эгасининг номи ѐзилган қимматли қоғозлар - мулкий ҳуқуқларнинг
реализация қилиниши ўз эгасининг рўйхатдан ўтказилган бўлишини талаб этадиган
қимматли қоғозлар;
эмиссиявий қимматли қоғозлар - битта чиқарилиш доирасида бир хил
белгилар ва реквизитларга эга бўлган, мазкур чиқарилиш учун ягона шартлар
асосида жойлаштириладиган ҳамда муомалада бўладиган қимматли қоғозлар;
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестри
-
рўйхатдан ўтказилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг рўйхати;
эмитент - эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан
қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;
Ўзбекистон Республикасининг ғазна мажбуриятлари - эмиссиявий қимматли
қоғозлар бўлиб, улар эмиссиявий қимматли қоғозлар эгалари Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджетига пул маблағлари киритганлигини тасдиқлайди
ва бу қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати мобайнида қатъий
белгиланган даромад олиш ҳуқуқини беради;
қимматли қоғозлар - ҳужжатлар бўлиб, улар мазкур ҳужжатларни чиқарган
юридик шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ѐки қарз
муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ѐки фоизлар тарзида даромад тўлашни
ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш
имкониятини назарда тутади;
қимматли қоғозлар бозори - юридик ва жисмоний шахсларнинг қимматли
қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ
муносабатлари тизими;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари - қимматли қоғозларнинг
эмитентлари, қимматли қоғозларнинг эгалари, инвесторлар, қимматли қоғозлар
бозорининг профессионал иштирокчилари, шунингдек биржалар ва Қимматли
қоғозлар марказий депозитарийси;
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси - қимматли
қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
Do'stlaringiz bilan baham: |