Н. И. Петров (Ўзр давархитектқурилиш), В. А


Download 405.89 Kb.
bet18/61
Sana18.06.2023
Hajmi405.89 Kb.
#1591716
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61
Bog'liq
КМК 3.01.02-00

УСКУНАЛАРНИ СИНАШ





    1. Монтаж қилинган ускунанинг синови ушбу бобнинг талабларига, Давлат назорати органлари тасдиқлаган қоидалар ва йўриқномаларга, шунингдек завод-тайѐрловчилар ушбу ускуналарни ишлатиш бўйича йўриқномаларга мос тарзда бажарилиши лозим.

46 - бет ҚМҚ 3.01.02-00

    1. Ускунани синаш олдидан қуйидагиларни бажариш лозим:

  • ишлар раҳбарига синовларда қатнашаѐтган ходимларни ишларни бажариш тартиби ҳамда уларни ҳавфсиз бажариш тадбирлари билан таништириш;

  • қўшни участкаларда ишловчиларни синовларни ўтказиш вақти ҳақида огоҳлантириши;

  • ускунанинг маҳкамланишини, электр қиѐмнинг изоляцияси ҳолатини ва ерланишини арматуранинг ишга тушириш ва тормозлаш қурилмаларини, назоратий ўлчагич асбобларнинг ва тиқинларнинг мавжудлигини ва созлигини кўз билан қараб, лозим бўлганда, асбоблар орқали текширувдан ўтказиш;

  • синашлар зонасини тўсиб олиш ва тегишли белгилар билан белгилаш;

  • авариявий дарак беришни (лозим бўлганда) ўрнатиш;

  • синалаѐтган ускунанинг авариявий узиб қўйиш имконини таъминлаш;

  • ускунанинг ичида ва ташқарисида бегона буюмларнинг йўқлигига қаноат ҳосил қилиш;

  • муваққат тиқинларни, люкларни ва гардиш уланмаларни огоҳлантирув белгилари билан белгилаш;

  • ҳавфлизона ҳақида огоҳлантириш учун бир постдан кўринувчанлик масофасида иккинчи пост ҳисобидан, лекин бир-биридан кўпи билан 200м масофада постлар ўрнатиш;

  • синов билан банд бўлган шахсларнинг ҳавфсизликда бўлиш жойлари ва шароитларини аниқлаш;

  • ѐнғин ўчириш воситаларини ва мумкин бўлган ѐнғинни бартараф қилиш ишига қодир ҳизмат кўрсатувчи шахсларни тайѐр ҳолга келтириш;

  • иш жойларининг камида 50лк ѐритилганлигини таъминлаш;

  • синовлар дастурида кўзда тутилган ҳавфсизликни таъминлаш ишларини бажаришга масъул шахсларни аниқлаш.

    1. Ускуналарни кўздан ўтказишни синов босими ишчи босимга тушганидан кейингина ўтказиш лозим.

    2. Ускуналарни ва қувур ўтказгичларни синовдан кейин шамоллатишда очиқ люклар ва штуцерлар олдига ҳимоя тўсиқлари (экранлар) қўйилиши лозим.

    3. Юкламали ускунани синовини уни юкламасиз синовидан кейингина бажариш лозим.

    4. Ускуна синовини атрофдаги шахслар ўз вақтида огоҳлантирилганидан ҳамда синовлар раҳбарининг рухсатини олинганидан кейингина бошлашга рухсат берилади. Ускуналарнинг синовларини ўтказиш жараѐнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

  • ҳимоя тўсиқларини олиб қўйишга;

  • люкларни, тўсиқларни очиш, ускунани тозалашга ва мойлашга, унинг ҳаракатланувчи қисмларига тегишга;

  • электр занжирларни, электр ускуналарни ва автоматика асбобларини текширувини ва тузатишни бажаришга.

    1. Синаш жараѐнида ускунада ошкор қилинган камчиликларни бартараф

ҚМҚ 3.01.02-00 47 - бет
қилишни у узилганидан ва тўлиқ тўхтаганидан кейингина бажариш лозим.

    1. Битта таянч конструкцияда ѐки эстакадада монтаж қилинган бир нечта қувур ўтказгичларни бир вақтдаги гидравлик синовини, агар ушбу таянч конструкциялар ѐки эстакадалар тегишли юкламаларга мўлжалланган ҳоллардагина рухсат берилади.

    2. Қувур ўтказгичларни пневматик синовларда сақлагич клапанлар тегишли юкламаларга ростланган бўлишлари лозим.

    3. Пайванд чокларни қувур ўтказгичларнинг синови пайтида уриб кўришга рухсат берилмайди.

    4. Ҳавони компрессордан синалаѐтган қувур ўтказгичга келтирувчи йўлларни фақат ҳавони узатишни тўхтатгач ва босимни атмосфера босимигача туширгандан сўнг бирлаштириш ва ажратишга рухсат берилади.

    5. Қайта монтаж қилинган электр қурилмаларда созлаш ишларини бажараѐтганда, ишчи кучланиш унга электр қурилмада ишчи тартиб ўрнатилгандан сўнг ҳамда созлаш ишлари бўйича раҳбар томонидан ѐзма ариза мавжудлигида ишга туширувчи ходимлар томонидан узатилиши мумкин.

Ишлатиш тартиби киритилмаган шчитларга, бошқарув станцияларига ва куч тўпламларига доимий схемалар бўйича созлаш ишларини бажариш учун 1000В дан кам кучланиш вақтинча беришга йўл қўйилади, аммо бу ҳолда, берилган кучланишда меҳнат ҳавфсиз шарт-шароитларини таъминловчи тадбирларни бажаришни тузатиш ишлари раҳбарига юкланади.

    1. Сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ташқи қувур ўтказгичлари (кейинчалик қувур ўтказгичлар)ни пневматик синашда, ушбу боб талабларидан ташқари ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари,

«Саноатконтехназорат» Агентлиги қоидалари талабларига риоя қилиш лозим. Ишлаѐтган қувур ўтказгичлар ўрнатилган эстакадаларда, каналларда ва тарновларда қувур ўтказгичларни пневматик синашга йўл қўйилмайди.

    1. Хандакларда жойлашган қувурўтказгичларни пневматик синашни ўтказиш пайтига 5-жадвалда кўрсатилган катталикдаги ҳавфли зона чегаралари ГОСТ 12.4.026-76*га мувофиқ ҳавфсизлик белгилари билан белгиланган бўлиши керак. Мустаҳкамликка синашда қувур ўтказгичда ҳаво тўлиб келган даврда ва қувур ўтказгични босим остида тутилганда, шахсларнинг ҳавфли зонада бўлишига йўл қўйилмайди.

48 - бет ҚМҚ 3.01.02-00



Download 405.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling