Н. И. Петров (Ўзр давархитектқурилиш), В. А
Download 405.89 Kb.
|
КМК 3.01.02-00
ЕР ОСТИ ИШЛАРИЕр ости ишларини бажаришда ушбу боб тегишли талабларни бажариш ва «Саноатконтехназорат» Агентлиги томонидан тасдиқланган руда, норуда ва сочма конларга ер ости усули билан ишлов беришда ягона ҳавфсизлик қоидаларига, шунингдек вазирликлар ва муассасалар томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган тоғ йўли ишларини ҳавфсиз олиб бориш бўйича қоидалар ва меъѐрларга риоя қилиш зарур. Қурилишнинг ҳар бир ер ости объекти учун авариянинг олдини олиш ва уни бартараф қилиш бўйича тадбирлар тасдиқланган бўлиши, ишчилар эса эхтимолий авариялар пайтида ўзларини тутиш қоидаларига ўргатилган бўлиши лозим. Ер ости ишларини бошлашдан олдин мавжуд ер ости ва ер усти коммуникацияларнинг, биноларнинг ва иншоотларнинг сақланишини таъминлаш бўйича тадбирлар бажарилиши лозим. Ер ости ишлари раҳбарлари уларни бажаришдан олдин иш майдонининг геологик ва гидрогеологик шароитлари билан таништирилиши лозим. Аварияларни келтириб чиқариш имкониятини яратувчи шароитларнинг ўзгаришида, тегишли чоралар кўрилгунча, ишларни тўхтатиш керак. Ҳар бир майдон, аварияни бартараф қилишда зарур инструмент материаллар, ѐнғинни ўчириш воситалари ва бошка воситалар заҳираси, шунингдек уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар билан таьминланган бўлиши лозим. Ер ости ишловларини вақтинча маҳкамлашни технологик харита (маҳкамлаш паспорти)га биноан бажариш лозим. Геологик ва гидрогеологик шароитларнинг ўзгаришида технологик харита қайта кўрилиши лозим. Ер ости ишларининг бутун даврида ишловларни маҳкамлаш ҳолати ҳамда иш майдонининг геологик ва гидрогеологик шартлар лойиҳада кўрсатилган шартларга мослиги устидан назорат ўрнатилиши лозим. Қазиб олинаѐтган таналарнинг кавлашда ишчилар тепадан предметларни тушиб кетишидан сакловчи тўшама билан ҳимояланган ҚМҚ 3.01.02-00 55 - бет бўлиши лозим. Туннелларни шчитлар билан кавлашда: йиғилган шчит, унинг меҳанизмлари ва мосламаларини далолатнома бўйича; қабул қилингандан сўнггина фойдаланишга қўйишга рухсат этилади; грунтларга фақат шчитлар соябонлари чегараларида ишлов бериши мумкин; шчитни ишлов бериш ҳалқаси энидан катта масофага суришга йўл қўйилмайди; чидамсиз, бўш грунтларда қоқиладиган олди томонини вақтинча мустаҳкамлагич билан маҳқамлаш, сочилувчан грунтларда эса, одатда, майдонларда грунтнинг рахлари чидамлилигини таъминлаш шартларидан келиб чиқиб, микдорлари кўзда тутиладиган ясси майдонли шчитларни қўллаш лозим; шчитни фақат смена устаси ѐки иш бажарувчиси иштирокида ва раҳбарлигида, қоқиш жойида маҳкамланишини кузатувчилардан ташқари шаҳсларнинг туришини йўл қўймасдан, суришга рухсат этилади. Ер ости ишловларини бажаришда барча электр асбоблар, портловга ҳавфли шароитлар бўлганда, портловга ҳавфсиз ижрода бўлиши лозим. Қудуқлар, горлар ва ер ости йўлакларини ишчи ва носоз ҳолатда электр ѐритиш таъминотини турли манбалардан амалга ошириш лозим. Электр техникавий асбоблар ўрнатиладиган ер ости йўлаги ишловлари ѐки майдонлари ѐнмайдиган ашѐлардан мустаҳкамлагич билан маҳкамланган бўлиши лозим. Ағдариладиган вагончалардан фойдаланилганда, уларни иҳтиѐрий ағдарилишга қарши тўсиқлар билан жиҳозлаш лозим. Вагончаларни чеккаларидан паст юклаш ва ҳаракат пайтида тўла тўхтагунча ҳамроҳсиз қолдирмаслик лозим. Ўша-ўша ишловларда вагончаларни қўлда ва механизацияланган тортишни қўллашга йўл қўйилмайди. Қўлда тортишда вагонча олди деворида ѐруғлиқли сигнал ўрнатилган бўлиши лозим. Қудуқлар ва ер ости йўлакларини кавлашда, зарарли моддалар ажралиши билан боғлиқ пайвандлаш ишлар майдонларидан маҳаллий тортишли шамоллатиш билан таъминланиши лозим. Қувурларни ѐтиқ босишда, қувурнинг диаметри камида 1200 мм ва узунлиги кўпида 40 м бўлганда, уларда ишчиларнинг бўлишига йўл қўйилмайди. Ишчининг қувур ўтказгич ичида узлуксиз бўлиш вақти 1 соатдан ошмаслиги керак, ишчи цикллар орасидаги оралиқлар эса камида 30 мин. белгиланади. Узунлиги 10 м ли ва ундан ортиқ қувур ўтказгични камида 10м3/соат миқдорида тоза ҳаво берадиган мажбурий шамоллатиш билан 56 - бет ҚМҚ 3.01.02-00 таъминлаш зарур. Грунтнинг қўлда ишлов бериб ѐтиқ босишга фақат қазиб олинадиган жойга газлар, сув ѐки қазиладиган чуқурлар ичидаги нарсалар ѐриб ўтишини истисно қилувчи шароитларда йўл қўйилади. Қувур ўтказгичлар ичида банд ишчилар билан икки томонлама алоқа ўрнатилиши лозим. Грунтни қувур ўтказгич пичоғи ташқарисида ишлашга йўл қўйилмайди. ҚМҚ 3.01.02-00 57 - бет Download 405.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling