай усуллар бор экан, йиллаб машаққат чекишга на ҳожат? Сиз мустақил одамсиз ва ҳеч нарсага мажбур эмассиз. Мустақил қарор қабул қила оладиган ѐшдасиз. Албатта, сизни ҳеч қаѐққа олиб бормайдиган йўллардан юришга ҳам тўла ҳаққингиз бор. Тилшунослик қоидаларини ѐд олишга мажбурманми? Йўқ. Бунинг ўрнига асар ўқиш сингари фойдали машғулот билан банд бўлганингиз маъқул. Чет тилини қанча муддатда ўрганши мумкин? Тил ўрганиш учун маълум муддатни ҳеч ким белгилаб беролмайди. Аммо тўғри йўлдан борсангиз, билимларингиз бир йилда чет тиллар факультетининг 3-курсида таҳсил оладиган аълочи талабанинг билимларидан ортиқ бўлса бўладики, асло кам бўлмайди. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling