қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг мижози
(мижоз) - депонент ѐки қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг
хизматларидан фойдаланувчи бошқа шахс;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият - қимматли қоғозларни
чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш
бўйича лицензияланадиган фаолият тури;
қимматли қоғозларга доир битимлар - қимматли қоғозларнинг олди-сотдиси,
ҳадяси, мероси, устав фондига киритилиши ва қимматли қоғозлар эгасининг
алмашувига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар, шунингдек қимматли қоғозлар гарови;
қимматли қоғозларга доир фьючерс - қимматли қоғоз бўлиб, у ўзида назарда
тутилган муддатда қимматли қоғозларнинг муайян сонини қатъий белгиланган нархда
сотиб олиш ѐки сотиш мажбуриятини тасдиқлайди;
қимматли қоғозларни жойлаштириш - қимматли қоғозларни уларнинг
дастлабки эгаларига бериш;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси - депо ҳисобварақлари бўйича
эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлашнинг, бундай қимматли қоғозларга бўлган
ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона
тизимини таъминловчи давлат депозитарийси;
қимматли қоғозларнинг муомаласи - қимматли қоғозларни сотиб олиш ва
сотиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган, қимматли қоғозларнинг
эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар;
қимматли қоғозларни номинал сақловчи - қимматли қоғозлар эгасининг ѐки у
вакил қилган шахснинг топшириғига кўра қимматли қоғозларни ҳисобга олишни ва
уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни қимматли қоғозларнинг эгаси бўлмаган ҳолда
амалга
оширувчи
инвестиция
воситачиси,
Қимматли
қоғозлар
марказий
депозитарийси;
қимматли қоғозларни чиқариш - юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларининг
объекти сифатида қимматли қоғозлар пайдо бўлишига қаратилган ҳаракатлари;
Do'stlaringiz bilan baham: |